Мавзу: Пўлат сортаменти профилларни асосий характеристикалари. Режа
Download 15.51 Kb.
|
Ravshan mk word
Мавзу: Пўлат сортаменти профилларни асосий характеристикалари. Режа: 1.Пўлат сортаменти ҳақида умумий маълумотлар. 2.Прокат юзалар: бурчакликлар, қўштаврлар, швелларлар ва трубалар. 3.Листсимон(Варақсимон) пўлатлар: юпқа листли, қалин листли, универсал. 4.Эгилиб тайёрланадиган юзалар Пўлат сортаменти ҳақида умумий маълумотлар. Металл конструкциялар турли хил шаклли профиллардан ташкил топади. Шакли ва геометрик ўлчамларига кўра фарқланувчи прокат, қувур ва бошқа металл буюмлар ҳақидаги маълумотлар мажмуаси (жадвали) сортамент деб аталади. Сортаментда профилларнинг кўндаланг кесим юзаси, ўлчамлари, геометрик тавсифномалари (A,W,S,I,i) ва бир метрли оғирлиги кўрсатилади. Металл конструкциялар турли хил шаклли профиллардан ташкил топади. Шакли ва геометрик ўлчамларига кўра фарқланувчи прокат, қувур ва бошқа металл буюмлар ҳақидаги маълумотлар мажмуаси (жадвали) сортамент деб аталади. Сортаментда профилларнинг кўндаланг кесим юзаси, ўлчамлари, геометрик тавсифномалари (A,W,S,I,i) ва бир метрли оғирлиги кўрсатилади. Прокат юзалар: бурчакликлар, қўштаврлар, швелларлар ва трубалар. Б у р ч а к л и к л а р – тенг ёнли 75х75х6 – В ГОСТ 8509 – 86. (ГОСТ 535-88, 27772-88) ва ёнлари тенг бўлмаган, ГОСТ 8510 – 86, яъни тенгсиз ёнли турларга бўлинади. Бурчакликлар қуйидагича белгиланади: L50x5 ёки L75x50x5. Биринчи ҳолда ёнларининг эни 50мм, қалинлиги 5мм бўлган тенг ёнли бурчаклик, иккинчи ҳолда эса ёнларининг эни 75 ва 50мм, қалинлиги 5мм бўлган тенгсиз ёнли бурчаклик ифодаланган. Бурчакликлар сортаменти жуда кенг бўлиб, энг кичик профил L20x3 ва энг каттаси эса L250x30 дан иборатдир. Листсимон(Варақсимон) пўлатлар: юпқа листли, қалин листли, универсал. Қ ў ш т а в р л а р –20 ГОСТ 8239 – 72. (ГОСТ 535 – 88) асосан эгилишга ишловчи тўсинлар сифатида қўлланилади. Сортаментга кўра қўштаврларнинг 10 дан 60 гача номерлари мавжуд. Қўштаврнинг номери унинг сантиметрда ифодаланган баландлигига мос келади. Қўштаврларнинг узунлиги 13м гача бўлиб, асосан 6; 9 ва 12м ли қилиб тайёрланади. ТУ 14-1-3023-80га мувофиқ, кенг токчали қўштаврлар ҳам ишлаб чиқарилади. Улар уч хил бўлади: тўсинлар учун «Б» маркали, енгил ва оғир устунлар учун «К» маркали ва универсал «Ш» маркали. Кенг токчали тўсинбоп профилларнинг баландлиги 1000мм гача бўлади. Ш в е л л е р л а р – 18 ГОСТ 8240 – 72. (ГОСТ 535-88). Швеллерларнинг ўлчамлари ҳам уларнинг номерлари орқали ифодаланади. Сортамент 5№ дан 40№ гача бўлган швеллерларни ўз ичига олади. Э г м а профиллар қалинлиги 2-16 мм гача ишлаб чиқарилади. Download 15.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling