Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish


Ўсимликсимон хивчинларнинг систематикаси


Download 70.63 Kb.
bet6/19
Sana24.12.2022
Hajmi70.63 Kb.
#1051214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ODDIY AMYOBANING HARAKATLANISHINI O’RGANISH.

2.Ўсимликсимон хивчинларнинг систематикаси.
Ўсимликсимон хивчинлар кенжа синфи бир неча туркумларга бўлинади.Улардан айримларига қисқача тўхталиб ўтилади.
1.Туркум. Қалқондор хивчинлилар (Dinoflagellata)
2. Туркум.Эвгленасимонлар (Euglenoidea)
3. Туркум. Фитомонадалар (Phytomonadina)
1- туркум. Қалқондор хивчинлар (Dinoflagellata)
Қалқондорлар денгиз ва чучук сувда тарқалган бўлиб, якка яшовчи икки хивчинли хайвондир. Кўпчилиги планктонда ҳаёт кечиради. Қалқондорларнинг хивчинлари танасининг марказий қисмидан бошланади. Улардан бири орқа томонга чўзилган бўлиб, иккинчиси эса тананинг ўрта қисмини ўраб турадиган ”белбоғ” деб аталадиган экваториал чуқурча ичида туради. Қалқондорларнинг клечаткадан иборат пўсти бўлади. Бу пўст маълум тартибда жойлашган ва чоклар орқали бир-бири билан бирикадиган бир неча пластинкалардан тузилган. Цитоплазмада жуда кўп хлорофилл сақловчи дисксимон хроматофорлар бўлади.
Чучук сув ва денгизларда сератсиум (Cератиум) авлодининг вакиллари кенг тарқалган. Чучук сув сератсиуми С.ҳирйдинелла танасидаги тўрта узун ўсимталардан бири танасининг олдинги (апикал), қолган учтаси орқа (антапикал) томонга қаратилган. Денгиз cератаиумларида бундай ўсимталар айниқса, кучли ривожланган бўлиб, тана юзасини кенгайтириш ва сувда муаллақ туриш учун хизмат қилади.
Суви бир мунча илиқ бўлган тропик ва субтропик денгизларда “ тун ёғдуси” Ноктилука милиарис жуда кўп учрайди. Ёз вақтида уни қора денгизда ҳам учратиш мумкин. Тун ёғдусининг танаси юмалоқ бўлиб, диаметри 2мм келади. Унинг хроматофораси ва клечатка пўсти бўлмайди. Тун ёғдуси хайвонга ўхшаш анимал (анимал ) озиқланади. У хар хил майда организмлар: содда хайвонлар ва сув ўтлари билан озиқланади. Танасининг бир томонида жойлашган чуқурчаси тубида оғиз тешиги жойлашган. Оғиз олди чуқурчаси яқинида битта йўғон хивчин, чуқурча тубида эса ингичка ва калта хивчин жойлашган. Хивчинлар тебраниши натижасида озиқ оғиз тешигига қараб сурилади.
Тун ёғдучисининг марказий цитоплазмасидан тана четларига қараб жуда кўп ингичка цитоплпзма ипчалари чиқади. Танасининг асосий қисми суюқ модда билан тўлдирилган вакуолдан иборат. Ядро марказий цитоплпзмада жойлашган. Цитоплпзма ипчаларида кўп миқдорда ёғ таначалари бўлади. Тун ёғдучисини механик ёки кимёвий таъсир билан безовта қилинганида ўзида ёғду чиқариш хусусиятига эга. Тунда кетаётган кема ортидан қоладиган ёруғ из ана шу ҳайвонларнинг шуълаланишидан ҳосил бўлади. Кема парраклари айланганидан безовта бўлган тун ёғдучиси цитоплпзмасидаги ёғ моддаси оксидланиб ёғду чиқаради. Бу ёғду хайвонни шуълаланишига сабаб бўлади.

Download 70.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling