Мавзу: психология фанларини ўҚитиш методикасининг предмети


Download 48 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi48 Kb.
#1475387
Bog'liq
1-maruza.doc filename=utf-8 1-маъруза


  1. Мавзу: ПСИХОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИНГ ПРЕДМЕТИ.

Р Е Ж А :
1. Ёш психология ва педагогик-психологиянинг предмети. Уларнинг ривожланиш тарихи.
2.Болалар психологияси ва педагогик-психологиянинг йўналишларининг танқиди.
3. Педология ва унинг танқиди.
4.В.С.Выготскийнинг олий психологик функцияларининг ривожланиш тарихи.
5. Педагогик психологиянинг методлари.
МАЪРУЗА МАТНИ.
Педагогик психология ўқитиш ва тарбиянинг психологик асослари ҳақидаги фандир. Бунинг маъноси шуки, педагогик психология ўқувчилар томонидан билим, иқтидор ва малакаларни ўзлаштиришнинг психологик қонуниятларини ва, шунингдек, ўқув-тарбия прпоцессида ўқувчилар шахсининг таркиб топишини ўрганадиган фандир.
Педагогик психология фани ўқувчилар шахсининг таркиб топишини ва уларни ўқитиш масалаларини ўрганар экан, биринчи навбатда болалар психологияси билан махкам боғлиқдир, чунки болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини хисобга олмай туриб, ўқувчилар шахсининг таркиб топишини, уларни ўқитиш ва тарбиялашнинг психологик қонуниятларини аниқлаб бўлмайди.
Педагогик психология ўқитиш ва тарбиянинг асосини ўрганиб ва ишлаб чиқиб, ўқитишнинг ва тарбиянинг мазмунини ташкил қиладиган дарсликларга ва турли ўқув қуролларига бўлган талабни аниқлаш, ўқитиш ва тарбиянинг рационал ва самарали методларини топиш, ўқувчи ёки тарбияланувчиларнинг билимларга эътиқод қилишига эришиш қонуниятларини очиш; ўқувчиларни меҳнат ва ижтимоий фаолятига тайёрлашнинг психологик асосларини ишлаб чиқиш имкониятига эгадир.
Педагогик психологиянинг вазифасига, шунингдек, ўқувчилар ва ўқитувчилар, тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг ўзаро муносабати, ўқитувчи шахсига нисбатан қуйиладиган талабларни ўрганиш, ўқитувчилик қобилиятининг мазмунини ва унинг таркиб топишини очиб бериш ва бошқа масалаларни ҳам ўрганиш киради. Педагогик-психология таълим муассасаларида ўқитиш процессида ўқувчилар томонидан билим ва малакаларни эгаллашнинг қонунияитларини ва тарбия процессида бола шахсининг таркиб топишини ўрганади.
ўқитиш ва тарбиялашнинг психологик қонуниятларини ўрганиш педагогик психологиянинг предметини ташкил қилади. Бу фан ўқувчилар ва тарбияланувчилар тафаккурининг шаклланишини текширади; ўзлаштириш процессини идора қилиш, ақлий фаолият усуллари ва малакаларининг таркиб топиш проблемаларини ўрганади, ўқитиш процессининг, ўқувчи ва ўқитувчи, тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги муносабатларнинг, таълим олувчилар жамоасидаги ўзаро муносабатларнинг муваффақиятли бўлишига таъсир қиладиган психологик факторларни аниқлайди; ўқувчиларнинг индивидуал психологик тафовутини, болалар билан олиб бориладиган ўқув-тарбия ишларининг психологик хусусиятларини ўрганади.
Ёш психологиянинг предмети ривожланаётган инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва психик жараёнлари онтогенезини ва инсон психикасининг ҳар бир ёш давридаги ўзгаришини ўрганади. Ёш психологиясининг бўлимларига қуйидагилар киради:
Болалар психологияси, кичик мактаб ўқувчилари психологияси, ўсмирлар, ўспиринлар, катталар психологияси, геронто психологияси, яъни қариялар психологияси.
Педагогик психологиянинг предмети таълим тарбиянинг психологик қонуниятларини ўрганади. Педагогик психология таълим жараёнини бошқаришнинг психологик масалаларини ўрганади. Билиш жараёнларининг ривожланишини текширади. Ақлий тараққиётнинг ишончли мезонларини излайди. Тарбиячилар ва тарбияланувчилар орасидаги ўзаро масалаларни ўрганади. Бундан ташкари педагогик-психология болаларга индивидуал ёндашув масалаларини ҳам ўрганади.
Ёш педагогик-психологиянинг вужудга келиши ва ривожланиши.
Педагогик-психология Х1Х асрнинг 2-ярмига келиб вужадга келади ва психология фанига генетик ғояларнинг кириши билан янада ривожланади. Рус педагоги К.Д.Ушинскийнинг асарлари педагогик, психологик ғояларнинг ривожланишига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Жумладан у "Инсон тарбия предмети сифатида" номли асарида шундай деб ёзади. Инсонни ҳар томонлама тарбиялайдиган педагог уни хар томонлама билиши керак. Х1Х асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида педагогикада педагогик экспериментни қўллашнинг махсус йўллари топилди. Умумий психологиядаги экспериментнинг сезиларли ютуқлари (Вебер ва Фехнер томонидан психофизик қонунларнинг очилиши, Лебенгаус томонидан хотиранинг ўрганилиши) уни ёш ва педагогик-психологияда ҳам қўллаш имконини беради. Педагогик психологиянинг ривожланишидаги дастлабки тажрибалар натижасида қўйидаги хулосалар чиқади. "Психологиянинг педагогик амалиёт билан яқинлашиши, таълим ва тарбия жараёнининг экпериментал тадқиқ қилиниши йўлидагина мумкиндир.
ХХ аср бошларида болалар психик тараққиёти манбаларини ҳар томонлама талқин этувчи 2 та оқим пайдо бўлади. Бу оқимлар бир-биридан бола тараққиёти асосига қандай омилни олишига қараб фарқлайдилар:

  1. Биогенетик оқим.

  2. Социогенетик оқим.

1-оқим тарафдорларининг фикрича, биологик омиллар:
ирсият бола хаётини ҳал қилувчи роль ўйнайди.
2-оқим тарафдорларининг фикрича, бола тараққиётининг бирдан-бир омили бу мухитдир. Инсонни ўрганиш учун у ўсган мухитни таҳлил килишнинг ўзи кифоя.
Педологиянинг мазмуни бола тараққиётининг психологик-физиологик, биологик нуқтаи назарларининг механик мажмуидан иборат. Педология Х1Х аср охири, ХХ аср бошларида вужудга келади. Асосчиларидан: Гарбда С.Холл, Э.Меймая, Прейер, Россияда Вехтерев, Нечаев, Россолимов ва бошқалар. Педология асосчилари бола физиологияси ва педагогикасини сиқиб чиқариб болани ўрганишда якка ҳукмронликка даъво қилади. Педология ривожланаётган инсонни ўрганувчи алоҳида илмий фанлардаги тадқиқот натижаларини қамраб олувчи комплекс фан сифатида вужудга келади. 30 – йилларнинг бошида педологиянинг куп қоидалари танқид остига олинди. Бу 1936 йил 4 июль Партия МК.нинг Халқ таълим системасидаги педологик бузилишлар ҳақидаги қарори билан тугатилди.
Машҳур совет психологи Выготский 20-30 йилларда ўзининг олий стихик функцияларининг ривожланиши назариясини эълон қилди. Выготский назарий тараққиётининг умумий генетик қонунини қуйидагича аниқлайди: "Бола маданий ривожланишида ҳар бир функция 2 марта кўринади: Дастлаб ижтимоий, сўнг психологик; Дастлаб интерпсихик категория сифатида бола ичида кўринади. ¥ар бир олий психик функция ўз тараққиётида ташқи босқич орқали ўтиши керак.
Педагогик-психологияда бир неча методлар мавжуд:

  1. Кузатиш: ташқи, ички, она кундалиги.

  2. Эксперимент: табиий, лаборатория.

  3. Эгизаклар методи. Унинг мазмуни 1 тухумли эгизакларда психик тараққиётни кузатиш ваэксперимент шароитида таққослашдан иборат. Бу эса улар ирсиятининг бир хиллигини ҳисобга олган ҳолда тарбиявий таъсирининг ва муҳитнинг таъсирини ўрганиш имконини беради.

4. Бола психикаси тараққиётини ўрганишда кўндаланг-кесим методи ҳам қўлланилади. Бунда тадқиқотчи психика ривожининг ҳозирги пайтдаги психологик хусусиятларини билишга интилади. Тез-тез такрорланиб турган бундан кесимлар текширилувчилар ҳақидаги маълумот олишга имкон беради.
5. Лонгитюд метод ёки узунасига кесим методи. Бир бола узок вақт, йиллар мобайнида ўрганилади.
6. Суҳбат.
7. Фаолият маҳсулотларини ўрганиш.
8. Анкета. 9. Тест. 10. Социометрик…

Мустахкамлаш учун саволлар:


1. Ёш ва педагогик-психологиянинг предмети.
2. Ёш ва педагогик-психология ривожланишидаги биогенетик ва социогенетик оким тарафдорларининг фикрларидаги фарқ.
3. Педагогик-психологиянинг ўрганиш методлари.

Таянч тушунчалар:


Эгизаклар методи, Лонгитюд методи (узунасига кесим методи), Педология...
Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling