Мавзу: Оксокислоталарнинг реакцион қобилияти


Download 97.65 Kb.
bet10/10
Sana09.01.2022
Hajmi97.65 Kb.
#261146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-ma'ruza 89591

Айрим намоёндалари
Пироузум кислота (2-оксопропан кислота, кетопропион кислота) СН3С(О)СООН. 1650С ҳароратда қайнайдиган, рангсиз суюқлик, сувда, спиртда, эфирда яхши эрийди. Биринчи марта узум кислотани пиролиз қилиб, олинган (388 бет).

Пироузум кислота тирик организмлардаги углевод ва оқсилларнинг алмашинувида оралиқ маҳсулот ҳисобланади. У углеводларнинг кислотали ва спиртли бижғишида ҳам ҳосил бўлади.



Пироузум кислотанинг тузлари, эфирлари пируватлар деб юритилади. У баъзи дори воситаларини (масалан, атофан) ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Оксалат сирка кислота (2-оксобутандикислота, кетоқаҳрабо кислота) НООСС(О)СН2СООН. Бу кислота бир вақтда α- ва β-кетокислота ҳисобланади, икки асосли кетонокислоталарнинг намоёндаси. У олма кислота оксидланганда ҳосил бўладиган нормал модда алмашинуви маҳсулоти бўлиб, углеводларнинг парчаланишида муҳим роль ўйнайди. Унга кето-енол таутомерия ҳос бўлиб, у асосан енол шаклида бўлади.



α-Кетоглутар кислота (2-оксопентандикислота) НООССН2СН2С(О)СООН. Сувда, этанолда эрийдиган оқ рангли кристалл модда. У углеводларнинг организмда парчаланишида оралиқ маҳсулот сифатида ҳосил бўлади.


Download 97.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling