Mavzu: pul tizimi va uning elementlari
Ўзбекстон Республикаси пул тизими элементлари бўлиб, қуйидагилар
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
4-mavzu. Taqdimoti.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Pul tizimining barqarorligi
Пулнинг барқарорлиги деганда, пулнинг сотиб олиш қийматининг ўзгармаслиги ва валюта доимийлиги тушунилади. Пулнинг сотиб олиш қобилияти шу пул бирлигига тўғри келувчи товар ва хизматлар миқдори билан ифодаланади. Бинобарин, пулнинг сотиб олиш қобилиятини ифодаловчи «кўрсаткич» товарлар ва хизматлар баҳоси ҳисобланади. Агар товар ва хизматлар баҳоси барқарор бўлса, пулнинг сотиб олиш қобилияти ҳам барқарор бўлади. Агар пул ўзгармаган шароитда товарлар баҳоси ошадиган бўлса, бу ҳол пулнинг сотиб олиш қобилияти тушганини кўрсатади ва аксинча, товар ва хизматлар баҳосининг тушиши пулнинг сотиб олиш қобилиятини ошганлигидан далолат беради. Демак, пулнинг қадри товарлар ва хизматлар баҳосига тескари пропорционал – нарх пасайса, пул қадри ошади ёки нарх ошса пулнинг қадри тушади. 4. Pul tizimining barqarorligi Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий йўналишларидан яна бири бюджет тақчиллигининг бўлмаслигидир. Давлат бюджети харажатларининг даромадларидан ошиб кетиши натижасида юзага келадиган бюджет тақчиллиги муомалага товарлар билан таъминланган пуллар чиқариш ҳисобидан қопланади. Бу тадбир муомалада таъминланган пулнинг кўпайишига, оқибатда пул қадрининг тушиб кетишига олиб келади. Шунинг учун ҳар бир мамлакат пул тақчиллиги бўлмаслигига ёки унинг салмоғи сезиларсиз бўлишига эришиши керак. Пулнинг барқарорлигини таъминлашнинг яна бир йўналиши бу олтин ва валюта захираларининг мавжудлиги ва уларнинг кўпайишидир. Олтин валюта захираларининг салмоғи қанча кўп бўлса, пул шунча барқарор бўлиши мумкин. Миллий валютани мустаҳкамлашнинг яна бир шарти – инфляцияга қарши пухта ўйланган сиёсат юритишдир. Муомалага чиқарилган ҳар бир сўм муайян миқдордаги товар ва хизматлар билан таъминланган бўлиши зарур. Ички бозоримизни товарлар билан тўлдириш, аҳолига хизмат кўрсатишнинг сифати ва турларини ошириш ҳам миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашнинг асоси ҳисобланади. E'TIBORINGIZ UChUN RAHMAT ! Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling