Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish
Download 70.46 Kb.
|
YASHIL EVGLENANING TUZULISHI VA XARAKATLANISHINI O’RGANISH
КЎПАЙИШИ: Кўпчилик хивчинлилар фақат иккига бўлиниш орқали жинсиз кўпаяди, бунда дастлаб ядро митоз усулда бўлинади, сўнг танаси олдинги томондан орқага қараб аста-секин бўлинади. Хивчини эса ёш хужайралардан бирига ўтади: Иккинчисида эса янгидан ҳосил бўлади. Баъзи ҳолларда бўлинаётган хужайранинг хивчини тушиб кетиб, ёш хужайраларда янгидан ҳосил бўлиши мумкин. Бир қанча ҳолларда хивчинлилар циста даврида ҳам кўпаяди.Бу вақтда улар хивчинини ташлаб, юмалоқланади ва тана сиртига пишиқ қобиғ ишлаб чиқариб, циста ҳосил қилади. Циста ичида ҳайвон танаси бир неча марта кетма-кет бўлинади. Хайвон танаси ўсмасдан бўлинганидан жуда кичик хужайралар ҳосил бўлади.
Хужайраларни шу усулда йириклашмасдан кетма-кет бўлиниши Полинтомия дейилади.Хивчинларнинг Полинтамия жараёни кўп хужайралилар тухум хужайраларининг майдаланишига ўхшаб кетади. Колония бўлиб яшод6вчи яшил хивчинлилар: Ўсимликсимон хивчинлилар орасида бир қанча турлари колония бўлиб яшайди. Колония бўлинишдан кейин ҳосил бўлган хужайраларни бир-бири билан боғланган ҳолда сақланиб қолиши натижасида келиб чиқади. Чучук сувларда яшил пластинкачага ўхшаш гониум деб аталувчи колонияли хивчинли учрайди. Бу колония 16 та икки хивчинли яшил хужайралардан тузилган.Хужайралар рангсиз қуюқ шилимшиқ модда орқали ўзаро туташ. Бу гониумнинг хивчинлари эшкакка ўхшаб бир меъёрда ҳаракат қилиши натижасида сувда сузиб юради. Бундан ташқари чучук сувларда эвдорина колонияси ҳам яшайди. Бу хивчинли 32 та (баъзан 8 ёки 16 та) яшил хужайралардан тузилган бўлиб, шар шаклида бўлади. Бу хивчинлилар колонияси ичидаги хужайралар бир вақитнинг ўзида кўпайишга киришади. Хужайралар 3 ёки 4 марта кетма-кет бўлинишдан кейин колония ичига тушади. Янги ҳосил бўлган колониялар сони она колонисидаги хужайралар сонига тенг бўлади.Кейинчалик она колония емирилади ва ёш колониялар мустақил ҳаёт кечира бошлайди. Колонияли хивчинлиларнинг орасида Волвокслар учрайди. Бу колония жуда мураккаб тузилган. ВОЛВОКС АУРЕУС колонияси 500-1000 хужайрадан ташкил топган; диаметри 500-850мкм, В.глобатор эса 20.000 гача хужайрадан иборат бўлиб, диаметри 2мм.га етади. Волвокс колониясининг асосий қисмини хужайраларнинг ўзи ажратиб турадиган қуюқ масса ташкил этади. Бу масса колония четида пуст хосил қилади. Хужайралар колониянинг четида бир қатор жойлашган. Колония ичи қуюқ масса билан тўлиб туради. Колония ичида хужайралар цитоплзматик ипчалар ёрдамида бир-бири билан туташган. Волвокс колониясидаги хужайралар орасида (4-10та) хужайралар бўлиниш хусусиятига эга. Бу хужайралар колониянинг пастки томонида жойлашган бўлиб, улар вегататив хужайралар деб аталади. Вегататив хужайралар кетма-кет бир неча марта бўлиниб, ёш колонияларни ҳосил қилади. Ёш колония ўсиб, йириклашган сари она колония ичига сиғмасдан қолади. Она колония ёрилиб нобуд бўлади, ёш колониялар эса мустақил яшай бошлайди. Қулай шароит бўлганида она колониядан чиқмаган ёш колониялар ичида иккинчи тартибдаги ёш колониялар ривожланиши мумкин. Хивчинлиларнинг асосан колония бўлиб яшайдигани ва айрим якка яшовчилари жинсий йўл билан кўпаядилар. Якка яшовчи хивчинлиларнинг жинсий хужайралари бир хил катталикда бўлиб, эркак ва урғочи гаметаларни ажратиб бўлмайди.Жинсий кўпайишининг бу хилини “ изогамия” яъни тенг гаметалик дейилади. Колонияли яшил хивчинлиларнинг хужайраси хар –хил катталикдаги гаметалар ҳосил қилади. Масалан:8-хужайрали бир мунча содда тузилган стефаносфера колонияси учун изогамия хос бўлса, 16-хужайрали пандорина (Пандарина) да гаметалар ихтисослаша бошлаганини кўриш мумкин. Унинг гаметаларидан бири иккинчисига нисбатан йирикроқ бўлади. 32 хужайрали эудоринанинг айрим колониясида ҳамма хужайралар бўлинмасдан йирикроқ жинсий хужайралар- макрогаматаларни(макрогаметаларни), бошқа колонияси хужайралари эса ролинтомик йўл билан иккига бўлиниб, 64 та микрогаметаларни ҳосил қилади. Макрогамета тухум, микрогамета эса уруғ хужайраси бўлиб ҳисобланади. Download 70.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling