Мавзу: Шаҳарларнинг функциялари
Download 31.21 Kb.
|
5. Шаҳарлар функциялари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Мавзу: Шаҳарларнинг функциялари 1. Шаҳарларнинг функциялари ва уни аниқлаш мезонлари. 2. Ўзбекистон шаҳарларининг функционал типлари. 3. Пойтахт шаҳарлар. 4. Глобал шаҳарлар. Таянч иборалар: шаҳарлар функцияси, функционал типология, бир функцияли ва кўп функцияли шаҳар, маъмурий марказ, пойтахт шаҳар, глобал шаҳар. Шаҳарларнинг географик меҳнат тақсимотидаги ўрни, бажарадиган функцияларини аниқлаш доимо муҳим ҳисобланган. Бундай турдаги дастлабки типологиялар 1891 й. Ф Ратцел, 1910 й. Семенов-Тяншанский, кейинчалик C.Гаррис, В.Константинов, Б.Хорев ва бошқалар томонидан амалга оширилган. Илк типологиялар кўпроқ содда бўлган ва шаҳарлар механик тарзда аҳоли сонига кўра ажратиб юборилган, масалан, Японияда 600 минг кишилик шаҳарлар миллий аҳамиятга эга, 250-600 минггача бўлса тарихий шаҳарлар, 25-250 минг – қишлоқ типидаги шаҳарлар деб ажратилган. 1960 –йилларда математик моделлаштириш, айниқса компютерларнинг пайдо бўлиши билан кўплаб белгиларни (60 га яқин) қамраб олувчи гуруҳлаштириш кенг ривожланди. Н.Н.Баранский генетик типологиянинг аҳамиятини юқори баҳолайди, “... аммо, у шаҳарларнинг келиб чиқиш даврини билдиради, келгуси ривожланиш йўналишини кўрсатмайди” дейди. Ҳанузгача шаҳарларни ҳозирги ҳолатини, ҳар томонлама ривожланишини кўрсатувчи типология яратилмаган. Бироқ шунга яқинлардан бири бу- функционал типологиядир. Унга кўра шаҳарлар монофункционал (бир функцияли) ва полифункционал (кўп функцияли) шаҳарларга бўлинади. Функциялар ортиб бориши билан шаҳарлар йириклашиб кўп функциялига айланиб боради. Катта ва йирик шаҳарларнинг барчаси 5-6 ва ундан кўп функцияларни бажаради. Шаҳарларни функцияларига кўра турларга ажратишда шаҳарда фаолият кўрсатувчи тармоқлар асосий ўрин тутади. Улар икки турли бўлади: шаҳар ҳосил қилувчи тармоқлар ва шаҳарга хизмат қилувчи тармоқлар. Уларнинг орасидаги чегара шартли ҳисобланади, асосан, саноат, транспорт, рекреация, илм-фан ёки бошқа соҳаларга ихтисослашган, яъни ўз ишлаб чиқарган маҳсулот ёки кўрсатаётган хизматлари шаҳар чегарасидан чиқиб, бошқа ҳудудларга ёйилса ва шаҳарнинг кенгайиб ривожланишига асос (шаҳарнинг иқтисодий асоси) бўлса, бундай тармоқлар шаҳар ҳосил қилувчи, агар, фақат шаҳар учун ёки шаҳар аҳолисини таъминлаш учунгина хизмат қилса, у ҳолда, шаҳарга хизмат қилувчи тармоқ ҳисобланади. Баъзан шаҳарга хизмат кўрсатувчи тармоқлар ривожланиб бориб, шаҳар ҳосил қилувчи тармоқларга айланади. Функционал типология шаҳарларнинг ҳудудий меҳнат тақсимотида тутган ўрни, “юзини” кўрсатиб туради. Шаҳарларнинг қайси соҳага ихтисослашуви, уларнинг бажарадиган вазифасини аниқлаш функционал типология доирасида амалга оширилади. Бунда мезон қилиб шаҳар аҳолисининг бандлик таркиби олинади, яъни қайси соҳада меҳнат ресурслари кўпроқ (мамлакат шаҳар жойлари бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори) бўлса, ўша йўналиш мазкур шаҳарнинг функционал типини ифодалаб беради. Одатда шаҳарлар қуйидаги функционал турларга бўлинади. 1. Кўп функцияли сиёсий - маъмурий марказлар, пойтахт шаҳарлар. 2. Кўп функцияли шаҳарлар - вилоят марказлари. 3. Кўп тармоқли йирик саноат марказлари. 4. Кам тармоқли (1-2) саноат шаҳарлари. 5. Транспорт марказлари. 6. Агроиндустриал шаҳарлар. 7. Туман марказлари. 8. Рекреация шаҳарлари. 9. Илм-фан марказлари. Юқоридаги функционал гуруҳлар шаҳарларнинг катта-кичиклигига қараб ҳам турланади. Бу ҳолда шаҳарларнинг функционал классификацияси вужудга келади. Ўзбекистонда биринчи ва иккинчи гуруҳ шаҳарларга Тошкент, Нукус ҳамда барча вилоят марказлари киради. Улар айни пайтда кўп тармоқли саноат марказлари, транспорт тугуни, илм-фан марказлари ҳам ҳисобланади. Учинчи типга асосан Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен, Қўқон каби шаҳарлар мансуб, тўртинчи гуруҳга Марғилон, Оҳангарон, Муборак, Газли, Зарафшон, Тахиатош, Асака, Учқўрғон, Қувасойга ўхшашларни киритиш мумкин. Когон, Ховос, Қўнғирот -транспорт шаҳарлари, Чортоқ - рекреация, Улуғбек - фан марказларидир. Республикамизда жуда кўп шаҳарлар агроиндустриал йўналишга эга, я'ни уларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари мавжуд. Улардан ҳам кўпроқ шаҳарлар қишлоқ туманлар маркази вазифасини бажаради. Бироқ, бундай шаҳарлар - «кичик пойтахтлар» айни пайтда агроиндустриал характерга ҳам эга бўлишлари мумкин. Download 31.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling