4
КИРИШ.
Бугунги кунда Республикамизда барча соҳаларда изчил бораѐтган
иқтисодий – ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини
бераѐтганлиги саноат тармоқларини ривожлинишини жадаллик билан ўсиб
бораѐтганидан далолат беради. Шунингдек, бугунги кундаги муҳим
масалалардан бири бу соҳадаги самарадорликни янада ошириш, саноат ялпи
ички маҳсулотдаги улушини янада оширишдир. Иқтисодий
самарадорликка
эришишда эса меҳнат ресурсларининг тутган ўрни бениҳоят катта аҳамият
касб этади.
Жамиятнинг ривожланиши ва унинг барча аъзолари фаровонлиги
даражаси меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг ўсишига боғлиқдир.
Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги даражаси ишлаб чиқариш
усулини
ҳам, хатто ижтимоий – сиѐсий тузумнинг ўзини ҳам белгилаб беради. У
ишлаб чиқарилган маҳсулот ѐки кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат
харажатларига нисбати, яьни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб
чиқарилган маҳсулот билан белгиланади.
Президентимиз И.А. Каримовнинг Жаҳон молиявий – иқтисодий
инқирози, Ўзбeкистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва
чоралари
дастурида таъкидланганидек, ―....аҳолининг иш ҳақи ва
даромадларини изчил ва олдиндан ошириб бориш ҳамда истeъмол бозорида
нархлар индeксининг асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга доир чора-
тадбирлар ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу эса эл-юртимизнинг
фаровонлигини
юксалтириш, аҳолининг харид қобилиятини оширишни
кўзда тутадиган энг муҳим устувор мақсадларимизга тўла мос кeлади‖
1
.
Шу ўринда мамлакатимиз саноат тармоқларида меҳнат ресурсларидан
самарали фойдаланиш мақсадида мeҳнатни рағбатлантириш, иш ҳақини
кўпайтириш ва аҳоли даромадлари ўсишини таъминлашга қаратилган
сиѐсатни амалга ошириш бўйича ҳам қўлга киритилган натижалар ҳақида
алоҳида тўхталиб ўтиш жоиздир.
Битирув малакивий иши саноатда меҳнат
ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш йўллари (―Намангандонмаҳсулотлари‖ОАЖ
мисолида) ҳамда меҳнат ресурслари фаолиятини яхшилашга қаратилганлиги
унинг долзарблигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: