Мавзу режаси
Қурилиш гипсининг физик-техник тавсифлари
Download 265 Kb.
|
Лекция № 1 ЗҚМҚТ 1
Қурилиш гипсининг физик-техник тавсифлари
бошланғич гипс кукунини тортиш майинлигини ошириш ҳисобига гипс буюмларини зичлигини ошириш; ишлатилаётган гипс кукуни учун қўшиладиган сув миқдорини (сув-гипс фактори) имкони борича камайтириш ҳисобига гипс буюмларининг зичлигини ошириш. Қуйида келтирилган барча усуллар асосан гипсни эришини камайтиришга, гипс қуймаларини зичлигини оширишга, сингдириш ва ташқи сувоқлашга қаратилган. Сувга эрийдиган синтетик смолалар билан гипсни шимдириш янги кўринишдаги маҳсулотни юзага келтиради. Бу маҳсулот гипс ва пластмасса ўртасидаги оралиқ материал ҳисобланади. Гипс маҳсулотларига смолаларни яхшилаб сингдиришнинг асосий шарт-шароити суюқ смолаларнинг ёпишқоқлиги ва юқори бўлмаган молеқўляр оғирлигидир. Ўзининг гидрофиллилиги ва кам ёпишқоқлиги натижасида смолалар ғовакли гипс буюмларига сингиши осон кечади ва қотгандан сўнг унча юқори (60…70 ºС) бўлмаган ҳарорат таъсирида ғовакларни ёпиб, яхлит монолит ҳосил қилади. Смолалар билан шимдирилган буюмлар юқори механик мустаҳкамликка ва сувга нисбатан турғунликка эга бўлади. Синтетик сувга эрийдиган смолаларга меламинформальдегидли, мочевиноформальдегидли ва фенолфурфуролли смолалар киради. Ташқи сувоқлар ранглаш қатлами кўринишида (ёғли ва казеинли бўёқлар, флюатли смолалар билан бўёқлаш) ёки кремнийорганик моддалардан (цинкосиликатли қоплама) сувоқ кўринишида бўлиши мумкин. Шунинг билан бирга, гипс буюмларини сувга турғунлигини ошириш учун комбинациялашган усуллар ҳам қўлланилади, масалан: 1) таркибида қўшимча сифатида оҳак ва унинг гидравлик кукуни билан аралашмаси бор қоришмаларнинг қўлланилиши, қотиш ва қуритилгандан кейин карбамидли смоланинг сувли аралашмаси билан буюмларни тўйинтириш; 2) таркибида қўшимча сифатида оҳак аралаштирилган қоришмаларнинг қўлланилиши, қотгандан сўнг буюмлар сувдан ҳимоя қиладиган цинкосиликатли қоплама билан қопланади. Гипс буюмларининг сувга турғунлигини оширишнинг комбинациялашган усуллари уларни узоқ вақт сув таъсирида бўлган шароитда фойдаланишни таъминлайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики (5), гипс буюмларини сувга турғунлигини оширишнинг эффектив усули бу, гипс кукунини карбамид смоланинг стабиллашган сувли аралашмаси билан қоришдир. Download 265 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling