Мавзу: Саноат корхоналарида мехнат унумдорлигини оширишда мехнат ресурсларини тутган ўрни


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/18
Sana15.03.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1272493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Ìàâçó Ñàíîàò êîðõîíàëàðèäà ìa õíàò o

 
 
 
 
 
 
II-боб. “Намангандонмаҳсулотлари” ОАЖни ҳозирги ҳолати ва меҳнат 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги
2.1. ―Намангандонмаҳсулотлари‖ ОАЖ фаолиятининг ҳозирги ҳолати
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бозор муносабатлари даврида фойда 
олиш учун фаолият юритишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўяди. Бунда 
аввало пухта ишлаб чиқилган ―бизнес режа‖нинг бўлиши шарт. Кўплаб 
саноат корхоналарининг фаолиятидаги иқтисодий муаммолар шу тариқа 
юзага келиши янада эътиборни қаратишни талаб этади. Меҳнат ресурслари 
ва улардан фойдаланиш самарадорлиги эса ҳар қандай корхона учун асосий 
кўрсаткич бўлиб саналади. Меҳнат ресурсларининг ўрни шу қадар муҳим-ки, 
корхонада сўнгги русмдаги техника ва технология кирилган тақдирда ҳам 
мазкур ―ақлли технологиялар‖ни ҳам охир-оқибат ким бошқаради? – албатта 
инсонлар, меҳнат ресурслари бошқаради. Шундай экан мазкур меҳнат 
ресурслари ва уларни салоҳиятидан самарали фойдаланиш ўзини 
аҳамиятлилиги билан эътиборга моликдир. Бунда эса ишлаб чиқариш маълум 
бир дастур асосида бажарилиб борилиши бугунги куннинг асосий талабидир.
Ишлаб чиқариш дастурини муваффаққиятли бажариш авваламбор 


17 
корхонанинг ишчи кучи билан таъминланганлигига боғлиқ. Маҳсулот 
хажмига таъсир қилувчи меҳнат омиллари таркибида қуйидаги кўрсаткичлар 
ўрганилади: 
1. Корхонанинг ишчи кучи билан қай даражада таъминланганлиги. 
2. Иш ва вақтидан самарали фойдаланиш. 
3. Бир ишловчига туғри келувчи ўртача йиллик иш унуми (меҳнат 
унумдорлигининг даражаси). 
Ушбу қайд этилган меҳнат омилларининг маҳсулот ишлаб чиқариш 
хажмига кўрсатган таъсир доираси тарихан турлича бўлган. Чунончи, 
техника ва технологик жараѐнлари унча равнақ топмаган шароитда маҳсулот 
ишлаб чиқариш асосан қўшимча тарзда ишчи кучини жалб қилиш эвазига 
эришилган. Ҳозирги шароитда, илмий-техникавий тараққиѐти барча даврда 
маҳсулот ишлаб чиқариш фақат меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига 
олиниши керак. 
―Намангандонмаҳсулотлари‖ ОАЖ меҳнатни ташкил этиш бошқа 
корхоналар мисоли бошқарув аппарати ва бошқа бир қатор бўлимлардан 
таркиб топган. Аввало корхонанинг бошқарувига эътибор қаратсак, 
корхонани юқори бўғинида жамият раиси бўлиб, у бевосита корхона 
фаолиятини бошқаради, унинг ѐрдамчилари эса, раиснинг 1-ўринбосари, бош 
муҳандис, бош иқтисодчи ва бош ҳисобчидан иборатдир. Булардан ташқари 
корхонада мутахассис ва хизматчилар ҳам мавжуд бўлиб, улар бошқарувнинг 
қуйи бўғин вакиллари ҳисобланади.(2.1.1-чизма) 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling