Мавзу: Саноат корхоналарида мехнат унумдорлигини оширишда мехнат ресурсларини тутган ўрни
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Ìàâçó Ñàíîàò êîðõîíàëàðèäà ìa õíàò o
Хулоса ва таклифлар Турли мамлакатлар ривожланишининг тарихий тажрибаси кўп марталаб шуни исбот қилдики, саноат корхоналарини бошқаришда қуруқ маъмуриятчилик ѐки буйруқбозлик йўлини тутиш таназзулга, халқнинг қашшоқлашувига ва ишлаб чиқаришнинг инқирозига олиб келади. Маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиѐт саноат ривожини вайрон қилувчи, саноат моллари маҳсулотини сотиб олиниш нархларини паст ҳолда ва саноат ишлаб чиқариш воситаларига бўлган нархларини баланд ҳолда ушлаб туриш эвазига маблағларни ишлаб чиқариш даромадининг бир қисмини халқ хўжалигининг бошқа тармоқларига ошкора ѐки яширин тарзда ўтказишга имкон берувчи иқтисодиѐт бўлиб ҳисобланади. Мотивация ва меҳнат – тарихан қонуний ижтимоий иқтисодий ва ахлоқий – психологик ҳодиса. У инсонни шундай имкониятларини ишга солишга ундайдиган иқтисодий, ташкилий, ижтимоий ва психологик шарт- шароитлар комплекси билан характерланадики, бу ҳаракатлар пировардида ҳар бир жамият олдида турган муайян вазифаларни муваффақиятли ҳал этишни таъминлай оладиган бўларди. 37 Кўп укладли иқтисодиѐт шароитида меҳнат ресурслари бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, халқ хўжалигининг меҳнат ресурсларига нисбатан мувозанатлаштирилганлиги тубдан ўзгарди. Ишчи-ходимлар сонини оптималлаштириш объектив мезон сифатида шуни тақозо этадики, ижтимоий тизимдан қатъий назар ишчи-ходимлар сони ҳар доим ишлаб чиқариш эҳтиѐжига мувофиқ мувофиқ келиши керак. Иш жойи ижтимоий – иқтисодий мезон сифатида намоѐн бўлар экан, тармоққа оид ва ҳудудий режалаштириш ўртасидаги, у ѐки бу ресурсларга бўлган эхтиѐжлари шаклланишининг вертикал жараѐни ва қишлоқ ресурслари шаклланишининг горизонтал жараѐни ўртасидаги ўзаро алоқаларни тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Мулкчиликнинг турли шаклларига ўтиш меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланганлик учун жавобгарликнинг меҳнат бозори барча қатнашчилари – давлат, ишчи-ходим ва ишлаб чиқариш берувчи ўртасида бўлинишини тақозо этади. Янги шарт-шароитда давлатнинг роли сезиларли даражада мураккаблашиб бормоқда, яъни меҳнат бозоридаги ўзгаришлар давлат томонидан таркибий, илмий-техник, минтақавий сиѐсат ўтказишдан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларга ўз вақтида таъсир кўрсатиш учун истиқболни белгилашнинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, давлат, касаба уюшмалари, ишлаб чиқариш берувчилар, маҳаллий хокимият идораларининг биргаликда, келишиб олиб борган сайъи ҳаракатларигина аҳолининг тўла ва самарали бандлигини таъминлашда муваффақиячтларга эришиш имконини беради. 1. Кўп укладли иқтисодиѐт паст малакали кадрлар ишсизлигини оширади. Шуни ҳисобга олган холда уларни бошқа касбга тайѐрлаш ва йўналтириш масаласини алоҳида кўриб чиқиш, кадрлар тайѐрлаш ва қайта тайѐрлашининг бутун тизимини қайта қуриш зарурияти туғилади. Аҳоли бандлиги муаммосини, бозорларни эркинлаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, молиявий мувозанатга эришиш ва хоказолар каби иқтисодиѐтни жорий бошқариш дастаклари ва жорий ижтимоий муаммоларни ечиш билан эмас, балки қишлоқни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг давлат истиқболлари, дастур ва режалари, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатига оид лавлат андозаларини (минимал ―истеъмол саватчаси‖, ҳаѐт кечиришнинг минимал даражасига мос келувчи минимал иш ҳақи) аниқловчи меъѐрлар тизимини амалга оширишини ўз ичига олувчи истиқбол мақсадли дастурларини қабул қилиш орқали ечиш лозим. Саноат мажмуи турли тармоқлари ва минтақаларнинг ишчи кучи билан таъминланганлик даражаси ҳақидаги янада тўлиқроқ ва аниқроқ маълумотни ҳудудий тармоқ балансларини тузиш орқали олиш мумкин. Уларда демографик салоҳият, ишчи кучининг жамланган заҳираси, ишлаб чиқариш жойлари тўпламининг мавқжудлиги баҳоси берилади ҳамда уларнинг минтақа саноат мажмуи барча тармоқ ва соҳаларида амал қилиши бўйича ижтимои зарур даражаси баҳоланади. 38 Қишлоқ хўжалигининг қайта ишловчи корхоналар ва унга хизмат кўрсатувчи агросаноат мажмуи тармоқлари билан кооперациялашуви ва интеграциялашуви, қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарида ишлаб чиқаришини жадаллаштириш, қишлоқ ижтимоий – маиший инфратузилмасини ривожлантириш меҳнат мавсумийлигидан халос бўлиш ва бандлик даражасини ошишига имкон беради. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling