Mavzu: pul tizimi va uning elementlari


Мустақил Ўзбекстонда пул ислоҳотлари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana12.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1191885
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-mavzu. Taqdimoti.

Мустақил Ўзбекстонда пул ислоҳотлари.
Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг
мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул
тизимини ташкил топишининг 1 босқичи 1993 йилдан бошлаб «сўм-
купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул
тизимини қуришнинг иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб
миллий валюта «сўм» нинг муомалага чиқариш бўлиб, у Ўзбекистон
тарихида катта аҳамиятга эга.
Ҳар бир давлатнинг пул тизими маълум элементлардан ташкил
топади ва қонун асосида юқори давлат органлари орқали бошқариб
борилади.
3.
O‘zbekiston Respublikasida mustaqil pul tizimining joriy qilinishi. Pul
tizimining barqarorligi.


Собиқ советнинг охирги банклар тўғрисидаги қонунига асосан давлат банки
ўрнига Марказий банк, мустақил давлатларда Марказий (ёки миллий) банклар ташкил
қилинди.
Россия марказий банки пул эмиссияси билан боғлиқ бўлган операцияларни
бажариш ҳуқуқини ўз қўлига олди. Ундан ташқари давлат пул белгиларини босиб
чиқарувчи муассаса Россияда жойлашган эди. Мустақил давлатлар Марказий
банкларининг пул муомаласини олиб бориш бўйича ҳаракатлари чекланган эди.
Натижада пул тақчиллиги юзага келди ва у алоҳида олинган республикаларда ҳар хил
даражада намоён бўлди. Масалан, Россия Марказий банки муомалага чиқарган
пулларда Россиянинг салмоғи 1991 йил декабрида 64 фоизини ташкил қилган бўлса,
1992 йил июнига келиб эмиссиясининг 77 фоизи Россияни нақд пул билан
таъминлашга йўналтирилган, қолган барча Республикаларни нақд пул билан
таъминлаш учун муомалага чиқарилган пулларнинг фақат 23 фоизигина сарфланган,
яъни бошқа республикалар эҳтиёжини пул билан таъминлаш салмоғи 3 фоиз дан 1,5
фоизгача, Украина ва Болтиқ бўйи республикаларининг салмоғи янада кўпроқ
қисқарган.


Ўзбекистонда ҳам пул ресурслари тақчиллиги нақд пулга бўлган
талабнинг қондирилмаганлигида намоён бўлган. Шу иқтисодий танглик
шароитида пул тизимини шакллантириш бўйича мустақил давлатлар
олдида икки муқобил йўл турарди.
• Ягона пул тизими доираси – рубль доирасида қолиш ва ягона пул сиёсати
олиб бориш;
• Ўз миллий валютасини муомалага чиқариб ўз пул тизимига эга бўлиш ва
қўшни мамламкатлар инфляциясидан ўзини ҳимоя қилиш;
Пул тақчиллиги давом қилаётган ва Россия рубли барқарор бўлмаган
шароитда пул тақчиллигини йўқотиш мақсадида кўпгина республикалар,
жумладан Ўзбекистон ҳам мустақилликнинг биринчи йилларида пул
тизимини
шакллантириш
лойиҳасини
тузди,
юқорида
таъкидлаганимиздек муомалага купон талонлар чиқарилди ва кейинчалик
(1994 й.) Ўзбекистон ўзининг миллий валютасини муомалага чиқарди.


• пул бирлигининг номи;
• пул бирлигининг турлари – қоғоз ва металл пуллар;
• эмиссия тизими- муомалага пул икки поғонали банк тизими шароитида чиқарилади. 
Фақатгина Марказий банк пулни эмиссия қилиш хуқуқига эга. Марказий банк 
чиқарилган пулни тижорат банкларига кредитга бериш йўли билан муомалага 
чиқаради;
• Муомаладаги пул массасини тартибга солувчи давлат муассасаси бўлиб расман 
Марказий банк хисобланади;
• нақд пулсиз тўлов айланиши ва кредит пуллар (чек, вексель) муомаласини олиб 
боришда давлат томонидан белгиланган шартлар;
• миллий валютани четга олиб чиқиш ва четдан олиб келиш қоидалари;
• халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари;
• миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиби ва давлат томонидан
белгиланган валюта курси.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling