Мавзу: Ўрта Осиёда араб халифалиги давлат бошқаруви
Download 109.58 Kb.
|
O‘rta Osiyoda arab xalifaligi davlat boshqaruvi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мисоха
Қавонин ёки мукатиъа - майда вилоятлар ва туманлардан хазинага тушиб турган йиғин.
Мақрсима – ҳосилнинг маълум улуши миқдорида тўланган. Унинг ҳажми суғоришга боғлиқ ҳолда белгиланган. Мисоха ер ҳажмига қараб миқдори белгиланадиган солиқ бўлиб, ўнда экин экилиши ёки экилмаслигига эътибор берилмаган. Бу солиқ тизимига ер солиғи - хирож (ҳосилнинг ундан бир ёки ундан икки кисми миқдорида), чорва, ҳунармандчилик, савдо-сотиқдан закот (қирқдан бир миқдорда) ҳамда исломни қабул қилмаган шахслардан олинадиган - жизья солиғи ҳам қушилган. Замонавий илмий адабиётларда таъкидланишича, арабларнинг Ўрта Осиёни босиб олинган ҳудудларини бошқариш маркази Марв шаҳри бўлиб, бу ердан туриб халифанинг ноиби Моварауннаҳр ҳамда Хуросонни идора қилган. Юқорида таъкидлаганимиздек, VIII асрнинг ўрталари ва охирларига келиб Моварауннаҳр ва Хуросон ҳудудларида сиёсий бошқарув араб халифалиги сиёсий тизимига мослаштириб бўлинган эди. Бу даврда Моварауннаҳрда Суғд, Шош, Фарғона, Хоразм, Уструшона, Тохаристон қабилардаги маҳаллий ҳокимлар зиммасига аҳолидан белгиланган солиқларни йиғиш, маъмурий бошқарувни амалга ошириш асосида ислом дини ғояларини аҳоли ўртасида ёйиш асосий вазифа қилиб белгиланган эди. Маҳаллий ҳокимлар фаолияти халифа томонидан тайинланадиган махсус амирлар томонидан катта назорат остига олинган бўлиб, бундан ташқари улар халифанинг Хуросондаги ноибига итоат этиши шарт бўлган. Араблар истилосидан кейин Моварауннаҳрда мусулмон қонунчилик тизими ҳам жорий этилди. Ислом ҳуқуқшўнослигининг асосини ташкил этувчи шариат муқаддас китоб - Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга ҳамда фикҳшунос олимларнинг турли саволларга жавоблари ва қарорларига таянар эди. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, Ислом динининг кўп жиҳатдан афзаллиги, аҳлоқ ва интизом нуқтаи назаридан оммавийлиги хусусияти араблар босиб олган мамлакатлар аҳолиси томонидан унинг тез орада қабул этилишига сабаб бўлади. Қутайба сингари уни босқинчилик ва зўравонлик билан олиб келиш мумкин эмас эди. Қачонки ислом мохиятига етилгачгина унга рағбат ва эътиқод кучайиб кетади. Олик-солиқ, маиший ҳаёт бобида, закот масаласида Қуръон ва Шариат аҳкомларининг қоидалари меҳнаткаш аҳоли томонидан тезда қабул қилинди. Аллоҳ олдидаги тенглик эса диннинг аҳамиятини кучайтирар эди. Бу ўринда ислом динининг хакпарварлик руҳи ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Download 109.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling