Мавзу. ЎРмон ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳУҚУҚий ҳолати
Download 39.77 Kb.
|
1 2
Bog'liq13-мавзу маъруза матни!
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ўрмонлардан фойдаланиш ҳуқуқи мазмуни
МАВЗУ. ЎРМОН ВА ЎСИМЛИК ДУНЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ Режа: 1. Ўрмонлардан фойдаланиш ҳуқуқи мазмуни. 2. Ўрмонларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий чора-тадбирлари. 1. Ўрмонлардан фойдаланиш ҳуқуқи мазмуни Аввало шуни айтиш керакки, ўрмон ҳуқуқий муносабатлар мазмуни учта элементдан: ўрмонни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқидан иборат бўлади. Демак, ўрмон ҳуқуқий муносабатлари субектларининг, жумладан ўрмондан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазмуни ўрмонни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқлари билан характерланади, яъни ўрмондан фойдаланувчилар юқоридаги саналган ҳуқуқларга эга бўлишлари мумкин. Ҳаракатдаги ўрмон қонунчилигимизга кўра, ўрмондан фойдаланувчилар ўрмонни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бу ҳуқуқ фақат ўрмоннинг эгаси бўлмиш давлатда сақланиб қолади. Демак, ўрмондан фойдаланувчи субектларга хўжалик фаолияти юритиш учун ўрмон берилганда унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлатда сақланиб қолади ва ҳеч вақт у иккинчи томонга ўтмайди. Шундай экан, ўрмондан фойдаланувчилар ўрмоннинг мулк ҳуқуқи асосида эгаси ҳисобланмайдилар ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Шундан келиб чиқиб ва "Ўрмон тўғрисида"ги қонуннинг 7-моддасига асосланган ҳолда айтиш мумкинки, ўрмондан фойдаланувчи субектлар фақат ўрмонни эгаллаш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ўрмонга нисбатан эгалик ҳуқуқи ундан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам келтириб чиқаради. Ўрмонни эгалламасдан туриб ундан фойдаланиб бўлмайди. Шунинг учун уларни кўп жиҳатдан бир-бири билан узвий боғлиқ дейиш мумкин. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи мазмуни ҳақида фикр юритганда, бу ҳуқуқни чеклаш, тугатилиши масалаларига тўхталиб ўтиш керак. Фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш икки турга бўлинади: тўлиқ чеклаш ва қисман чеклаш. Ҳуқуқни чеклашнинг асосий мақсади ўрмоннинг қонунда берилган мақомини таъминлаш ва муҳофаза режимини таъминлаш, ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш натижасида ўзгариб туриши мумкин. Бу ўзгаришлар ўз-ўзидан, бошбошдоқлик билан эмас, балки қонунда белгиланган, кўрсатилган тартибда рўй бериши лозим. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гапирганда бу ҳуқуқни бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Зотан, ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи мазмунини элементлари ичида шундай ҳуқуқнинг тугатилиши мустақил элемент ҳисобланади. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатишнинг умумий асослари "Ўрмон тўғрисида"ги қонунда белгиланган (24-модда). Бу умумий асослар барча субектларнинг ҳам ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш учун тааллуқли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси "Ўрмон тўғрисида"ги қонунининг 24-моддасига биноан ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади: ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда; ўрмондан фойдаланиш муддати тугаганда; фойдаланишда давлат ўрмон фонди участкаси бўлган юридик шахс тугатилганда; ўрмонлардан ва ўрмон фонди ерларидан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда; ўрмондан фойдаланиш ўрмонлар ва бошқа табиий обектларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатадиган усусллар билан амалга оширилганда; ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганда; улардан фойдаланганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда; ўрмон фонди ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда. Юридик шахсларнинг ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи дарахт кесиш ёки ўрмон чиптасини берган корхоналар томонидан бундай ҳужжатларни бекор қилиш ёьли билан тўхтатилади. Фуқароларнинг ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш учун, ўрмондан фойдаланишдан ихтиёрий воз кечилганда; ёнғин қоидаларига риоя қилмаганлик; ўрмондан фойдаланиш муддати тамом бўлганда; ўрмондан дарахт кесиш ёки ўрмон чиптасида кўзда тутилган мақсадлар ёки талабларга мувофиқ фойдаланилмаган ҳолатлар асос бўлади. Шунингдек, фуқароларнинг ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи ўрмон майдонлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда ҳам тўхтатилиши мумкин. Ўрмон муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини конститутсиявий, тармоқ (табиатни муҳофаза қилиш ҳуқуқи, ер ҳуқуқи ва шунга ўхшаш) ва махсус (ўрмон ҳуқуқи) ҳуқуқ ва мажбуриятларга ажратамиз. Ўрмондан фойдаланувчиларнинг конститутсиявий ҳуқуқ ва мажбуриятлари барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ичида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Конститутсияси юридик ва жисмоний шахсларнинг ўрмондан фойдаланиш бўйича энг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Констиутсиясининг 55-моддасида кўрсатилишича, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир; улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Конститутсияда белгиланган бошқа бир тамойилга биноан мулкдан фойдаланувчи барча субектлар экологик муҳитга зиён етказмасликлари, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ва ҳуқуқларини бузмасликлари керак (54-модда) Конститутсиянинг 100-моддасида табиатни муҳофаза қилиш ва самарали фойдаланиш, деган иборанинг қисқартирилган шакли бўлган "атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" тушунчаси берилган. Бу ерда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш маҳаллий ҳокимият органлари ваколатининг ажралмас қисми сифатида берилган. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясида атроф-муҳит муҳофазасига тегишли уч хил ифода,яъни "табиий муҳитни муҳофаза қилиш" (50-модда). "Екологик зиён" (54-модда) ва "атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" (100-модда) учрайди. Қизиғи шундаки Ўзбекистоннинг шу соҳадаги асосий қонуни "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", деб аталади. Конститутсиявий асосий қоидалардан келиб чиқиб тармоқ қонунчилиги ҳам табиат бойликлари, хусусан ўрмонлардан фойдаланиш ҳуқуқи мазмунини, яъни ўрмон муносабатлари субектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида кўрсатилишича, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўз саломатлиги учун қулай табиий муҳитда яшаш, ўз саломатлигини атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга. Фуқаролар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиши, табиат бойликларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши, экология талабларига риоя қилишлари шарт. Ўрмондан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда тармоқ ҳуқуқ соҳалари ичида муҳим ўринни ер қонунчилиги эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексида ўрмон фонди ерларидан фойдаланишда ердан фойдаланувчининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб берилган. Ердан фойдаланувчиларга берилган умумий ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита ўрмон фонди ерларидан фойдаланувчиларга ҳам тааллуқли бўлади. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида кўрсатилишича, ердан фойдаланувчилар ер участкасида мустақил хўжалик фаолиятини амалга ошириш, ҳар хил иморат ва иншоотлар қуриш, ернинг фойдали хусусиятларини ўзлаштириш, ер остидаги ва устидаги бойликлардан фойдаланиш ва бошқа қатор ҳуқуқларга эга бўлсаларда, ердан самарали ва оқилона фойдаланиш, ерни ифлослантирмаслик, сув ва шамол эрозиясига учратмаслик, ердан хўжасизларча фойдаланмаслик, ерни талон-тарож қилмаслик, ер ҳақини ўз вақтида тўлаб туриш ва шунга ўхшаш бир қатор мажбуриятларга ҳам эгадирлар. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи мазмунини аниқлашда ўрмон қонунчилиги алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирда ҳаракатдаги Ўзбекистон Республикасининг "Ўрмон тўғрисида"ги қонунига кўра, давлат ўрмон фонди эгалари эгалик қилиш ва фойдаланишга берилган давлат ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини мустақил олиб бориш, ўрмон дарахтларини экиш ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларни амалга ошириш, сув хўжалиги томонидан белгиланган лимитлар миқёсида суғориш мақсадида сув ресурсларидан ва давлат ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, ҳамда умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш, ишлаб чиқилган маҳсулот ва даромадига мулкдорлик қилиш ҳуқуқларига эгадирлар. Шу билан бирга қонунда давлат ўрмон фонди эгаларининг мажбуриятлари ҳам ўрнатилган. Унга кўра, давлат ўрмон фонди эгалари ўрмонларни узлуксиз кўпайтириш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қўриқлаш, ўрмонларнинг санитар ҳолатини ва ўрмон тупроғини хосилдорлигини яхшилаш ва муҳофаза қилиш, ўрмондан фойдаланишни тўғри ташкил қилиш, ўрмон ҳисоб-китобини юритиш, ўрмоннинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, шунингдек унинг фойдали табиий хусусиятларидан илмий асосланган ўлчовлар асосида самарали ва оқилона фойдаланиш кабиларга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикасининг "Ўрмон тўғрисида"ги қонунида ўрмонлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари субектларининг характерли хусусиятларига қараб турларга ажратиб белгиланган. Чунончи, "Ўрмон тўғрисида"ги қонуннинг 21-моддасида ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари санаб кўрсатилган. Унга кўра, ўрмондан доимий фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат ўрмон фондининг ўзларига бериб қўйилган участкаларида ўрмон хўжалигини мустақил юритиш; ўрмон фонди ерларидан сув ресурсларидан, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш; белгиланган тартибда ёьл очиб, ўрмон маҳсулотларини жойлаштириш учун майдончалар жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва уй-жой бинолари ҳамда иншоотлари қуриш; тайёрланган маҳсулотга ва уни сотишдан олинган даромадга мулкдор бўлиш. Шу билан бирга ўрмондан доимий фойдаланувчиларга мажбуриятлар ҳам юклатилган. Булар: ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтиришни таъминлаш, ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш; ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга, тупроқ ҳолатига ва ҳайвонот дунёсига, шунингдек сув обектларининг ва бошқа табиий обектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга ёьл қўймайдиган усуллар билан иш олиб бориш; ўрмонлардан фойдаланишлик учун ўз вақтида ҳақ тўлаш; муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини таъминлаш; ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмасликдан иборат. Ўзбекистон Республикаси "Ўрмон тўғрисида"ги қонуни ўрмондан вақтинчалик фойдаланувчи субектларнинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради. Шу қонуннинг 22-моддасига кўра, ўрмондан вақтинчалик фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар: ўрмондан фойдаланиш; белгиланган тартибда ёьл очиш; ўрмон маҳсулотларини жойлаштириш учун майдончалар жиҳозлаш, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари қуриш. Ўрмондан вақтинчалик фойдаланувчилар қуйидаги мажбуриятларга эга: ўзларига бериб қўйилган яйловлар, пичанзорлар ва бошқа ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиш; ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга, тупроқ ва ҳайвонот дунёсига, шунингдек сув обектларининг ва бошқа табиий обектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга ёьл қўймайдиган усуллар билан иш олиб бориш; ўрмондан фойдаланганлик учун, ўз вақтида ҳақ тўлаш; ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслик ва бошқалар. Шундай қилиб, ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқининг мазмуни ўрмонга нисбатан мулк ҳуқуқининг хосиласи сифатида ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи субектларига тегишли бўлган фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи асосида вужудга келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан иборат.
Download 39.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling