Мавзу: Психологик хизмат фанининг предмети Режа


ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ МЕТОДЛАРИ


Download 1.9 Mb.
bet2/4
Sana06.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1333613
1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu. Psixologik xizmat asoslari

ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ МЕТОДЛАРИ

ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ МЕТОДЛАРИ

ҲОЗИРГИ БОСҚИЧДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИНИНГ 2 ЙЎНАЛШИ МАВЖУД

Психологик хизматнинг асосий вазифаcи

  • педагогик жараёнининг бевосита иштирокчилари: болалар, ўқитувчилар, ота-оналар ва таълим тизимидаги рахбарларга психологнинг амалий таъсир кўрсатишдан иборатдир. Бу вазифа ушбу одамларга таълим ва тарбия жараёнида бевосита психологик ёрдам кўрсатишни назарда тутади. Бу ерда психолог педагог, психотерапевт, консультант, корректор ролларида фаолият кўрсатади.

Психологик хизматнинг яна битта махсус вазифаси

  • улар педагоглар, дефектологлар, социологлар, врачлар, юристлар билан ҳамкорликда ўз тенгқурларидан фарқ қилувчи болаларнинг тақдири билан боғлиқ бўлган қатор муаммоларни ҳал қиладилар
  • Психологик хизматнинг асосий вазифаси - тадқиқот ишлари, амалий ишлар ва ташвиқот ишларидан иборат 3 та вазифадан ташкил топади.

Илмий тадқиқот вазифалари

  • ўқувчилар шахсини шакллантиришнинг муҳим муаммоларини, таълим ва тарбиянинг психологик асосларини ўқувчилар билан ўқитувчилар, мактаб психологлари, мактаб психологлар билан ўқитувчилар ўртасидаги ўзаро таъсирни ҳамда мактаб психологининг этикасини ўз ичига олади.

Амалий вазифалари

  • психологик тадқиқот натижаларини амалда психологик хизмат ишида қўллаб, болаларнинг мактаб таълимига тайёрлигини аниқлаш, ўқувчиларнинг ўқиш фаолиятини осонлаштириш, ўқувчи шахсини ҳар томонлама камол топтириш, ўқувчиларнинг қобилият ва мойилликларини аниқлаш, ривожлантириш, талабалар билан ҳунарга, касбга оид суҳбат, маслаҳат ишларини олиб бориш, турли хилдаги «қийин» болалар билан иш олиб бориш каби асосий вазифани ҳал қилишдан иборатдир.

Ташвиқот ишлари

  • психологик билимларни, психологик умумтаълимни ташвиқ қилиб, ўқувчиларнинг психологик билимларини ошириш, ота-оналар учун семинарлар, маърузалар ва суҳбатлар уюштириш, анжуманлар ўтказишдан иборат.
  • психологик ташвиқот ишлари телекўрсатув ва радиода чиқиш, яккама-якка маслаҳатлар ташкил этиш, мулоқот тренинглари уюштиришдан иборатдир.

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling