- Ma’ruzachi: k. f. n., dots. L.S.Kamolov
- Оқсил кимёси ва биосинтезини ўрганиш биология фанидаги энг муҳим масалаларни – ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларини аниқлаш, организмларнинг ўсиш ва ривожланишини бошқариш, кўпгина касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини қидириш ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқиш каби ва бошқа бир қатор масалаларни ечишга имкон берди. Шунинг учун ҳам тарик организмларда оқсил ҳосил бўлишини ўрганиш ва аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
- Оқсил молекуласида пептид боғлар ҳосил бўлишининг ферментатив механизми илгаридан кўп биокимёгарларнинг эътиборини ўзига жалб қилган бўлса-да, 1950 йилгача у тўғрида кўп нарса номаълум эди.
- Даставвал пептидазалар ва протеолитик ферментлар гидролитик активлигининг қайтарилиши орқали оқсил синтезини таъминлайди, деган тахмин бор эди. Кейинчалик, АТФ синтетик жараёнларда асосий функция бажариши замонавий биокимёвий методлар ёрдамида исботлангандан сўнг, бу тахмин ҳақиқатдан узоқлиги маълум бўлди.
- Баъзи бир тахминларга кўра, аввал қисқа пептидлар ҳосил бўлиб, улар кейин бир-бири билан бирикиб, узун полипептид занжир ҳосил қилади, дейилган эди.Оқсил синтезини ўрганиш учун нишонланган атомлар методи қўлланилиши туфайли анчагина ютуққа эришилди.Бу методни қўллаш орқали олиб борилган тадқиқотлар оқсил синтези учун қисқа пептидлар манба сифатида иштирок этмай, балки аминокислоталар иштирок этишини ва бу жараён учун метаболитик энергия зарурлигини кўрсатди.Шу билан бир қаторда ҳужайра ва тўқима оқсиллари узлуксиз янгиланиб туриши исботланган. Одам жигарида 10 кун давомида оқсилларнинг ярми янгиланади. Кон зардобида 20-30 кунда оқсиллар алмашинади. Ҳар кун инсон танасида 100 г оқсил синтезланиши лозим. Бир кунда одам қонида 8 г гемоглобин, 23 г жигар оқсили ва 32 г мушак оқсиллари синтезланиб туради.
- Оқсилнинг янгиланиши-эски оқсилнинг янгиланишидир. Бу жараёнда оқсилнинг умумий миқдори ошмайди, чунки бир вақтнинг ўзида у парчаланиши ҳам мумкин. Янги парчаланган оқсил, қисман ёки тўлиқ тикланиши мумкин.Бу жараёнда оқсил молекуласидаги баъзи аминокислоталарнинг алмашинуви, бир неча аминокислоталардан иборат пептид қисмлар алмашинуви, бутун молекуланинг янгидан ҳосил бўлиши амалга оширилади. Бу жараён қуйидаги йўллар билан бориши мумкин:
- 1.Оқсил молекуласидаги аминокислоталар қолдиғининг секин-аста алмашинуви;
- 2. Пептид занжири шаклидаги бир неча аминокислотанинг алмашиниши;
- 3.Тўлиқ парчаланган оқсил молекуласининг янгидан ҳосил бўлиши.
- Изотоп индикаторлар усули оқсилнинг парчаланиши ва синтезини дифференциал текширишга имкон берди.Ҳар хил биологик системаларда оқсил синтезининг кўп қиррали кўринишини. яъни оқсил алоҳида структура бирликларининг унинг таркибига ўтишидан бошлаб, молекуласининг ичида аминокислота қолдиқларининг трансформациясигача ёритиб бериш имконияти яратилган.
- Натижада фақат оқсил синтези эмас. балки унинг молекуласининг парчаланиш миеханизми тўғрисидаги билимлар ҳам бойиб борди. Оқсилларнинг аминокислоталаргача тўлиқ парчаланиши организмдаги оқсиллар парчаланишининг хусусий йўли эканлиги маълум бўлди.Натижада оқсил молекулаларининг қисман деградацияси.жумладан, бошланғич структурани асосан сақлаган ҳолда, баъзи аминокислоталарнинг алмашиниши ва полипептид занжирдагиўзгаришлар ва янги структура бирлиги билан алмаштириш йўллари аниқланди. Текширишлар шуни кўрсатадики, оқсил гидролизини катализловчи кўпчилик протеолитик ферментлар оқсил молекуласидаги алоҳида қисмларни алмаштириш трансреакцияларини катализлаши мумкин экан.
- Оқсиллар биосинтезининг ҳозирги замон тушунчаси 1950 йилларда Замечник ва унинг касбдошлари томонидан олиб борилган тадқиқот ишларидан бошланган.Уларнинг ишлари натижасида оқсил синтезининг маркази рибосомалар эканлиги, т-РНКнинг очилиши ва оқсиллар синтезининг асосий босқичлари аниқланган.
- Информацион РНК
- Информацион РНКдаги нуклеотидларнинг кетма-кетлиги синтезланадиган занжирдаги аминокислоталар тартибини ифодалайди. Шунинг учун ундаги мононуклеотидлар тартиби оқсилнинг коди бўлиб, ундаги информацион оқсил тузилишига ўтказилишида трансляция системаси асосий роль ўйнайди.
- Информацион РНК ҳужайрадаги умумий РНКнинг 5%га яқин қисмини ташкил этади. Уни 1958 йилда А.Н.Белозёрский ва А.С. Спиринлар айтиб беришган эди. 1961 йилда Ниренберг ва Маттеи полиуридилаткислота ёрдамида полифенилаланин синтез қилиб, матрицали РНКмавжудлиги тўғрисидаги фикрни экспериментал исботладилар.
- 1961 йилда Н. Данцис глобин синтезида аминокислоталар полимеризациясини кўриб чиқиб, полипептид занжирнинг синтези эркин –NН2 гуруҳ томонидан бошланиб -СООН чеккаси томонга ўсиб боришини тажрибада исботлаган. Г.Стрейзинжер ва ходимлари (1966й), С.Очоа (1968й) бактериофаглардаги лизоцим синтези ва синтетик полинуклеотид синтезини ўрганиб, и- РНКнинг ўқилиши 51 дан 31 томонга қараб йўналишини исботлаб бердилар.
- E’TIBORINGIZ UCHUN
- RAHMAT!
-
Do'stlaringiz bilan baham: |