Металлургияда ишлатиладиган микроскоплар


Материаллардан микрокесимлар тайёрлаш


Download 53 Kb.
bet2/3
Sana13.12.2022
Hajmi53 Kb.
#999092
1   2   3
Bog'liq
5-Лекция

Материаллардан микрокесимлар тайёрлаш.
Юмшоқ материаллардан ўтувчилардан фойдаланадиган пластинкалар тайёрлаш мумкин. Бунинг учун микротомлардан фойданилади.
Донадор майда припарат («чешуек »усули)
Бунда қуруқ майда доналардан ташкил топган (тупроқ ва бошқалар) амилацитат билан намланиб 2 шиша предмед столиклари орасига қўйиб, сўнгра материал доналари мирокислик билан ёпилади ва препарат қуритилади. Хосил бўладиган плёнка олиб ташланади ва хосил бўлган шлиф канада балзами ёрдамида предмед шишасида ёпиштирилади бу усул агрегатланмаган тупроқсимонларни кристалларини микроскоп билан кўришни имконини беради.
Препаратларни тадқиқ қилиш усуллари.
Чизиқни ўлчамларини аниклаш. Кристаллар ўлчами, оралиғи, ёриқлари ва бошқа ўлчамлар микроскоп окуляри ёрдамида аникланади. Окуляр шиша пластинкадан иборат бўлиб унга чизиқли шкала ёни сетка ўрнатилган. Хар бир объектив учун окуляр бирликлар қиймати алохида-алохида аникланади. Бунинг учун микроскоп предмет столига объект-микрометри ўрнатилади. (бунинг 1 мм 10 та қисмга ажратилган бўлиб, Хаар бир бирлик ўлчам 0,01 мм). Объект –микрометри, окуляр- микрометрини 10 ёки 100 бирлигини қанчасига тўғри келиши аникланади. Бизда объект –микрометрини бирлигини қийматини топиш мумкин.
Масалан. 20х объктивни 89 деленияси (объект микрометри) окуляр- микрометрини 100 делениясига тўғри келади. У холда окуляр –микрометрини хар бир деленияси (100 : 89=х х=0,89) объект микрометри 0,89 делениясига мос тушади бундан (0,89* 0,01= 0,0089 мм) 0,0084 мм эканлиги келиб чикади.
Кристалл ўлчамини топиш учун окуляр шкаласини бошланиши, кристалл учларининг бирор тарафидан бошлаб ўлчанади. Сўнгра делениялар сони аникланади ва уларнинг деления қийматига кўпайтирилади. Агарда ўлчанадиган нарса доира шаклида бўлса уни радиуси ўлчанади.
Кристаллар миқдори икки усул билан олиб борилади: чизиқли ва юзали.
Чизиқли усул окуляр –микрометр шкаласини ишлатишга асосланган: Бу шледаги кристалл қисмига тўғри келадиган чизиқлар сони хисобланади. Турли йўналишларда чизиқли қатордаги кристаллар ўлчами хисобланади. Олинган натижалар хар- бир кристалл учун танланади. Умумий сони 100 % хисоблаб хар-бир кристалл фаза хисобланади. Хисобни аниклик даражаси 1% гача бўлиши учун чизиқли узунлик кристалл ўлчамидан 100 марта ката бўлиши керак. Минераллар миқдорини изобарлиги усулида топишда сеткали окуляр-микрометридан фойдаланилади. Микроскоп столини харакатлантириб сеткани шлифни чалги юқори кисмига тўғриланди. Клеткадаги кристалл билан тўлган катаклар хисобланади ва бўш катаклар миқдори аникланади. Шундай қилиб 30-40 квадратда хисоб олиб борилади.
Масалан: Агарда (20х20) сеткали окуляр-микрометр 400 клеткадан иборат бўлса ва уни 84 клеткаси текширилаётган минерал кристаллори билан ёпилган бўлса, унда ушбу қисмидаги кристаллар миқдори

84*100
Х= -------- = 21%.


400
шундай қилиб 30-40 майдонда аникланган қиймтлар асосида минерал кристалларини ўртача киймати топилади.



Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling