Мавзу: Сертификатлаштириш схемаларини қўлланиши
Download 184.69 Kb.
|
Сертификатлаштириш схемаларини қўлланиши
Мавзу: Сертификатлаштириш схемаларини қўлланишиРежа: I Кириш II Асосий қисм Маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш Сертификатлаштириш схемалари “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун III Кроссворд IV Хулоса V Фойдаланилган адабиётлар Маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш. Маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш. Қонуннинг 17-18-19моддаларида ихтиёрий сертификатлаштириш, уни амалга оширувчи субъектлар, ихтиёрий сертификатлаштириш тизимлари ҳақида маълумотлар берилган. Жумладан, ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкинлиги; ихтиёрий сертификатлаштиришни «Ўзстандарт» белгилаб қўйган тартибда аккредитация қилинган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширишга ҳақли эканлиги; сертификатлаштириш қоидалари ва тартибини белгиловчи ихтиёрий сертификатлаштириш тизимларини аккредитация қилинган органлар «Ўзстандарт» билан келишган ҳолда белгилаши белгилаб қўйилган. Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил этиш «Ўзстандарт» зиммасига ёки унинг топшириғига биноан бошқа сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккредитация қилган ҳолда) юклатилади. Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. Одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тайерлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ёки сақлаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда давлат бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт. Мажбурий сертификатлаштириш норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ маҳсулот хусусиятини аниқлаш учун уни синашни, сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати ўрнатишни ўз ичига олади. Синовлар аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) томонидан тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган усулларда, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса тегишли сертификатлаштириш органлари ишлаб чиққан усулларда амалга оширилади. Мажбурий сертификатлаштириш ишлари учун аризачи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ҳақ тўлайди. Аризачи ўз маҳсулотини мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказишга сарфлаган маблағлар суммаси шу маҳсулот таннархига қўшилади. Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган маҳсулотни тарғиб қилиш ман этилади. Download 184.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling