Мавзу: Писта. Биологияси, экологияси ва агротехник хусусиятлари


Download 1.94 Mb.
bet1/6
Sana17.09.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1680358
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 МАЪРУЗА

Мавзу:Хандон пистадан ўрмон барпо этиш ва плантатсиялар барпо этиш

Пистадошлар оиласи (Anacardiaceae) – Сем. Сумаховые, или анакардиевые - Бу оила 80 та туркум, 600 тур дан иборат. Писта туркуми – (Pistacia) – Род фисташка


Писта туркуми (Pistacia)
1) P. aethiopia Kokwaro 2) P. eurycarpa Yalt 3) P. integerrima J. Stewart 4) P. khinjuk Stocks 5) P. x saportae Burnat 6) P. wenmanifolia J. Poiss 7) P. Chinensis Bunga 8) P. formosana Mats 9) P. philippinensis Merr

таркибида 10-20 та тур бор.
10) P. vera L 11) P. Cabulica Stochs 12) P. mutica Fisch et Mey 13) P. terebinthus L 14) P. Centiscus L 15) P. atlantica Desf 16) P. palestina Boiss 17) P. Mexicana Kunth 18) P. texana Swingle

Бу писта турлари ичида фақат хандон писта ёнғоқмевасини истеъмол қилиш мумкин. Қолган писта турлари ёнғоқмевалари пайвандтаг сифатида, ўрмон мелиоратсия ишларида, фарм саноатида ишлатилади.

Хандон писта ёнғоқмеваси шингили

Хитой пистаси ёнғоқмеваси

Писта туркуми вакилларининг табиий ўсиш aреали


Туркум

Тарқалиш aреали

Шарқий Осиё

Марказий ва Олд Осиё

Ўрта Ер денгизи соҳили мамлакатлари

Шимолий Америка

Pistacia L.

P. chinensis

P. vera L.

P. terebinthus L.

P. mexicana Kunth

P. formosana Mats

P. cabulica Stochs

P. centiscus L

P. texana Swingle

P. philippinensis Merr

P. mutica Fisch et Mey

P. atlantica Desf




P. palestina

Хандон писта плантациялари барпо этиш учун лалми майдон танлаш Ўзбекистонда денгиз сатҳидан 600-1300 метр баландликда Чотқол, Ҳисор, Боботоғ, Нурота, Зарафшон ва бошқа тоғ тизмаларининг лалмикор этакларида ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори камида 300-360 мм ва ижобий ҳароратнинг йиллик йиғиндиси камида 3500o бўлган шароитларда саноат пистазорларини яратиш истиқболли саналади. Бошқача айтганда, писта иссиқсевар ва ғоят қурғоқчиликка чидамли ўсимликдир.


Хандон писта плантациясини барпо этиш мумкин бўлган майдон

Пистазорлар учун рельефи нисбатан текис ва қиялиги 300 дан ошмайдиган, тупроғи майда донадор бўлган кенг майдонларни танлаш мақсадга мувофиқ.

Хандон писта ўса оладиган жойлар фақат бўз тупроқлар билан чекланмайди – ҳатто маҳсулдорлиги паст, шағалли ва бир қарашда яроқсиз бўлган ерларда, бир вақтнинг ўзида эрозияга қарши ва тупроқни ҳимоя қилиш вазифаларини бажариб, даромад келтириши мумкин. Писта плантацияларига ажратиладиган ер майдонларини танлашда ўрмонзорлар барпо этиш ва уларни кейинчалик парвариш қилиш учун механизациядан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олиш лозим.


Хандон писта етиштириш учун истиқболли лалми майдонлар 

Жойнинг рельефи майдонни қисмларга бўлиш учун асос бўлади. Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлиги мақсадида 5-7 гектардан ортиқ жуда катта қисмларга бўлмаслик лозим.

Писта қурғоқчиликка чидамли ўсимлик бўлишига қарамай, унинг ривожланиши, мева беришга кириш муддати ва ҳосилдорлиги бевосита намлик билан таъминланганликка боғлиқ.

Хандон писта плантациясини барпо қилишда тупроқни дастлабки тайёрлаш турлари 1)  Ялпи шудгорлаш - нишаблиги 8о гача бўлган майдонларда ўтказилади.


Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling