Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish


Жинссиз:Кўпайиш фақат камсонли архегрегариналар ҳамда неогрегарина туркумлари вакилларида кузатилган. Жинсий


Download 70.46 Kb.
bet12/19
Sana23.12.2022
Hajmi70.46 Kb.
#1045044
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
YASHIL EVGLENANING TUZULISHI VA XARAKATLANISHINI O’RGANISH

Жинссиз:Кўпайиш фақат камсонли архегрегариналар ҳамда неогрегарина туркумлари вакилларида кузатилган.
Жинсий:Кўпайиш эса асосий кўпчилик грегариналарда, хусусан ҳақиқий грегариналар туркуми вакилларида учрайди. Жинсий кўпайиш қуйидагича боради. Танаси маълум бир катталикка йетган грегариналар эпимеритини юқотади: Жуфт-жуфт бўлиб бир–бирига ёпишиб, сизигий (сизигий) ҳосил қилади. Сизигий атрофига умумий қобиғ (циста) ҳосил бўлади.Сизигийдаги ҳар қайси грегаринанинг ядроси мустақил равишда кўп маротаба митоз йўли билан бўлинади. Ҳосил бўлган ядро бўлакчалари цитоплазма чети бўйлаб жойлашади. Хар қайси ядроча атрофига бироз цитоплазма ажралиб чиқиши натижасида жуда кўп жинсий хужайралар (гаметалар) ҳосил бўлади. Цитоплазманинг ишлатилмай қолган қисми кейинчалик йўқолиб кетади. Битта сизигайнинг хар хил индивидлари (гамонтлари) да ҳосил бўлган гаметалар ўртасида копуляция ( жуфтлашиш) содир бўлади. Грегариналарда копуляция бир хил гаметалар (Изогамия) ёки ҳар хил катталикдаги гаметаларнинг қўшилиши (анизогамия) тариқасида содир бўлиши мумкин. Қўшилиш натижасида ҳосил бўлган “ Зигота” қаттиқ пўстга ўралиб Ооцистага айланади. Ооциста ичида энди жинсиз кўпайиш спорогония содир бўлади. Ооциста ядроси кетма-кет бўлиниб,8та кичик ядрони ҳосил қилади. Бунда дастлабки икки бўлиниш мейоз орқали содир бўлганидан хромосомалар сони икки баравар камаяди. Ооциста цитоплазмаси ҳам 8 бўлакка ажралади: улардан жуда кичик чувалчаксимон таначалар- спорозоитлар ҳосил бўлади.Ана шундай ооцисталар бошқа хайвонларга юқиши мумкин.
Етилган цисталар хайвоннинг ахлати билан чиқиб кетади. Бу цисталар бошқа хайвонлар ичагига тушганда ёрилиб, споразоитлар ичак бўшлиғига чиқади. Спорозоитлар жуда харакатчан бўлиб, ичак хужайраларига кириб олиб ўсади. Спорозоит танасининг хужайрадан ташқарида қолган қисми чўзилади. Бундан кейин аста-секинлик билан эпимерит, протомерит ва дейтомермитлар ҳосил бўлиб, янги грегарина шакилланади. Шундан сўнг бу жараён яна такрорланади.
Шундай қилиб грегаринанинг ривожланиш циклини 3- босқичга бўлиш мумкин.

Download 70.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling