Мавзу: Оксидоредуктаза ва гидролазаларнинг физик-кимевиё хоссалари. Реза


Download 3.57 Mb.
bet3/3
Sana12.10.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1700270
1   2   3
Кобамидли коферментлар
В12 витамин группасига тегишли бу коферментлар мураккаб халкали система марказида кобальт атомини саклаши билан характерланади. Кобальт В12 витамин молекуласида диметилбензимидазол ва цианид группалар билан координацион боғлар хосил килади. Кобамидли коферментлар эса таркибида В12 витамин (химиявий номи цианкобаламин) дан цианид колдиғи ўрнига 5' дезоксиаденозин колдиғи ва кайтарилган кобальт атоми тутиши билан фаркланади. Кобальт бу молекулада аденозиннинг 5-углерод атомига ковалент боғ оркали кўшилган. Еруғлик ёки HCN таъсирида кофермент парчаланиб,
В 12 витаминнинг тегишли хосиласига айланади. Кобамидли коферментлар бир катор изомерланиш реакцияларида, жумладан, глутаматмутаза, метилмалонилмутаза реакцияларида глутамат ва p-метиласпартат кислоталарни бир-бирига ўтиши, метилмалонил-коэнзим А ни сукцинил коэнзим А га кайта утишида катнашади. Булардан ташкари, кофермент метионин хамда тимин синтезида метил группаларнинг кўчирилиши, оксил ва дезоксирибозанинг хосил бўлиши каби мухим жараёнларда, дисульфид боғларнинг кайтарилишида иштирок этади. В12 хакида тўла маълумот «Витаминлар» бобида келтирилган.
Тиамин пирофосфат
Тиамин пирофосфат В| витамин ёки тиаминнинг пирофосфат хосиласидир. Унинг пироузум кислотанинг декарбоксилланишида коферментлик функцияси 1937 йилда Ломан ва Шустер томонидан кашф этилган эди. У оксил билан нисбатан анча мустаҳкам боғланиб, пируватдекарбоксилазанинг простетик группаси сифатида коферментлик функциясини бажарганидан унга кокарбоксила- за номи берилган. Ҳозирги вактда у а-кетокислоталар ва кетокандларнинг бир катор ферментатив алмашинувларида иштирок этиши маълум. Тиамин пиро- фосфатнинг скелети метилен группа оркали боғланган пиримидин ва тиазол халкаларидан иборат бўлиб, куйидагича тузилган:

Кофермент кам микдорда хайвон тўкималарида, жигарда, буйракда учрайди. Ачиткилардан эса кристалл холида олинган. Тиаминпирофосфат (ТИФ) пироузум кислота, а-кетоглутарат кислоталарнинг декарбоксилланиши, углеводларнинг альдоль синтези ва парчаланиши каби мухим реакцияларнинг ва ацетоин хосил килиш системасининг коферменти вазифасини бажаради. Тиаминпирофосфат иштирок этадиган реакциялар куйида келтирилган.
П и р у в а т д е к а р б ок с и л а з а т а ъ с и р и д а 1. Пируват (ва бошка а-кетокислоталар) нинг декарбоксилланиши ва ацетоинлар синтези:

Пируват алмашинуви жараёнларида декарбоксилланиш натижасида коэнзимга боғланган «фаол ацетальдегид» колдиғи хосил бўлиши аввалдан маълум эди. Кейинги текширишлар ацетальдегид тиазол ҳалкаси N ва S атомлари орасидаги реакция кобилияти С га боғланганлигини кўрсатди. Аввал унга пируват бирикиб, иккинчи боскичда декарбоксилланиш юз беради:

Реакция натижасида ҳосил бўлган а-оксиэтилтиаминпирофосфат фаол ацетальдегиднипг колдиғидир. 2. Пируват ва а-кетоглутарат декарбоксилазалар катализлайдиган оксидла- нувчи декарбоксилланиш. Бу реакцияда тиамин пирофосфатдан ташкари, липоат кислота хам иштирок этади. Ҳосил бўлган фаол ацетальдегид липоат (липоилпро- теид) ацетил унуми ҳосил бўлгунча оксидланади, сўнгра ацетил группа кайтарилган липоатга кўчирилади:


Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling