Мавзу: Сертификатлаштириш схемаларини қўлланиши


Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт


Download 184.69 Kb.
bet8/9
Sana03.11.2023
Hajmi184.69 Kb.
#1743672
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сертификатлаштириш схемаларини қўлланиши

Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

  • товар (иш, хизмат) мажбурий талабларига мувофиқ келиши шарт бўлган норматив ҳужжатнинг номи;

  • товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлари рўйхати;

  • баҳоси (тарифи) ва сотиб олиш шартлари;

  • айрим турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилган санаси;

  • ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари;

  • товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари;

  • товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчи нима ишлар қилиши зарурлиги, шу-нингдек бундай ишларни бажармаслик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;

  • ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг номери;

  • ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ваколат берган, шунингдек, таъмирлашларини бажарадиган ва техникавий хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг манзиллари;

  • товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидалари.

  • театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот.

Сертификатланиши шарт бўлган товар ҳақида истеъмолчига унинг сертификатланганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилиши лозим.


Хулоса
Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) давлат бошқаруви органининг кўрсатмасини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақлидир. Ариза бериш, агар суд кўрсатмаларнинг ижро этилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқармаган бўлса, уни судда кўриб чиқиш даврида бу ҳужжатнинг бажарилишини тўхтатиб қўймайди. Товар (иш, хизмат) лар хавфсиз бўлиши ҳақидаги талабларга жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат)лар туфайли истеъмолчиларга зарар етказилса, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. 28-моддада молиявий хизматлар кўрсатадиган ижрочи ўзининг тугатилиши ёки банкрот бўлиши эҳтимолини назарда тутган ҳолда истеъмолчининг талабларини қондириш мақсадида ўз жавобгарлигини суғурта қилдириши шартлиги белгилаб қўйилган. Молиявий хизматлар ижрочиси истеъмолчига етказилган зарар учун ўзининг жавобгарлиги тўғрисида суғурта шартномаси борлиги ҳақида истеъмолчига ахборот бериши шарт.

Download 184.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling