9 Амалий машғулот Мавзу: Бўшлиқичлилар (Сnidaria) типи. Гидразоалар (Hydrozoa) синфи. Вакил: Чучук сув гидраси


Download 47.58 Kb.
bet1/3
Sana31.01.2024
Hajmi47.58 Kb.
#1832891
  1   2   3
Bog'liq
9 Бўшлиқичлилар Сnidaria типи Гидразоалар Hydrozoa синфи Вакил Чучук


9 - Амалий машғулот
Мавзу: Бўшлиқичлилар (Сnidaria) типи. Гидразоалар (Hydrozoa) синфи. Вакил: Чучук сув гидраси
Керакли жиҳозлар: гидранинг тузилишини, отилувчи ва қопловчи мускул ҳужайраларининг тузилишини акс эттирувчи плакатлар, соат ойналарида ёки Петри идишларида сувга қўйилган ва 1-2 сутка давомида овқатлантирилмаган тирик гидралар, тирик циклоп ёки дафниялар, томизгичлар, препаровал ниналар, гидра танасининг бўйига ва кўндаланги кесмаларининг микропрепаратлари, яшил метилнинг сирка кислотаси билан аралашмаси, 300 ли спирт, микроскоплар, бинокулярлар.
Ишнинг мақсади: Бўшлиқичлиларнинг вакиллари бўлган гидра ва гидрополипларининг (обелия) ташқи ва ички тузилишини ўрганиш, гидра билан гидраполипларининг тузилишидаги тафовутларни аниқлаш, гидрополипларнинг медузали даври билан танишиш.
Ишнинг мазмуни

  1. Чучук сув гидраси (Hydra sр.)

Чучук сув гидраси кўл, ҳовуз ва шу каби сув ҳавзаларида ўсимликларнинг орасида ҳаёт кечиради. Танаси цилиндрсимон шаклида бўлиб, узунлиги 1-1,5 см га етади. Гидранинг олдинги томонида бир оз бўртиб чиққан қисми-гипостом бор. Унинг тепа қисмида оғиз тешиги жойлашган. Оғизнинг асосида эса 6-12 та пайпаслагичлар ўрнашган. Улар гидралар учун овқат бўладиган коловраткалар, тубан қисқичбақалар, ҳашаротларнинг майда личинкалари, баъзан эса балиқларининг майда чавоқларини ушлаш учун хизмат қилади. Гидранинг оғиз ва пайпаслагичлари жойлашган учини орол ва унга қарама-қарши учини аборал (қутб) томонлар дейилади. Бир оз яссиланган аборал яъни, товон қисмидаги ҳужайралар ёпишқоқ модда ишлаб чиқаради. Бу гидраларнинг сув ўсимликларига, моллюскалар чиғаноғи ва шу каби буюмларга ёпишишига ёрдам беради.
Гидралар ўтроқ ҳаёт кечиради, лекин баъзан худди "қадамлаган" сингари ёки боши билан думболоқ ошиб ҳам ҳаракат қилади (23-расм).
Гидранинг танаси икки қават ҳужайралардан, ташқи-эктодерма, ички-эндодермадан иборат. Ҳар иккала қават орасида структурасиз дилдироқ модда-мезоглея ёки таянч пластинка жойлашган. Эктодерма ҳужайралари майда, бир-бирига зич жойлашган бўлади. Бу қаватда отилувчи ҳужайраларнинг борлиги диққатга сазовордир.
Ҳимоя ва ҳужум қилиш вазифасини бажарадиган бу ҳужайралар айниқса, пайпаслагичларда тўда-тўда бўлиб жойлашади. Мускул ҳужайралари гидра танасининг қисқариши ва чўзилишини таъминлайди. Буларни қопловчи мускул ҳужайралари дейилади. Булардан ташқари эктодермада интерстициал ҳужайралар (жинсий ва бошқа ҳужайраларни ҳосил қиладиган) ва майда юлдузсимон шохланган нерв ҳужайралари мавжуд. Булар энг содда тузилган тарқоқ ҳолатдаги нерв системасини ташкил қилади.




Download 47.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling