Мавзу: оиладаги шахслараро муносабатлар режа
Эр-хотин орасидаги низоларни келтириб чиқарувчи омиллар
Download 265.74 Kb. Pdf ko'rish
|
oilada shaxslararo munosabatlar
3.Эр-хотин орасидаги низоларни келтириб чиқарувчи омиллар Ишонмаслик Оилавий ҳаётда ишонмаслик икки кўринишда ўзини намоён қилади. Биринчидан, ўз турмуш ўртоғига ишонмаслик, уни қизғониш, уни рашқ қилиш, унинг ҳар бир қадамини назорат қилишга интилиш. Иккинчидан, ўз кучи, ўз мавқеи, ўз ҳаракатлари ва қарорларининг тўғрилигига ишонмаслик. Ўзбек оилаларида рашк қилувчилар сифатида аёллар ҳам, эркаклар ҳам намоён бўлиши мумкин. Аммо аёллар рашки безарардек кўринади. Чунки аёллар рашкининг асл кучи барибир аёллар кўнглининг энг тубида кечади, уларда жуда катта қалб ғалаёни кўтарилади-ю, аслан эркак ўзини оилада қолиш нияти билан тутса, кўпинча аёллар эркакларнинг “чет”га юришига сабр-қаноат билан қарашади. Аёллар рашки учун эркаклар ҳам кўпинча сабаб яратиб беришади. Аёллар рашки бесабаб юзага келмайди. Шу боис, аёллар ичида патологик рашкчилар кам учрайди. Аммо эркаклар рашки кўпинча бесабаб юзага келади. Улар ичида патологик рашкчилар кўпроқ учрайди. Улар хотинлари кун бўйи уйда ўтирган бўлса ҳам, хотинларини рашк қилишга улгуришади. Шу билан бирга, жисмоний жиҳатдан рашқ қилиш билан бирга, бошқа томоннинг мавқеи, нуфузи, муваффақиятига рашк қилиш ҳоллари учраб туради. Агар эркак киши кўтарилаётган, карераси яхши кетаётган бўлса, у ўз хотинидан уни қўллаб қувватлашни, унга кўмак беришни доимо талаб қилади. Яхши хотин албатта ўз эрини унинг яхши амалларда қўллаб- қувватлаши керак. Бизнинг ўзбек аёллари ўз эрининг мавқеи ортиб бораётганлигини доимо, ўзини четга олиш ҳисобига бўлса ҳам, хушнудлик билан қабул қиладилар. Чунки, эркак – боқувчи, таъминотчи. Аммо бунинг акси бўлса-чи?! Агар эркак ишсиз уйда қолиб кетган бўлса- ю, хотинининг омади чопиб, юқори лавозимларга эришган бўлса, аёл киши оила боқувчисига айланган бўлса, бу оилада томонлар бир бирларининг мавқеини тўғри тушуниб олгунигача, узоқ вақт тинчлик бўлмаслиги аниқ. Бироқ ҳаётда кимнинг омади чопиши аниқ эмас. Шу боис, кимга бўлса ҳам ризқ берилганига шукроналик қилиб яшаш – тўғрироқ бўлади. Ўзига ишонмаслик ҳоллари – узоқ вақт хотин киши уйда ўтириб қолса, унинг атрофида ўзига хос дўстлари ва давралари бўлмаса, у ижтимоий ҳаёт тажрибасидан, ижтимоий мулоқотдан маҳрум бўлса, мана шундай ўз кучига ва мавқеига ишонмаслик ҳолатлари юзага келиши мумкин.. Нафрат Оилавий ҳаётда ўз эри, ёки хотинига нисбатан бўлган нафрат узоқ вақт салбий хис-туйғулар инсон ичида тўпланиб, уларнинг юзага чиқиши учун имкон берилмаган вақтда вужудга келади. Вақти-вақти билан кўнгил бўшаб турганида эса, улар сўрилиб, инсон қалбини бўшалиб боришига имкон яратади. Шу боис, кўпинча, аёллар ўз тақдирларидан нолиб, ўз дугоналари, қариндошлари, онасига кўнглини бўшатиб олишга одатланишади. Ғарбда эса кўнгилни психолог олдида бўшатиб, руҳан тинчланиш, нима қилиш кераклигини билиб олиш, ором олиш одат тусига кирган. Бунда ўзига хос мантиқ мавжуд. Яъни, салбий хис-туйғулар эркин ифода қилиниши асосида кучайиб, зўрайиб бормайди. Улар тўпланиб, ечиб бўлмайдиган кучга, эмосиялар эскаласиясига олиб келмайди. Балки кам дозаларда, йиғилмай чиқиб кетиб, инсон руҳиятининг тинчланиши учун хизмат қилади. Агар кўнгилда кечаётган барча салбий хис-туйғулар инсонни беҳад даражада қийнаётган, азоблаётган бўлса, табиий равишда бирор ҳолис одам билан ўз муаммоларини муҳокама этиш, ўз ва ўз яқинининг хис-туйлари нима учун бунчалик тўқнаш келаётганлигини аниқлаш, вазиятга ҳақиқатан ҳам нейтрал муносабат билдиришга ўтиш муҳим аҳамият касб эта бошлайди. Нафрат инсонни ичдан емиради. Унинг осойишталиги бузади. У инсон саломатлигига қаттиқ салбий таъсир этади. Аммо ҳар доим ҳам сизнинг кўнглигизда туғилган нафрат аслан ўз яқинингизнинг хаттиҳаракати ёки хатолари оқибати бўлмайди. Балки кўпроқ улар сиз ўз ёмон ва салбий эмосиячларингиздан қутилиш йўлларини билмаганингиз, бу салбий эмосияларни ўнлаб йиллар давомида ўзингизга юк қилиб ортиб олиб яшаётганингиз оқибатидир. Бу юк – оғир юк, аммо бенаф, фойдасиз юк. Унинг кераксиз юк эканлигини ўзингиз англаб етишингиз керак. Чунки кўпинча бу салбий эмосияларнинг келиб чиқиши ва йиғилиб боришига ўзга одамлар эмас, 29 балки айнан сизнинг характерингиз айбдор. Аммо буни тан олишга кўпинча сизнинг қатъиятингиз ва кучингиз етмайди. Шу боис, сиз бу юкни кўтариб юраверасиз. Тинч холатда улар осуда бўлиб, кетгандай туюлади, аммо зиддият ҳолатида улар янгитдан бош кўтариб, ўзини билдира бошлайди. Шу боис, сиз оилавий зиддиятларда ўнлаб йиллар аввал бўлиб ўтган воқеалардаги сизга айтилган сўзларни, сизга қарши қаратилган эмосияларнинг барини жуда яхши эсга оласиз ва уларни рўкач қилиб гапиришдан роҳатланасиз. Улар, яъни салбий хис туйғулар сизга шунчалик қадрдон бўлиб қолганки, сиз фақат ўз салбий эмосияларингизнинг тўғрилигига шубҳа қилмай ишонишингиз, бошқа одамлар сизга, “Йўқ, бу иш хато” деб айтса ҳам, сиз улардан қутилиш, озод бўлишга қўрқаётганингиз, салбий эмосиялардан қутилиш сизни ўз кўзингизда кучсиз, ўз нуқтаи назарини ўтказа олмаган, ўзини ҳимоя қила олмаган инсонга айлантираётганлиги сизнинг ҳақиқатда ҳам ўз эмосиялари олдида кучсиз инсонга айлантириб қўяди. Нафрат – инсонларни бир-биридан айиради, уларни бирлаштирмайди. Download 265.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling