Мавзу: Пул тизими: тушунчаси, шакллари ва элементлари


Download 54.4 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi54.4 Kb.
#1369689
Bog'liq
Пул тизими

Мавзу:Пул тизими: тушунчаси, шакллари ва элементлари.

Режа:

Пул тизими тушунчаси.

Пул тизимининг шакллари.

Пул тизимининг елементлари.

Тизим деганда ўзаро боғлиқ элементларнинг бирлиги тушунилади.

Тизим деганда ўзаро боғлиқ элементларнинг бирлиги тушунилади.

Пул тизими – бу бир бири билан ўзаро боғлиқ ҳолда харакатланувчи ва пул тизимининг яхлитлигини таъминловчи элементларнинг йиғиндисидир.

Пул тизими – бу мамлакатда ёки алоҳида олинган иқтисодий ҳудудда пул муомаласини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир.

Пул тизимини обектив ва субектив асослари мавжуд.

  • Пул тизимининг объектив асосларига товар пул муносабатларининг ривожланганлик даражаси киради.
  • Пул тизимининг субъектив асосларига тўлов ҳужжатларини ва воситаларини ҳамда улардан фойдаланиш тартибини қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилиши киради.

Пул тизимининг иккита жиҳати мавжуд:

  • Функционал жиҳат(аспект) – пул тизими функционал жиҳатидан пул муомаласидан ташкил қилиш принциплари, шакллари ва усулларининг йиғиндисидир.
  • Институционал жиҳат – институционал жиҳатдан пул тизими пул муомаласини ташкил қилувчи ва тартибга солувчи институтларнинг йиғиндисидир. Бундай институтларга Марказий банк, тижорат банклари, клиринг марказлари, ҳисоб уйлари каби муассасалар киради.

Пул тизимини ташкил қилиш қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади

  • 1.Муомалага чиқарилган пулларнинг таъминланганлик принципи. ХХ асрнинг 70-йилларига қадар муомалага чиқарилган нақд пуллар олтин билан таъминланар эди. Муомаладаги ҳар бир АҚШ доллари 1$=0.88 грамм соф олтин асосига эга эди. 1 унция = 35$ баҳода алмаштириб берди. 1 унция = 31.1 грамм соф олтинга тенг. Миллий валютанинг олтин билан таъминланиши баҳо масштаби деб аталади. 1976-1978-йилларда бўлиб ўтган Ямайка жаҳон валюта тизимида олтинни демонитизация қилиш тугатилди. Бу олтиндан тўлов воситаси сифатида фойдаланишни таъқиқлаш. Натижада баҳо масштаби дунё мамлакатларида бекор бўлди, энг охирги давлат Швецария баҳо масштабини 2011-йилда бекор қилди. Ҳозирги даврда муомалга чиқарилаётган пуллар Марказий банкнинг активлари билан таъминланади.

2.Пул тизимининг барқарорлиги ва эластиклиги принципи. Пул тизимининг барқарорлиги деганда пулнинг барча функцияларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш тушунилади.

2.Пул тизимининг барқарорлиги ва эластиклиги принципи. Пул тизимининг барқарорлиги деганда пулнинг барча функцияларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш тушунилади.

Пул тизимининг эластиклиги деганда пул тизимининг иқтисодиётнинг пул маблағларига бўлган талабини ўзгаришига ўз вақтида жавоб бера олишига айтилади.

3.Пул айланмасини режалаштириш ва прогнос қилиш принципи.

3.Пул айланмасини режалаштириш ва прогнос қилиш принципи.

4.Пул айланмасини назорат қилиш принципи

Пул тизимининг асосан 2 шакли мавжуд:

  • Металл пуллар тизими;
  • Металл бўлмаган (қоғоз ва кредит пуллар) тизими,

1.Биметаллизм-икки валютага яъни олтиннинг ва кумуш тангалар муомаласига асосланган пул тизимидир. Лекин кумуш конларининг кўплаб топилиши кумуш тангалар зарб этиш ҳажмини оширди. Натижада кумуш тангалар кескин қадрсизланиб кетди. Оқибатда муомалада битта олтин тангалар қолди.

1.Биметаллизм-икки валютага яъни олтиннинг ва кумуш тангалар муомаласига асосланган пул тизимидир. Лекин кумуш конларининг кўплаб топилиши кумуш тангалар зарб этиш ҳажмини оширди. Натижада кумуш тангалар кескин қадрсизланиб кетди. Оқибатда муомалада битта олтин тангалар қолди.

2.Монометализм- 3 кўриниши мавжуд:

1. Олтин монета стандарти(олтин тангалар муомаласидир).

2. Олтин қуйма стандарти(бунда банкноталар маълум миқдордаги олтин қуймаларига алмаштирилган).

3. Олтин девиз стандарти бунда миллий валюталар олтин қаторида тўлов воситаси сифатида ишлатилган. Мисол: 1944-йилда АҚШнинг Бриттон Вудс шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда АҚШ доллари ва Буюк Британия фунт-стерлингига халқаро резерв валюта деган мақом берилган.

Ҳозирги замон пул тизимига хос бўлган хусусиятлардан қуйидагилардан иборат:

1. Дунё мамлакатларида баҳо масштабининг бекор бўлганлиги

2. Нақдсиз пул айланмасининг ривожланганлиги ва нақд пулларга бўлган талабнинг қисқарганлиги

3. Марказий банк томонидан амага ошириладиган монетар сиёсатнинг пул тизимини тартибга солишдаги ролининг кучайганлиги

Пул тизими учта функцияни бажаради:

  • Эмиссион функция;
  • Тартибга солиш функцияси – муомаладаги пул массасини тартибга солиш билан боғлиқ;
  • Назорат функцияси – бу функция пул тизими доирасида қабул қилинган қонун хужжатларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш билан боғлиқ

Пул тизими қуйидаги элементлардан ташкил топади:

1.Пул бирлиги

2. Пул айланмасининг таркиби

3. Пул айланмасини ташкил қилиш ва тартибга солиш

4. Пул массаси ва унинг таркиби

5. Миллий валютанинг паритети

6. Миллий валютанинг курси

7. Пул тизимини ташкил қилувчи ва тартибга солувчи орган


Download 54.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling