Mavzu: pul tizimi va uning elementlari
Ривожланган мамлакатларнинг замонавий пул тизими қуйидаги
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
4-mavzu. Taqdimoti.
Ривожланган мамлакатларнинг замонавий пул тизими қуйидаги
хусусиятларга эга: • пул бирлигининг олтин таркиби, банкнотларни олтин билан таъминлаш ва унга алмашишнинг бекор қилиниши: • олтинга алмашинмайдиган, кейинчалик қоғоз пул айланадиган, кредит пулларга ўтиш; • пулни муомалага нафақат хўжаликларни банклар томонидан кредитлаш, балки давлат харажатларини қоплаш учун чиқариш; • пул муомаласида нақдсиз пул айланишининг устунлиги; • пул муомаласини давлат томонидан тартибга солишнинг кучайиши. Замонавий пул тизимининг хусусиятлари пул бирлигининг олтин таркиби, банкноталарини олтин билан таъминлаш ва унга алмашишнинг бекор қилиниши олтинга алмашинмайдиган, кейинчалик қоғоз пулга айланадиган, кредит пулларга ўтиш пулни муомалага нафақат хўжаликларни банклар томонидан кредитлаш, балки давлат харажатларини қоплаш учун чиқариш пул муомаласида нақдсиз пул айланмаси устунлиги пул муомаласини давлат томонидан тартибга солишнинг кучайиши Пул ислоҳоти тушунчасининг мазмуни ва уни ўтказишнинг зарурлиги Пул ислоҳоти – бу мамлакат пул тизимини қайта ташкил этиш бўлиб, у давлат томонидан, мамлакат пул тизимини тартибга солиш ва мустаҳкамлаш мақсадида, амалга оширилади. Пул ислоҳотини ўтказишнинг зарурлиги 1. Бир металл пулдан иккинчи металл пулга ўтишнинг зарурлиги. 2. Гиперинфляция таъсирида пулнинг кескин қадрсизланиши ва тўлов қобилиятини йўқотиб қўйиши. 3. Урушлар даврида муомалага ниҳоятда катта миқдордаги қоғоз пуллар ва банкноталарни чиқарилиши. 4. Давлат сиёсий мустақилликка эришиши. 5. Алоҳида олинган ҳудудда ягона валютани муомалага киритилиши. Бир металл пулдан иккинчи металл пулга ўтиш. Европада XVI-XVII-асрларда мис тангалардан кумуш тангаларга ўтиш амалга оширилди. XVIII асрга келиб эса, кумуш тангалардан олтин тангаларга ўтиш жараёни тугалланди. Пул тизимининг бир шаклидан иккинчи шаклига ўтиш. Бунда олтинмонета стандартидан қоғоз ва кредит пуллари тизимига ўтиш тушунилади. Биринчи жаҳон уруши ва 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози олтинмонета стандартини бекор бўлишига сабаб бўлди ва барча европа давлатлари қоғоз ва кредит пуллари тизимига ўтишди . Миллий валюталарни олтинга ёки кумушга алмаштиришни жорий қилиш. Буюк Британияда 1821 йилда, АҚШда 1879 ўтказилган пул ислоҳотлари натижасида миллий валютани олтинга алмаштириш жорий этилди. АҚШ 1934 йилдан 1974 йилгача ўзининг долларини олтинга 1 унция=35 доллар нархда хорижий давлатларга алмаштириб берган. Пул тизимини мустаҳкамлаш мақсадида амалга ошириладиган айрим тадбирлар Бунда нақд пулларни эмиссия қилиш, уларни олтин билан таъминлаш, валюта курсини ўрнатиш тартиби ўзгартирилади. Масалан, АҚШда 1913 йилда 12 та федерал захира банкига банкноталарни эмиссия қилиш ҳуқуқи берилди. Ушбу банкноталарнинг 40% олтин билан, 60% тижорат векселлари билан таъминланган эди. Бунга қадар банкноталар давлатнинг қимматли қоғозлари билан таъминланар эди. Янги пул тизимининг пайдо бўлиши. Бунда янги мустақил давлатнинг пайдо бўлиши ва ягона иқтисодий маконга бирлашган давлатлар ўртасида ягона валютанинг муомалага киритилиши муносабати билан янги пул тизимининг пайдо бўлиши тушунилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling