Mavzu: Raqamli energetikaning dasturiy ta'minoti tizimlari «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»


Download 1.69 Mb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1587461
1   2   3
Bog'liq
вариант-26

ЯГОНА ТЕХНОЛОГИК АЛОҚА ТАРМОҒИ
Рақамли технологиялар ҳақида сўз борганда албатта алоқа воситалари ва электрқурилма ва жиҳозларига марказлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатиш тизими ҳам назарда тутилади. Шу мақсадда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги «Energo-IT» филиали мутахассислари томонидан Электр энергетикада ягона технологик алоқа тармоғи (ЭЭЯТАТ) жорий этилган. Бу электр энергетикасини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишнинг географик тақсимланган хусусиятини ҳисобга олган электрон дастурларнинг энг муҳим таркибий қисмлардан биридир. Оддий сўз билан ифодалаганда, бу умумий техник ва технологик тузилма бўлиб, ташкилий тамойиллар билан бирлаштирилган воситалар, тугунлар ва алоқа тармоқлари мажмуи ҳисобланади.
Соҳадаги ягона технологик алоқа тармоғи электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашдаги технологик жараёнларни, тезкор диспетчерлик назорати ва электр энергетикасининг ишлаб чиқариш фаолиятини назорат қилишни таъминлашга мўлжалланган. Мазкур алоқа тизими орқали электр тармоқлари комплексининг кузатувчанлигини яхшилаш ва натижада оператив диспетчерлик ва технологик бошқарув даражасини ошириш учун («объект–диспетчерлик маркази» тамойилида) хизмат кўрсатадиган йўналиш ҳисобланади.
Бир сўз билан айтганда, ушбу тизим электр тармоқларини рақамлаштиришдек стратегик вазифаларни бажаришда асосий ёрдамчидир.

«ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ ДА ЖОРИЙ ЭТИЛГАН
ЯГОНА ТЕХНОЛОГИК АЛОҚА ТАРМОҒИ ТАРКИБИГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРАДИ:

1. Электр тармоқлари орқали юқори частотали алоқа линияларининг ускуналар – 460 дона;
2. Мисли кабель тармоқлари – 357 км;
3. Яшин уришидан (чақмоқдан) ҳимоя қилувчи оптик толали симлар – 1702 км, ускуналари – 149 дона;
4. Радиореле линиялари – 806,5 км, ускуналари – 48 дона;
5. Тармоқ алоқаси учун радиостанция тугунлари – 243 та;
6. Ишлаб чиқариш автоматик телефон станцияси ускуналари ва диспетчерлик алоқа воситалари – 114 дона;

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling