Мавзу. ЎРмон ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳУҚУҚий ҳолати
Ўрмонларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий чора-тадбирлари
Download 39.77 Kb.
|
1 2
Bog'liq13-мавзу маъруза матни!
2. Ўрмонларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий чора-тадбирлари Ўрмонлардан оқилона ва самарали фойдаланишда қонунларда белгиланган жазо турлари ва чораларини тегишли тартибда қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, қонунларда ўрнатилган ўрмонлардан нотўғри фойдаланганлик учун жавобгарликка тортувчи, жазо чоралари белгиловчи ҳуқуқ нормалари ўрмонлардан фойдаланувчи фуқароларни, шунингдек, ўрмон фондини тасарруф этувчи давлат органлари ёки мансабдор шахсларни ўрмон бойликларидан қонунда белгиланган тартибда, мақсадга мувофиқ ҳаракат қилишга мажбур этади. Ўрмондан фойдаланиш қоидаларини бузганда қўлланиладиган жазо чоралари давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқароларни Ўзбекистон Республикасининг ҳаракатдаги ўрмон тўғрисидаги қонунларига оғишмай риоя қилишлари ҳамда ўрмондан фойдаланувчилар ва ўрмон эгаларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда ва умуман ўрмон соҳасидаги қонунчиликни таъминлашда алоҳида рол ўйнайди. Ўрмондан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳуқуқини бузганлик учун интизомий, маъмурий, фуқаролик, жиноий-ҳуқуқий жазо чоралари қўлланилади. Шулардан бири маъмурий-ҳуқуқий жавобгарликдир. Ўрмонлардан фойдаланиш ҳуқуқини бузганлик учун маъмурий чора-тадбирлар давлатнинг ўрмонга эгалик қилиш ҳуқуқини бузиш, ўрмонлардан хўжасизларча фойдаланиш, ўрмонларни ишдан чиқариш, ўрмонлардаги чеклов белгиларини ёьқ қилиш ёки шикастлантириш, ўрмонларни фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтириш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш тартибини бузиш, дарахтлар, буталар ва бошқа ўрмон ўсимликлари ҳамда ниҳолларни ғайри қонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки ёьқ қилиш, ўрмонларни тиклаш қоидаларни бузиш, Қизил китобга киритилган ва ноёб ўсимликларни йиғиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тартибини бузиш, ўрмон учун фойдали ҳайвонот дунёсини ёьқ қилиб юбориш, ўрмонларда ўрмон хавфсизлиги талабларини бузиш ва шу каби ножўя ҳаракатлар учун келиб чиқади. Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғриида"ги кодексининг 23-моддасига биноан маъмурий жарима, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир этиш қуроли ҳисобланган предметни ёки бевосита шундай обект буюмни ҳақ тўлаш шарти билан олиб қўйиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир этиш қуроли ҳисобланган ва бевосита шундай обект бўлган буюмни мусодара қилиш, муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқидан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш каби жазо чоралари қўлланилади. Ўрмондан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чораларини қўллаш туман, шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги маъмурий комиссиялар, ўз-ўзини бошқариш маҳаллий органлари, туман, шаҳар судлари, ички ишлар органлари, давлат инспексияси органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексиниг 69-моддасида, чегара ва чеклов белгиларини ёьқ қилиш ёки шикастлантириш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, эгаликдаги ва фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, ўрмонлардаги чеклов белгиларини ёьқ қилиш ёки шикастлантириш - фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган. Мазкур кодекснинг 77-моддасида эса ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, яъни тегишли рухсат олмай туриб иморат солиш, ёғочни ишлаш, омборлар ва бошқа иншоотлар қуриш, ўрмон фонди ерларида пичанзорлар ва яйловларни шикастлантириш, ўзбошимчалик билан пичан ўриш ва мол боқиш, дренаж тизимларини ва ёьлларини ёьқ қилиш ёки шикастлантирганлик учун - фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараварига миқдорда, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, агар худди шунда ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ўрнатилган. Ушбу кодекснинг 78-моддасида эса кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб кетиш тартибини, шунингдек, ўрмон кесиш чиптаси (ордери)да ёки ўрмон чиптасида белгиланган бошқа талабларни бузганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишлик ўрнатилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасида эса дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки ёьқ қилишни содир этган фуқароларга энг кам иш ҳаининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача жарима солиниши, агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этса - фуқароларга нисбатан энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга нисбатан эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солиниши кўрсатилган. Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлигини содир этганларга нисчбатан жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 80-моддасида белгиланган бўлиб, ўрмонларни тиклаш, уларнинг ҳолатини ва тури таркибини яхшилашга, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга, шунингдек етилган ёғоч захираларидан фойдаланишга оид қоидалар ва ёьриқномаларни бузиш - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши белгиланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексинг 81-моддасида Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғиш ҳуқуқбузарлигини содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларни ёхуд шундай ўсимликларнинг илдизлари, поялари, шоҳлари, барглари, гуллари, мевалари ва уруғларини ўзбошимчалик билан йиғиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса - икки баравардан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, агар худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч баравардан етти бараваргача миқдорда жарима солишликка сабаб бўлиши ўрнатилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 83-моддасида ўрмон учун фойдали фаунани ёьқ қилиб юбориш ҳуқуқбузарлигини содир этган - фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиниши назарда тутилган. Ушбу кодекснинг 84-моддасида эса ўрмонларни ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун - фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача жарима солиниши, агар худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солиниши кўрсатилган. Ўрмон қонунчилиги ўрмонларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, экинларни пайҳон қилиш, ўрмонлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали ўрмонлардан фойдаланувчиларга зарар етказилганда уларни қоплаш лозимлигини белгилайди. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисидаги қонуни”га кўра, ўрмондан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузиш орқали етказилган зарар тўла ҳажмда қопланиши керак. Шу қонунда кўрсатилишича, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароалар Ўзбекистон Республикасининг Ўрмон тўғрисидаги қонунларини бузишлари туфайли етказган зарарнинг ўрнини қоплашга мажбурдирлар. Ўрмондан етказилган мулкий зарарни ундиришда фуқаролик қонунларига мурожаат этилишининг бош сабаби, фуқаролик қонунлари нормаларининг ўрмон муносабатларига оид ҳуқуқбузарликка нисбатан жорий қилинишининг асосий сабаби, биринчидан, фуқаролик қонунлари билан тартибга солинадиган мулкий муносабатларнинг бир хиллиги, ўхшашлиги бўлса; иккинчидан, ўрмон қонунчилигида ўрмон фойдаланувчиларга етказилган мулкий зарарни қоплаш аниқ ва тўла тартибга солинмаганлигидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг1 мажбуриятларни бажармасликдан келиб чиқадиган жавобгарликка бағишланган умумий қоидаларни бевосита ўрмондан фойдаланиш етказилган зарарни ундиришда ҳам қўллаш мумкин. Бундан ташқари, шу қонуннинг 479-моддасида белгиланишича, фуқаронинг шахсига зарар тўла миқдорда зарар етказган шахс томонидан тўланиши лозим. Фуқаролик қонунининг ушбу умум эътироф этилган қоидалари ўрмонлардан фойдаланиш муносабатларига оид ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган мулкий зарарни ундиришда, айбдорларни моддий жавобгарликка тортишга ҳам бевосита тааллуқлидир. Ўрмон тўғрисидаги қонунда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўрмон фонди ерларига нисбатан зарарни ундириш алоҳида белгиланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон тўғрисидаги қонуннинг 23-моддасида кўрсатилишича, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўрмон ерлари эгасига қайтариб берилади, қонунга хилоф равишда эгалик қилиш ва фойдаланилган вақтда қилинган чиқимларнинг ўрни қопланмайди. Бунинг устига ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ўрмон ерларида етиштирилган ҳосил унинг эгасига тегишли бўлади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсга ҳосил етиштириш учун сарфланган ҳаражатлар тўланмайди. Агар ўрмон ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс ҳосилни йиғиштириб олган бўлса, ўрмон эгаси суд ёьли билан етиштирилган ҳосилнинг қийматини пул тартибида давлат баҳосида ёки бозор баҳосида ундириб олиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 87-моддасида кўрсатилишича, қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонлари, шу жумладан фуқаролар мулки бўлган ва улар фойдаланиб турган қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиб, улардан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадда фойдаланиш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижрочилар ҳуқуқининг чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашувидан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган нобудгарчиликнинг ўрнини халқ депутатлари Кенгашларига қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилган қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, обектлари сифатида атрофни муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналари белгиланиб, қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик ерларини муомаладан чиқариб юборган ёки мазкур ерларни у қадар қиймати бўлмаган ерларга айлантириб қўйган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қопланади. Ер ноқишлоқ эҳтиёжлар учун олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги туман (шаҳар) ҳокимлигининг фармойиши билан тузилган баҳолаш комиссияси томонидан аниқланади. Нобудгарчилик миқдорларини аниқлаш учун баҳолаш комиссиясига дастлабки маълумотларни ер ажратиб бериш лойиҳасини ишлаб чиқарувчи лойиҳалаш ташкилоти тақдим этади. Нобудгарчилик миқдори кейинги уч йилда олиб қўйиладиган ер участкасидан ўртача олинадиган деҳқончилик ва ўрмон хўжалиги маҳсулоти қийматининг миқдоридан ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу пул миқдори ер участкаси фойдаланишга берилган йиллар сонига кўпайтирилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилигининг миқдорлари олиб қўйилган майдонлар, кўп йиллик дарахтлар, бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ҳисобланади. Олиб қўйилган лалми ерларнинг 1 гектари ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати қуйидаги миқдорларда аниқланади: текисликдаги зонада - ҳайдаладиган лалми ерлар учун 7,5 ва бўз лалми ерлар 2,4 минг сўм, паст баландликдаги зонада - ҳайдаладиган лалми ерлар учун 11,1 ва бўз лалми ерлар учун 3,6 минг сўм, тоғ олди ва тоғ зонасида - ҳайдаладиган лалми ерлар ва кўп йиллик дарахтзорлар учун 13,8 ва бўз ерлар учун 4,4 минг сўм. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари уларнинг маҳсулдорлигига кўра баландлик минтақаларига қараб, яъни чўл минтақаси учун 1125 сўм, адир минтақаси учун 1315 сўм, тоғ минтақаси учун 1846 сўм қилиб белгиланади.1 11 O`zbekiston Respublikasining Fukarolik kodeksi. -T.: Adolat, 1995. 11 Karang: O`zbekiston Respublikasi xukukmatining karorlari tuplami. -1992. № 6. Download 39.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling