Mavzu; Seysmorazvedkada qo‘llaniladigan asbob uskunalar. Reja: Seysmorazvedkada qo‘llaniladigan asbob turlari
Download 1.13 Mb.
|
geofizika 1
Сейсморазведка станциялари ва қурилмаларининг тузилиш принциплари.
Геологик масалаларни ҳал қилишда турли сейсмик станциялар қўлланилади. Станциядаги воситалар сони, яъни сейсмоприёмниклар, кучайтиргичлар, гальванометрлар ва қайд қилишдаги магнитли бошчалар ва ҳ.з. миқдори ҳар хил бўлади. Сейсмик қурилмалар. Унчалик чуқур бўлмаган жойларни ўрганишда битта воситали сейсмик қурилмалар ишлатилади. Бундай қурилмада қайд қилишни электрон-нур трубкали осциллограф бажаради. Эластик тўлқин пайдо бўлиши билан экранда электрон-нур чапдан ўнгга доимий тезлик билан ҳаракат қилади. Вертикал қиялигидаги юзага кучайтиргичдан сигнал юборилади. Экрандаги сигнални трубка орқали кузатиб (ёки суратга олиб) тўлқин келиш вақтини аниқлаш мумкин. Жинслардаги эластик ҳусусиятларни ўрганиш ҳам худди шунга ўхшаш қурилмаларда бажарилади. Жинслар алоҳида тоғ иншоотларида: шурфлар, шпурлар, қудуқларнинг ўзида ва улар орасидан товуш ўтказиш йўли билан ҳам ўрганилади. Бунинг учун турли ультратовуш асбоблари ва қурилмалари қўлланилади. Сейсмик станциялар. Рақамли ва аналогли (ўхшаш) кўп каналли сейсмик станциялар – бу автомашиналар, кемалар ва бошқа ҳаракатдаги транспортларга ўрнатилган мураккаб электрон қурилмалардир. Сейсмостанцияларни электр токи билан таъминлаш аккумулятор батареялари ёрдамида амалга оширилади. Замонавий рақамли сейсмостанциялар махсус компьютерлар билан жуда кўп ўхшаш воситалар (24 дан – 1000 гача) мажмуасидан иборат. Улар тасвирловчи, сейсмоприёмниклар, қайд қилувчи блоклардан ташкил топган. Қайд қилувчи блок қуйидагиларни ўз ичига олади: а) станциядаги воситалар сонига кўп фильтрли кучайтиргичлар мажмуаси; б) сигналлар амплитудасини маълум оралиқ вақтларида аниқлайдиган воситалар коммутатори (мультиплексор); в) сигналларни рақамли шкалага айлантириш учун аналог-кодлар; г) магнитли тасмага рақамли сигналларни қайд қилувчи магнитли регистратор; д) осциллографда сигналларни кўрсатиш учун код-аналог ўзгартиргич; е) таъминловчи блок; з) ўлчов-назорат қурилмаси. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling