Мавзу: пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга таъсир корсатвчи омиллар
Пахтачиликнинг ривожланиши, ҳозирги аҳволи ва истиқболи
Download 35.52 Kb.
|
ПАХТАЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ИШЛАБ ЧИКАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ТАЪСИР КОРСАТВЧИ ОМИЛЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айрим тарихий даврларда пахтачиликнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
2.Пахтачиликнинг ривожланиши, ҳозирги аҳволи ва истиқболи
Ўзбекистонда пахтачилик икки ярим минг йилдан буѐн ривожланади. Аммо, унинг юқори самарадорлигидан фойдаланиш айрим тарихий даврларда кескин тафовут қилади. Буни асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан ҳам кўриш мумкин (1-жадвал) 1-жадвал Айрим тарихий даврларда пахтачиликнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
Марказий Осиѐ мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистонни Чор Россияси босиб олгунга қадар пахтачилик ва у билан бевосита боғлиқ бўлган халқ хўжалиги тармоқлари жуда паст даражада ривожланган эди. Масалан, Ўзбекистонда 1860 йили 25,0 минг тонна пахта хом ашѐси ишлаб чиқарилган, бу мамлака ички эҳтиѐжини ҳам қондирмаган. Ҳар гектаридан пахта ҳосилдорлиги 7ц, тола чиқиши 20-22%, тола ўзунлиги эса, 20-21 мм. бўлган. Пахта хом ашѐси ишлаб чиқариш, уни қайта ишлашда ўта содда кўл қуролларидан фойдаланилган, уни ички бозорларда сотиш бозорлари чегараланган, ташқи бозорларга чиқариш учун транспорт воситалари ҳам ривожланмаган ва ҳ.к. Чор Россиясининг марказий ва бошқа минтақаларида тўқимачилик саноатининг ривожланиши унинг хом ашѐ базасиии яратишни талаб этди. Бу вазифани тезроқ бажариш мақсадида Чор Россияси Туркистон минтақасида темир йўл, пахтани бирламчи қайта ишловчи заводлар, каналлар қазиш ва бошқа зарурий ишлаб чиқариш воситаларини кўпайтириш ҳамда такомиллаштиришга капитал қўйилмалар ҳажмини кўпайтирди ва ҳ.к. Натижада пахта хом ашѐси ишлаб чиқариш ҳажми нисбатан тезлаштирилди. Масалан, 1913 йилда Ўзбекистонда 521,7 минг тонна ѐки 1860 йилга нисбатан 21 марта кўп пахта хом ашѐси ишлаб чиқилди. Ялпи пахтанинг кўпайиши ғўза экин майдонларининг кенгайиши ва унинг ҳосилдорлигининг ошиши ҳисобига эришилди. 1920 йилда 1913 йилга нисбатан пахта ялпи маҳсулоти қарийб 17 марта камайди, экин мадонлари 20 марта қисқарди ва гектарига хосилдорлик 2,7 марта пасайди. Пахтачиликдаги бундай тушкунлик шу йилларда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳамда фуқаролар (гражданлар) урушининг натижасидир. Фуқаролар (гражданлар) урушидан кейин Ўзбекистонда суғориладиган ерларни кенгайтириш, пахта уруғчилигини тубдан яхшилаш ва бошқа чора тадбирларни амалга ошириш пахта хом ашѐсини тезроқ кўпайтиришга шароит яратди. Ялпи пахта ҳосили 1940 йилда, 1920 йилга нисбатан 45,7 марта, 1913 йилга нисбатан эса, 2,5 марта кўпайди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида малакали, меҳнатга қобилиятли пахтакорларнинг армияга олиниши, техникавий ресурсларнинг камайиб кетиши ва бошқа объектив-субъектив камчиликлар натижасида пахта хом ашѐси ишлаб чиқариш камайди. 1945 йилда 1940 йилга нисбатан 45% кам ялпи пахта ҳосили олинган. 1960-1990 йилларда пахтачиликда интенсив ва экстенсив йўллардан кенг фойдаланиш ҳисобига ялпи пахта ҳосили кескин кўпайди. Унинг ҳажми 1990 йилда 1940 йилга нисбатан 3,6 марта, 1960 йилга нисбатан эса, 1,7 марта кўпайди. Ўзбекистон пахтачилигида 1980 йилда гектаридан юқори ҳосил (29,7 ц.) ва ялпи хосил (5750 минг тонна) олинган ва жаҳонда 2- ўринни эгаллаган. Ўзбекистоннинг мустақил мамлакат бўлиб ривожланиш йилларида ялпи пахта маҳсулоти камайди. 2000 йилда республикада 3002 минг тонна ѐки 1990 йилга нисбатан 41% га кам пахта хом ашѐси ишлаб чиқилди. Шу йилларда экин майдони 21,3%га қисқарди, гектаридан ҳосилдорлик эса, 24,6%га пасайди. Пахтачиликда бундай ҳолатга йўл қўйилиши объектив ва субъектив сабаблар билан боғлиқ. Мустақил ривожланиш йилларида пахта майдонини кисқартириш ҳисобига суғориладиган ғалла, айниқса, бўғдой ишлаб чиқариш кўпайтирилди. Суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатининг ѐмонлашиши, минерал ўғитлар меъѐрининг камайиши, сув танқислиги ва ҳ.к. гектаридан олинадиган ҳосилдорликка салбий таъсир этди. Лекин, ғўза экиладиган майдонларнинг камайишига қарамасдан Ўзбекистон унинг ялпи ҳажми бўйича жаҳонда бешинчи, пахта толасини жаҳон бозорида сотиш бўйича 2ўринни эгаллади. 2004 йилнинг ўзида ғўза майдони 1455,6 минг га.гача кўпайиб, ялпи хосил 3530,0 минг тоннани ташкил этди, ҳосилдорлик 24,3 центнергача етказилди. Ўзбекистон пахтачилигида истиқбол вазифа унинг ялпи ҳажмини кескин камайтирмаслик, унинг сифатини яхшилаш, асосий қисмини минтақада қайта ишлаш ҳисобланади. Пахтачилик ва у билан боғлиқ бўлган халқ хўжалиги тармоқларини интенсив ривожлантириш, мавжуд меҳнат, ер, сув ва бошқа моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади, республика иқтисодиѐтининг барқарор ўсишига реал шароит яратади. Download 35.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling