Металлургияда ишлатиладиган микроскоплар


Download 53 Kb.
bet1/3
Sana13.12.2022
Hajmi53 Kb.
#999092
  1   2   3
Bog'liq
5-Лекция


МЕТАЛЛУРГИЯДА ИШЛАТИЛАДИГАН МИКРОСКОПЛАР.

Металлургия аппаратлари шаффоф бўлмаган намуналарни қайтувчи нур ёрдамида тадкик қилишга мўлжалланган бўлиб, қуйидаги қурилмаларга бўлинади;


а) Кичик ўлчамли вертикал металлургия микроскопи
б) Кўп катталаштириб изланишлар олиб борадиган горизонтал микроскоп,
в) Турли каттик жисмларни макроструктурасини аникловига мўлжалланган махсус суратга олувчи қурилмалар
МИМ-5, МИМ-6 ва МИМ-7.
МИМ-6 60 дан 660х гача катталаштиради. Шаффоф бўлмаган жисмларни оддий ва поляризацияланган нурларда тўғридан-тўғри ёки билвосита ёритиш билан олиб борилади.
г) МИМ-8М аник тадқиқотлар олиб бориш учун заркур. Бутун бир прибор асосан тўрт қисмдан иборат: ёритувчи қисм микроскопни марказий қисми; фотокамера; стол.
Марказий қисмда бутун оптик қисм жойлаштирилган, оддий кузатиш билан 100 дан 1350х катталаштириш. Суратга олиш билан эса 45 дан 2000 х . Қайтган нур билан рудалар устида илмий текшириш олиб борадиган микроскопларга: Цейсса ва Лейтца (ФРГ) Лейтц- меаллюкс; Лейтц-метиллоплан; Лейтц-ММ6, Лейтц-ММ5РТ.


Универсал микроскоплар
Охирги йилларда ўтган ва қайтган нурлар ёрдамида турли тадқиқотлар олиб боришга мўлжалланган микроскоплар яратилди.
Ventilaк микроскопи –
Препаратларни тайёрлаш
Ўтувчи нур асосида микроскопик тахлил олиб боришда материалларни шаффоф шлифлари ёки иммерсия препаратлари ишлатилади.
Каттик донадор материалларни текширалаётганда олдин сувли (ёки бошқа эритувчи) асосида тайёрланган суспензияни чўкиши асосида тахминан майда қисмларга бўлинади. Шунингдек қаттиқ материаллар текширишдан олдин 75 мм гача майдаланади. Ускуналар агатли ёки глиназомли ступкаларда майдаланилади. Маълум наъмунали айланма харакат билан майдаламаслик керак, панжараларини кўриниши кийинлашади.
Иммерсион препарат. Жисмдан олинган 100 г ўртача намуна чўян ступкада 2-3 мм гача майдаланади, ундан 0,5 г намуна олиб агатли ховончада 75 мкм гача туйилади. Тоза предмет шишасига 10-20 мг кукун пичок учида олинади ва юзаси 0,3-1,0 см 2 ли ёпкич шиша билан ёпилади. Ёпқичда бармок излари бўлмаслиги учун уни бурчакларидан тутилади. Елгич шиша тагида иммерсион суюқлиги бўлади. Бу суюқлик кукунни текис намлайди. Агарда суюқлик енгил шишадан чиқса фильтр қоғоз билан тортиб олинади. Кристаларни текис тарқатиш учун шиша 1-2 мм турли томонга харакатлантирилади.
Шаффоф шлиф. 0,015-0,03 мм ли юпка материал қатлами, пихтали бальзам ёрдамида предмет столи билан елгич шиша орасига ёпиштирилган бўлади. Шлифлаш шлифлагич станокда олиб борилади.
Харканча эхтиётлик билан олиб борилсада кристалларда деформация кузатилади. Буни бартараф қилиш учун намуна канифол, Канада бальзамларида кайнатилади. Бунинг учун форфорли тигилга бальзам ёки канифол солиб бир оз ацетон қўшилади ва аралашма қум хаммомида (60 мин t=1000 С да ) қиздирилади. Токи бир жинсли қуюқ масса хосил бўлгунча хосил бўлган массага намунани солиб 1000 С 60 минут тутилади.Намуна қуйқаси билан предмет шишага қуйилади.
Агарда намуна қиздирилганда таркибини ўзгартирса, цементлаш вук цементлаш» усули билан олиб борилади. Бунда намунага канифол вортоксилол аралашмаси 500 С паст хароратда 2 соат давомида юттирилади. Бундай намунани предмет шишасига ёпиштиришда харорат 50-60 0 С да оширилмайди.
Аншлиф. Аншлиф d-2-30 мм бўлган бўлак материал бўлиб, бир тарафи текис шлифланган бўлади. Тайёрланган шлиф нейтрал суюқлик билан ювилади. Уни юзани ва чет қисмлари текис бўлиши керак.

Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling