Мавзу: Сертификатлаштириш схемаларини қўлланиши
Download 184.69 Kb.
|
Сертификатлаштириш схемаларини қўлланиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сертификатлаштириш схемалари.
- Биринчи схема.
- Иккинчи схема.
Қуйидаги ишлар:
сертификатлаштиришни ривожлантиришнинг истиқболлари-ни, уни ўтказиш қоидалари ва тавсияларини ишлаб чиқиш; сертификатлаштириш соҳасида расмий ахборотлар бнлан таъминлаш; халқаро (минтақавий) сертификатлаштириш ташкилотлари ишида қатнашиш ҳамда чет эл миллий сертификатлаштириш органлари билан биргаликда ишлар ўтказиш; сертификатлаштириш юзасидан халқаро (минтақавий) қоидалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш; сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ишлари иа бошқа ишлар олиб бориш; сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан ҳамда сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати олиб бориш ишлари давлат томонидан молиявий таъминланади. Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг, ижрочиларнинг), синов лабораторияларининг (марказларининг), сертификатлаштириш органларининг мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан ҳамда сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви на назоратини «Ўзстандарт»нинг давлат инспекторлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва шартларда амалга оширадилар. Сертификатлаштириш схемалари. Сертификатлаштириш бўйича ИСО таркибидаги қўмита томонидан тайёрланган ҳужжатда учинчи томон тарафидан амалга ошириладиган сертификатлаштиришнинг 9 та схемаси берилган бўлиб, республикамизда ҳам айнан шу 9 та схема татбиқ этилган. Биринчи схема. Бу схема билан фақат маҳсулот намуналари турларини стандартлар талабларига мувофиқлигини махсус тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан ўтказилади. Бу хилдаги сертификатлаштиришда синовга тақдим этилган намуналарнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланади, холос. Бу йўл ўзининг соддалиги ва унга кўп харажат талаб қилмаслиги туфайли миллий ва халқаро савдо муносабатларида муайян даражада тарқалган. Иккинчи схема. Бу схемада, маҳсулотнинг намуна турларини махсус тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан ўтказилиб, сўнгра унинг сифатини савдо шаҳобчаларидан вақтивақти билан олинадиган намуналар асосида назорат қилиб борилади. Бу усул тақдим этилган намуналар сифатини баҳолаш билан серияли чиқаётган маҳсулотнинг ҳам сифатини баҳолаш имконини беради. Усулнинг афзаллиги - унинг соддалигидадир. Унинг камчилигига эса назорат синовлар натижасига қараб, агар маҳсулот стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланса, барибир уни савдо шаҳобчаларидан чиқариб ташлаш мумкин бўлмайди ёки уни чиқариб ташлаш учун бирмунча қийинчиликлар туғилади. Download 184.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling