Мавзу; “Поршенли насосларни ишлатиш” Режа: 1. Насос ўрнатишни умумий қоидалари. 2. Насосни ишга тушириш ва тўхтатиш. 3. Насосни ишини кузатиш ва ростлаш. 4- Поршенли насосларни асосий бузилишлари. 5. Поршенли насосларни афзалликлари ва камчиликлари. 1.Насос ўрнатишни умумий қоидалари - Қувурларга ўрнатилган вентиллар, тирсаклар ва бошқа махаллий қаршиликлар сони иложи борича кам бўлиши шарт.
- Сўриш ва ҳайдаш қувурларда кескин қайрилишлари бўлиши мумкин эмас.
- Сўриш қувури иложи борича қисқа бўлиши ва насос томонга кўтарилиши шарт, шунда ҳаволи “мешоклар” ҳосил бўлмайди.
- Сўриш қувурига киришда фильтр ўрнатилади. Ҳаво сўрилмаслиги учун барча уланган жойлар жипс бўлиши шарт.
- Хайдаш қувурида насосдан кейин задвижка ўрнатилиши шарт.
2.Насосни ишга тушириш ва тўхтатиш. - Биринчи навбатда барча уланган ва жипсланган жойлар текширилади. Подшипникларда ва мойлагичларда мой борлиги текширилади.
- Ундан кейин сўриш ва ҳайдаш задвижкалар очилади.
- Насосни ишга туширишдан олдин кранча орқали ҳавони чиқариб ташлаш керак. Кранча узлуксиз сув оқими ҳосил бўлганида ёпилади.
- Двигатель паст айланишлар сонида ишга туширилади.
Тўхтатиш. - Сўриш вентили ёпилади (задвижка), ундан кейин насос тўхтатилади ва ҳайдаш вентили (задвижка) ёпилади.
3.Насос ишлашини назорат қилиш ва ростлаш. - Насосниниг мойини назорат қилиш, подшипниклар, шток ва ползунлар қизиб кетмаслиги учун мой камида бир ойда бир маротаба алмаштирилиши керак.
- Манометр ва вакуумметр ёрдамида ҳаволи қалпоклардаги босимни кузатиб туриш керак.
- Қабул қилувчи қувурни доимий равишда тозалаб туриш шарт. Насос ишлаб турган пайтда тозалаш ман этилади.
- Ҳар 500-1000 соат ишлагандан кейин насосни очилиб сочилиши ва йиғилиши керак
- Махсус эксплуатацион журналда насоснинг ишлаш режимини, майда таъмирлаш ишларини ёзиш керак.
- Поршенли насосларни нотўғри ишлатиш натижасида бузилишлар пайдо бўлади. Буларни ўз пайтида бартараф қилиш насоснинг ишлаш муддатини оширишда катта аҳамиятга эга.
Насос ишга туширилгандан кейин сув узатмаяпти - Қабул қилувчи клапан сув ўтказмоқда
- Сўриш қувурининг фланецлари жипс эмас, ҳаво ўтказмоқда, сийракланиш мавжуд эмас.
- Сўриш клапани жипс ёпилмаяпти, бунинг натижасида сув цилиндрдан сўриш қувурига ўтиб кетмоқда
Насос керакли миқдорда сув узатмаяпти - Сўриш қувуридаги ножипсликлардан насосга сальник орқали ҳаво киради ва цилиндрда кераклича сийракланиш ҳосил бўлмай поршенни фойдали йўли камаяди
- Қабул қилувчи тўр ифлосланади, қабул қилувчи клапан тиралиб қолади
Подшипник ва сальниклар қизиб кетмоқда - Подшипникларга мой кам келмоқда.
- Мой ифлосланган.
- Салниклар ортиқча қаттиқ тортилган.
- Вални шейкаси вкладишларга жипс турмаяпти.
Насос иш пайтида тақиллайди - Клапаннинг пружиналари бўшаб қолган ёки ёрилган. Айланишлар сони нормадан ортиқча (сув поршен кетидан улгурмаяпти
- Подшипниклар едирилган.
- Валнинг ўқи цилиндрнинг ўқига нисбатан перпендикуляр эмас.
- Ползун билан йўналтирувчилари оралиғида зазор ҳосил бўлган.
- Сўриш қувурини диаметри кичик бўлса, катта қаршилик оқибатида сув оқимини узилиши ҳосил бўлади.
5.Насосларни танлашда поршенли насосларни бир қатор афзалликларини ва камчиликларини инобатга олиш керак. Афзалликлари: - кам миқдордаги суюқликни катта босимда 5 ÷ 100 МПа-гача узатиб бериш имкониятига эга;
- қовушқоқлиги юқори, тез алангаланувчи суюқликларни узата олади;
- суюқликларни тақсимлаш (дозирование) учун ишлатилади;
- напорнинг катталиги унумдорликга боғлиқ эмас;
- олдиндан суюқлик қуймай ишга тушириш мумкин;
- плунжерли насослар катта баландликларга суюқликни узатади.
Камчиликлари: - тузилиши мураккаб;
- бошқа насосларга нисбатан тезлиги кам;
- габарит ўлчамлари катта ва қиммат;
- насос ва привод катта жой эгаллайди;
- қисмларини ясаш мураккаб ва тез ишдан чиқади;
- поршенли насоснинг унумдорлиги марказдан қочма насосга нисбатан кам;
- суюқлик таркибида қаттиқ заррачалар бўлса, клапанлари тез ишдан чиқади;
кривошип-шатунли механизми борлиги сабабли, суюқликни ҳайдаш қувурига бир меъёрда узатмайди; - кривошип-шатунли механизми борлиги сабабли, суюқликни ҳайдаш қувурига бир меъёрда узатмайди;
- ўрнатиш учун мустаҳкам пойдеворлар талаб этилади.
- плунжерли насосларни габаритлари дисклидан катта; - заминга маҳкамлаш жойлари бўшаб кетади;
- берилган тезликда узатишни ростлаш мумкин эмас.
- Насосни ўрнатиш қоидалари қандай?
- Насос қандай ишга туширилади ва тўхтатилади?
- Насос ишини назорат қилиш ва ростлаш нимадан иборат?
- Насосни бузилишларини айтиб беринг.
- Поршенли насосларни афзалликлари қандай?
- Поршенли насосларни камчиликлари қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |