Мавзу: Саноат корхоналарида мехнат унумдорлигини оширишда мехнат ресурсларини тутган ўрни


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana15.03.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1272493
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Ìàâçó Ñàíîàò êîðõîíàëàðèäà ìa õíàò o

Т
н
 - операцияга сарфланган меҳнатни тежаш, норма соат ҳисобида; 
Ф
ив
, - ишчининг йиллик иш вақти фоизи, соат; 
К - мазкур операцияда нормаларни бажаришнинг режадаги 
коэффициенти; 
М - йил охиригача амалга оширилган операциялар (буюмлар) сони. 
Иш вақгидан яхшироқ фойдаланиш ҳисобига меҳнат унумдорлигининг 
ўсиш заҳиралари — бу, аввало, бу вақгнинг бекор сарф бўлишига барҳам 
бериш билан боғликдир. Ҳақиқатда улар сермеҳнатлик даражасининг 
пасайиши заҳираларидан кескин фарқ қилади ҳамда фақат меҳнат ва ишлаб 
чиқариш яхши ташкил этилмаганда, меҳнат интизоми бузилганда, меҳнатни 
муҳофаза қилиш етарли даражада йўлга қўйилмаганда ва шу каби ҳолларда 
содир бўлади. Бу заҳиралар кўрсатиб ўтилган камчиликлар барҳам топгач 
тугайди. Ҳолбуки, сермеҳнатлик даражасини камайтириш заҳиралари чексиз 
ҳисобланади. Иш вақтининг бекор сарф бўлиши ҳисобига меҳнат 
унумдорлигининг ўсиш заҳираларини аниқлаш мақсадида иш вақтининг 
ҳақиқий балансини синчиклаб тахлил қилиш уни режалаштирилган иш вақти 
билан таққослаш ва бу ишни мустақил равишда амалга ошириш ѐрдамида иш 
вақтининг бекор сарф этилишини аниқлаш, уларнинг сабабларини белгилаш 
ва уларни камайтириш ѐки тўлиқ барҳам топтириш тадбирларини ишлаб 
чиқиш лозим. 
Меҳнат унумдорлигини ошириш заҳираларидан бири — кадрлар 
таркибини такомиллаштиришдир. Кадрлар таркиби деганда, саноат ишлаб 
чиқариш ходимларининг айрим тоифалари ўртасидаги миқдор нисбати 
тушунилади. Асосий ва ѐрдамчи ишчиларнинг миқдор нисбати, шунингдек, 
ишчиларнинг барча ходимлар сонидаги нисбати энг муҳим. Кадрлар 
таркибининг кўрсаткичлари: саноат ишлаб чиқариш ходимлари умумий 
сонида ишчиларнинг салмоғи ҳамда ишчилар ва бутун ходимлар умумий 
сонидаги асосий ишчиларнинг салмоғидир. Асосий ишчиларга товар 
маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита банд бўлган ишчилар, ѐрдамчи 
ишчиларга ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишчилар 
(навбатчи слесарлар, деталларни етказиб берувчилар, ѐнилғи (ѐқилғи) 
ташувчилар ва ҳоказолар), яъни асосий цехларда хизмат кўрсатувчи ишчилар 
ва ѐрдамчи цехлардаги барча ишчилар киради. 
Меҳнат унумдорлиги ҳар қандай янги жамиятни ҳал қилувчи
шарти, фан ва техниканинг барча ютуқлари иш режаси,
барча ходимларнинг 
билим ва илм даражаси ва маданиятини юксалтириш, ишлаш ўқувини, 
меҳнатни яхши ташкил этиш йиғиндиси
ҳисобланади. 


26 
Саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини оширишнинг мухим 
йўллари фан ва техниканинг барча ютуқларини ишлаб чиқаришга кенг 
жорий қилиш, ходимларнинг умумий маълумот ва маданий даражасини 
кўтариш, меҳнат интизоми, меҳнат ва ишлаб чиқаришни уюштиришни 
яхшилаш, ходимларнинг ўз иш натижаларидан моддий ва маънавий 
манфаатдорликларини ошириш, рақобатни кучайтиришнинг ҳамда илғор, 
ташаббускор ва изланувчилар тажрибаларини ишлаб чиқаришга жорий 
қилишдан иборатдир. 
Бозор муносабатларига асосланган жамиятда меҳнат унумдорлиги ўта 
юқори даражага кўтарилгандагина юзага келиши мумкин. Келажаги буюк 
давлатни вужудга келтиршида меҳнат унумдорлигининг хал қилувчи омил 
эканлигини унутмаслик керак.
Саноатда меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва 
меҳнат салоҳияти кўрсаткичлари аввало меҳнат унумдорлиги даражалари 
билан чамбарчас боғлиқдир. 
Меҳнат унумдорлиги деб, ишлаб чиқариш жараѐнида меҳнат сарфининг 
фойдалилиги ва махсулдорлиги тушунилади. Меҳнат унумдорлиги инсон 
меҳнатининг муайян вақтда маълум (озми-кўпми) миқдордаги истеъмол 
қийматини яратиш, вужудга келтириш қобилияти. 
Меҳнат унумдорлиги даражаси маълум маҳсулот бирлигини яратиш 
учун сарфланган иш вақти ѐки маълум вақт ичида ишлаб чиқарилган 
маҳсулот миқдори билан аниқланади. 
Меҳнат унумдорлиги (М
у
) ходимлар ишлаб чиқариш фаолиятининг 
самарадорлиги, махсулдорлигини кўрсатади. У ходимлар иш вақти 
бирлиги (Т
иш
) давомида (соат, смсна, квартал, йил, бир нсча йил) ишлаб 
чиқарган маҳсулотнинг миқдори (М
миқ
) ѐки маҳсулот бирлигини ишлаб 
чиқаришга кетган вақт миқдори (Т
миқ
) билан ифодаланади: 
М
у
= М
миқ

иш
ѐки Т
миқ

иш

миқ
Меҳнат унумдорлигининг ҳисоблаб чиқишда натурал, меҳнат ва 
қиймат (пул) усуллари қўлланилади. 
Меҳнат унумдорлигини аниқлашда кенг қўлланиладиган acocий 
усуллардан энг муҳими қиймат усули ҳисобланади. Бу усулга биноан корхона 
ишлаб чиқарилаѐтган барча турдаги маҳсулотлар хажми қиймат 
кўрсаткичида ифодаланилади. Бу эса ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг 
миқдоригина эмас, балки унинг сифатига хос ўзгаришларни ҳам ҳисобга 
олин имконини беради. 
―Намангандонмаҳсулотлари‖ ОАЖ да 2013 йилга режалаштирилган 
маҳсулот ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар рўйхатини таҳлил 
этадиган бўлсак, жами хом – ашѐ ва материаллари учун 31180,0 млн. сўмни, 
ѐқилғи ва электр энергия учун 510,0 млн. сўмни, иш ҳақи 680,0 млн. сўмни, 
қоп харажатлари 520,0 млн. сўмни, асосий воситалар эскириши ва бошқа 
харажатлар 574,0 млн. сўмни, транспорт харажатлари 435,0 млн. сўмни, 
бошқа ишлаб чиқариш харажатлари 161,0 млн. сўмни, жами маҳсулот 
таннархи эса, 34060,0 млн. сўмни ташкил этган ҳолда, 1 сўмлик товар 
маҳсулотга қилинадиган харажат, 0.87 тийиндан, ишлаб чиқариладиган 


27 
маҳсулотнинг рентабеллик даражаси эса 15,0 % ни ташкил этиши 
кузатилмоқда. (2.2.1-жадвал) 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling