Мавзу: Писта. Биологияси, экологияси ва агротехник хусусиятлари


Download 1.94 Mb.
bet2/6
Sana20.06.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1635287
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 МАЪРУЗА

Ялпи шудгорлаш

Тасмалаб шудгорлаш - нишаблиги 12-15° гача бўлган майдонларда амалга оширилиши мумкин. Шудгорлаш қияликдан пастга қараб перпендикуляр равишда бажарилади. Тасмалар кенглиги 4,0-5,0 м ва тасмалар орасидаги масофа 3,0 – 4,0 м бўлиши лозим. Тасмалар орасидаги ҳайдалмаган майдон ушбу нишабликдаги майдоннинг эрозия хавфини пасайтиради.

Тасмалаб шудгорлаш

Ўйилмали кўтарилмали зинасимон терассалар - нишаблиги 12 дан 35° гача бўлган адирлар тупроғини тайёрлашда кенг тарқалган усулдир.

Ўйилмали кўтарилмали зинасимон терассалар

Плантацияларда хандон пистани жойлаштириш схемалари ва парваришлаш тадбирлари Хандон писта плантацияларидаги ялпи ва тасмали шудгорланган майдонларда 6х8, 8х8 ёки 10х10 м схемада, терассаларда эса ҳар 6-8 м да кўчатлар жойлаштирилади.

Писта плантациялари барпо этишда стратификацияланган уруғдан ёки ёпиқ илдиз тизимида етиштирилган ниҳоллардан фойдаланилган ҳолда барпо қилинади. Экишдан кейин дарҳол ҳар бир кўчатни 1-1,5 литр миқдорида суғориш ишлари бажарилади.

Ҳар йили камида 3 марта парваришлаш тадбирлари ўтказилади. Биринчи парваришлаш – бегона ўтлар оммавий равишда ўсганда қатор ораларини 10-15 см чуқурликда культивация қилинади (мартнинг учинчи ўн кунлиги – апрелнинг биринчи ўн кунлиги).

Хандон пистани доимий жойига ёпиқ илдиз тизимида етиштирилган ниҳоли ва уруғидан экиш

Иккинчи парваришлаш – баҳорги ёғингарчилик тугаган вақтда қатор оралари 7-10 см чуқурликда юмшатилади. Учинчи парваришлаш – илк кузги ёғингарчиликдан сўнг қатор оралари 10-15 см чуқурликда культивация қилинади.

Альбина – ўртача баланд ўсувчи дарахт, шох-шаббаси кенг, нафис. Хўжалик жиҳатдан 10-12 ёшлигидан бошлаб мева беради. Мевалари (ёнғоғи) – бир уруғли данаклар юмшоқ, узун новдаларда тўпланган (16-20 см гача). Бир новдада ўртача 25-30 (70 гача) ёнғоқ бўлади. Данак (ёнғоқ) эти мевалар пишиши даврида оқимтир, учида оқиш - пуштиранг. Ёнғоқлари ўртача, катталиги 17х10х9 мм, бир ўлчамдаги эллипссимон шаклда: бироз кумушранг. Пўстлоқнинг чоки бўйлаб ёрилиши бир томонлама, чокнинг яримига боради. Пўстлоғи юпқа, бироз дағал, ёрқин. Мағиз қобиғи оқимтир-пуштиранг, эти қуруқ, зич, оқимтир-яшил рангда. Мағиз таъми ширинроқ.


Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling