Mavzu rejasi: O‘yin modellari haqida


КОНСТАНТИН ДМИТРИЕВИЧ УШИНСКИЙ (1824—1870) (1)


Download 0.76 Mb.
bet5/8
Sana19.12.2022
Hajmi0.76 Mb.
#1033235
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-мавзу Акмеология

КОНСТАНТИН ДМИТРИЕВИЧ УШИНСКИЙ (1824—1870) (1)

  • Машхур рус педагоги, рус педагогикаси ва халқ мактабларининг асосчиси, «рус ўқитувчиларининг ўқитувчиси» Конститантин Дмитриевич Ушинский 1824 йилнинг 19 февралида Тула шаҳрида туғилди.
  • Ушинский 9 ёшга қадар оилада тарбияланиб, савод чиқарди. Сўнгра Новгород-Северск гимназиясига ўқишга кириб, уни 1840 йилда муваффақиятли тамомлади. Ўша йили Москва дорилфунунининг юридик факультетига ўқишга кирди.
  • Ушинский 22 ёшида Ярослав лицейига камераль (юридик) фанлар профессори вазифасини бажарувчи сифатида хизматига кирди ва иш бошлади. У уч йиллик дастлабки педагоглик фаолиятида катта истеъдод эгаси эканини намойиш эта олди.
  • К.Д.Ушинский педагоглик фаолиятини илмий-ижодий иш билан бирга қўшиб олиб борди. 1848 йилда унинг биринчи илмий иши - «Камерал фанларни ўқитиш Ҳақида» деган асари нашр қилинди. Бу асарда Ушинский олий ўқув юртларидаги мавжуд ўқитиш тизимига нисбатан танқидий кўз билан қаради. Ҳукумат томонидан эркинлик берилишини талаб этди. Ўқитиш тизимини яхшилашга оид йирик услубий муаммоларни ўртага қўйиб, уларни қандай Ҳал этиш йўлларини кўрсатиб берди.

КОНСТАНТИН ДМИТРИЕВИЧ УШИНСКИЙ (1824—1870) (2)

  • Ушинский 1857 йилдан бошлаб «Тарбия журнали» («Журнал для воспитания»)да, сўнгра «Халқ маорифи журнали»да жуда кўп сермазмун мақолалар эълон қилди. 1860 йилда у «Халқ маорифи журнали»нинг муҳаррири қилиб тайинланди. Ушинский 1861 йилда ўзининг «Болалар дунёси» («Детский мир») номли ўқиш китобини нашр эттирди. Бу китоб ўша йилнинг ўзидаёқ икки марта чоп этилди.
  • Ушинскийнинг педагогик фаолиятига соя солувчи (1862 йил) имзосиз хат уни ўз ишини тўхтатишга мажбур қилди. Бу хатда у гўё сиёсий жиҳатдан ишончсиз киши, деб айбланган эди. Бунинг оқибатида у чет эллардаги хотин-қизлар маорифининг йўлга қўйилишини ўрганиш ва педагогикадан дарслик ёзиш учун ўз ватанидан кетишга мажбур бўлди. У хорижий мамлакатларда юрган даврида ўзининг бутун куч-ғайратини таълим-тарбияга доир асарлар ёзиш ва уларни чоп эттиришга йўналтирди. Натижада, 1861 йилда унинг I ва II ўқув йиллари учун «Она тили» дарслиги нашр этилди ва унга «Муаллимлар учун қўлланма» деган методик асари илова қилинди. 1870 йилда эса III ўқув йили учун Хам «Она тили» дарслиги босилиб чиқди. Бундан ташқари, Ушинскийнинг педагогика соҳасидаги асосий назарий асари ҳисобланган «Инсон — тарбия предмети сифатида» («Педагогик антропологиядан тажриба») номли асари айрим жилдларга бўлиниб нашр қилина бошлади. 1867 йилда бу асарнинг I жилди, 1869 йил II жилди босилиб чиқди.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling