Мавзу: Ҳотирага бевосита эга бўлиш иш тартиби режа


Ҳотира билан алмашувни жорий этиш


Download 53.09 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi53.09 Kb.
#1503391
1   2
Bog'liq
ЎТ маъруза 7

7.2.Ҳотира билан алмашувни жорий этиш
Сўров тури контроллерни бошқариш схемасига келади, шу схемага ташқи қурилма манзили ҳам жўнатилади. Оператив ҳотиранинг бошлонғич ячейка манзили регистрда сақланади, унинг қиймати ўқиш/ёзиш бўлганда бирга ошади. Блок ўлчами ахборотлар саноқ қурилмасига киритилади, унинг қиймати ҳар бир сўзни узатилгач бирга камаяди. Саноқ қурилмадаги нол ўқиш/ёзиш операциясини тугаганини билдиради.
Ташқи қурилма томонидан сигнал берилганда ХБЭБ контроллери процессорга “ХБЭБ га сўров” жўнатади, процессор шиналарни ва кириштиш/чиқариш йўлини бўшатади, сўнг ахборот узатишни бошлашга процессордан ХБЭБ га тасдиқ сигнали кетади. Ўқиш ва ёзишда узатилаётган сўзни регистрга буферлаш содир бўлади, чунки оператив ҳотира ва ташқи қурилманинг ишлаш тезликлари фарқ қилади. Процессорнинг манзиллар регистри ва буйруқлар саноқ қурилмаси синхрон равишда ҳар бир алмашув тактидан сўнг мос равишда бирга ошади/камаяди.
Процессорнинг ишига ҳозирда бажарилаётган буйруқнинг барча босқичларида аралашиш мумкун, фақат “буйруқларни ўқиш” моментидан ташқари.Ташқи қурилмани мулоқотини ташкиллаштириш усули оператив ҳотира ва ташқи қурилманларнинг тезлигини ҳолатига боғлиқ.
Умумий кўринишда ХБЭБ иш тартиби бўйича узатиш содир бўлганда қуйидаги ҳаракатлар бажарилади:
1.Процессор қурилма кўрсатгичларини, операцияни қурилмада бажариш учун, узатиладиган ахборотлар учун бориш жойи ёки манба бўлган ҳотира манзилини ва ўтқазиладиган байтлар сонини бериб ХБЭБ иш тартибини чақиради.
2.ХБЭБ контроллери қурилмада операцияни ишга туширади ва ички уланиш учун сигнал узатади. Ахборотларга эга бўлиш мумкун бўлганда (қурилмадан ёки ҳотирадан), у уларни ўтқазади. Қурилма ўқиш ёки ёзиш учун ҳотира манзилини етказади. Агарда сўров биттадан кўп узатиш сеансини талаб қилса (трансфер), ХБЭБ контроллери навбатдаги манзилни ҳосил қилади, кейинги трансфер бошланади. Бу механизмни ишлатиб, контроллер узунлиги минг байтни ташкил қилган трансферни тўлиқ процессорни безовта қилмасдан тугаллаши мумкун. Кўп ХБЭБ контроллерлари унча катта бўлмаган ҳотирага эга, у трансферда ушланиш бўлганда ва шунингдек асосий бўлиш учун кутиш бўлганда бемалол шуғулланиш имкониятини беради.
3.ХБЭБ-трансфери тугаши билан, контроллер процессорни узади, у шундан сўнг барча операция муваффақиятли бажарилдими ёки йўқлигини ХБЭБ қурилмасига сигнал жўнатиб ёки ҳотирани тадқиқот қилгач аниқлай олади.
Одатда ХБЭБ блоклари билан нисбаттан қувватли контроллерлар модели таъминланади. Асосан ХБЭБ ҳотира билан ташқи қурилмалар мулоқати учун ишлатилади, улар ахборотни катта оқимини ҳосил қила олади: тармоқ контроллерлари, АРЎ ва РАЎ.
Назорат учун саволлар
1.Ҳотирага бевосита эга бўлиш қандай жорий этилади?
2. Ҳотирага бевосита эга бўлишда ахборотларни алмашишдаги жараённи тушунтириб беринг.
3. Ҳотирага бевосита эга бўлишни қандай ташкиллаштирилади?
4. Ҳотира билан алмашувни қандай жорий этилади.
Download 53.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling