Lymnaea subdisjuncta дарё, канал, майда ариқ бўйларида ва булоқ, сув омборлари атрофидаги қамишлар баргида ва ўтлар орасида яшайди. Чиғаноғи баланд –конуссимон, айланаси 4-5 та бўлиб, бўртиб чиқмаган, тангент чизиғи қайрилган. Охирги айланаси йирик ва қулоқ шаклида кенгайган. Чиғаноқ оғзи овалсимон тузилишга эга бўлиб, ўтмас палатал бурчак ҳосил қилган. Чиғаноқ баландлиги 16-18, кенглиги 11-12мм.
Lymnaea subdisjuncta Марказий Осиё тури бўлиб, Ўзбекистонда кенг тарқалган. Бу моллюска қорамоллар ва одамнинг хавфли паразити - жигар қуртининг оралиқ хўжайини ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |