Мавзу: Очик конларда ишлатилувчи юклаш машиналари ишчи органлари турларини органиш Режа


Бир чўмичли экскаваторларнинг турлари ва ишлатилиш кўлами


Download 382.5 Kb.
bet2/4
Sana27.12.2022
Hajmi382.5 Kb.
#1068903
1   2   3   4
Bog'liq
SHAG\'ZOD

Бир чўмичли экскаваторларнинг турлари ва ишлатилиш кўлами
Бир чўмичли экскаваторнинг иш жараёни - иш цикли ва харакатланишидан иборатдир. Экскаватор иш цикли кетма-кет бажариладиган қуйидаги жараёнлардан ташкил топгандир:
кон жинсини қазиш ва чўмични тўлдириш (қамраш);
чўмични забойдан кўтариш;
чўмични юк тўкиш жойига буриш;
чўмичдаги юкни транспорт воситасига ёки ағдармага бўшатиш;
забойга бурилиш;
навбатдаги қазиш жараёнини бошлаш учун чўмични жойига тушириш.
Бир чўмичли экскаваторлар ишга белгиланиши бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: қурилишга мўлжалланган универсал, каръер ишларига мўлжалланган, очиш ишларига мўлжалланган, драглайн (қадамловчи) лар.
Қурилишга мўлжалланган универсал экскаваторлар қурилишда ер ишларини ва юклаш ишларини бажаришга мўлжаллангандир.
Каръер экскаваторлари руда ва кўмир қазиб олиш каъерларида ишлаш учун мўлжалланган. Бу экскаваторлар турли қаттиқликдаги кон жинсларида ишлаши учун алмаштириладиган чўмичлар билан таъминланади.
Очиш ишларига мўлжалланган экскаваторлар фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олишда очиш ишларини транспортсиз тизимда бажаришга хизмат қилади.
Қадамловчи (драглайн) экскваторлар ўзи тўрган текисликдан пастдаги ва тепадаги забойни ишлашга ва ағдармага элтишга, ҳамда кон жинсларини ағдармага қайта экскавация қилишга мўлжалланган.
Бир чўмичли экскаваторларнинг қуйидаги типлари мавжуд:
ЭО – гусеницали ва пневмоғилдиракли қурилишга мўлжалланган тескари чўмичли экскаваторлар. Бу экскаваторларнинг чўмичлари сиғими 0,16-2,5 м3 ни ташкил қилади.
ЭКГС – каръер ва қурилиш ишларига мўлжалланган гусеницали экскаватор. Бу экскаваторларнинг чўмичлари сиғими 1,25 - 8 м3 ни ташкил қилади.
ЭКГ - каръер ишларига мўлжалланган гусеницали экскаватор. Бу экскаваторларнинг чўмичлари сиғими 2 - 20 м3 ни ташкил қилади.
ЭВГ - очиш ишларига мўлжалланган гусеницали экскаватор. Бу экскаваторларнинг чўмичлари сиғими 15 - 100 м3 ни ташкил қилади.
ЭШ – қадамловчи драглайнлар. Уларнинг чўмичлари сиғими 4-125 м3 ни ташкил қилади.
Бир чўмичли экскаваторларни шундай белгилашлар асосида уларнинг асосий кўрсатгичлари – чўмич сиғими (каръер экскаваторларида), стреласи узунлиги (драглайларда), қамраш радиуси (очиш экскаваторларида) ни аниқловчи гуруҳлари шакллантирилган. Масалан, ЭКГ-5А қуйидагича изоҳланади: Э – экскаватор, К – каръер ишларига мўлжалланган, Г – гусеницали, 5 – чўмичи сиғими (м3 да), А – модернизация индекци. ЭВГ-35/65 қуйидагича изоҳланади: Э – экскаватор, В – очиш ишларига мўлжалланган, Г – гусеницали, 35 – чўмичи сиғими (м3 да), 65 – қамраш радиуси (метрда). ЭШ – 100/100 қуйидагича изоҳланади: Э – экскаватор, Ш – қадамловчи, 100 (суратдаги) - – чўмичи сиғими (м3 да), 100 (махраждаги) – стреласи узунлиги (метрда).
Ватанимиз кончилик корхоналари каръерларида чўмич сиғими 5(4,6); 8; 10; 12,5; 15; 20 м3 ли экскаваторлар ишлатилмоқда. Бу экскаваторлар А.А.Жданов номидаги Ижорский ва С.Орджоникидзе номидаги Ураль оғир машинасозлик заводларида ишлаб чиқарилади (Россия).
Бир чўмичли экскаваторлар АҚШ (“Марион”, “Бюсайрус-Ири”, “Харнишфегер”), Япония, Франция, Англия, Хитой каби хорижий мамалакатларда ҳам ишлаб чиқарилади.



Download 382.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling