Мавзу: Шаҳарнинг кўча йўл турлари ва элементлари. Шаҳарнинг кўча йўл элементларини лойиҳалаш


Download 0.96 Mb.
bet3/4
Sana05.05.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1431530
1   2   3   4
Bog'liq
2-амалий машғулот

Шаҳар йўл элементлари.
Шаҳар йўл элементларига йўлнинг қатнов қисми, трамвай йўли, йўлкалар, дарахтлар, велосипед йўлкалари, транспорт, чорраҳалар ва пиёдалар йўлакларини сунъий ёритиш тизимлари, шаҳар электр транспорти ва алоқа тизимларининг конструктив элементлари, йўл ҳаракатини бошқариш белгилари ва кўрсаткичлари, светофорлар, бекатлар, бекатлар кўрсаткичлари, турли мақсадларга хизмат қилувчи киосклар ва павильонлар, сунъий йўл тўсиқлари, йўл тиргаклари ва х.к.лар киради (3-расм).

3-расм. Шаҳар йўл элементлари.


Светофор (рус. свет — ёруғлик ва юн. phoros — элтувчи) — ёруғлик сигнали берадиган электр қурилма. Пиёдалар ва транспорт воситаларининг кўчада, йўлда ва темир йўлдан ўтиш жойларидаги ҳаракатини ҳамда темир йўл таркиби қатновини тартибга солиб туриш учун ишлатилади. Семафор тарзида Светофор биринчи марта 1868 й. Лондонда ўрнатилган. Қўлда бошқариладиган биринчи электр Светофор 20-аср бошида АҚШ да пайдо бўлган (унда фақат яшил ва қизил чироқлар бўлган). Дастлабки 3 рангли (яшил, сариқ ва қизил) светофор 1918 й. НьюЁркда, 1930 й. Москвада ишлатилган. Светофордан йўлларда фойдаланиш 20-аср бошларида расм бўлган.
Йўл белгилари — ҳайдовчилар, пиёдалар, йўловчилар, йўл таъмирловчилар, чорва молларини ҳайдаб борувчиларнинг автомобильь йўллари ва шаҳар кўчаларида ҳаракатланишини тартибга солиш, уларни хавфли участкалар ҳақида огоҳлантириш учун тегишли жойларга осиб қўйиладиган шартли белгилар. Йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишга илгаридан ҳаракат қилинган. От аравалар ва извошлар ўрнини автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари эгаллаб борган сари қоидалар, улардаги белгилар ҳам такомиллашиб борди. Йўл белгиларидаги графиклар, техник тафсилотлар ва светофорларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш қоидалари 1968 й. да Венада ўтказилган «Йўл белгилари ва сигналлари ҳақидаги конвенция» ҳамда бу конвенцияни тўлдирувчи Европа келишуви (1971 й., Женева) талабларига кўра ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасида 2001 й. да халқаро меъёрлар асосида, маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда янги «Йўл ҳаракати қоидалари» ишлаб чиқилди. Бу қоидаларга Йўл белгиларининг қуйидаги асосий 4 та: огоҳлантирувчи, имтиёз, таъқиқловчи, буюрувчи гуруҳи ва ундан ташқари ахборот-ишора, сервис, қўшимча ахборот белгилари киритилган.
Огоҳлантирувчи белгилар — йўл ҳаракати қатнашчиларига йўлнинг ҳаракатланишда вазиятга қараб чора кўришни талаб қиладиган хавфли қисмларининг жойлашуви ҳамда уларнинг хусусиятлари тўғрисида маълумот бериш учун қўлланилади.
Имтиёз белгилари — чорраҳаларда, алоҳида жойлашган қатнов қисмлари кесишган жойларда, шунингдек йўлнинг тор қисмида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланиш навбатини белгилаш учун қўлланилади.
Таъқиқловчи белгилар — йўл ҳаракатига маълум чеклашлар киритиш ёки уларни бекор қилиш учун қўлланилади.
Буюрувчи белгилар — транспорт воситаларига кўрсатилган йўналишда ёки фақат маълум йўналишларда ҳаракатланишлари лозимлигини буюради.
Ахборот-ишора белгилари — ҳаракат қатнашчиларига йўлдаги ҳаракат тартиби хусусиятлари ҳамда аҳоли яшайдиган жойлар ва манзилларнинг жойлашуви ҳақида маълумот бериш учун қўлланилади. 
Сервис белгиларитранспорт воситалари, йўловчилар ва ҳайдовчиларга хизмат кўрсатиш жойлари хақида маълумот бериш учун қўлланилади. 
Қўшимча ахборот белгилари — улар билан биргаликда қўлланилган белгиларга аниқлик киритиш ёки уларнинг таъсирини чеклаш учун қўлланилади.
Барча белгилар қоронғи пайтларда ёритилиб туриладиган бўлиши ёки камида 100 метр наридан кўришга имкон берадиган материаллар билан қопланиши лозим.
Йўл чизиқлари ҳам йўл элементларидан ҳисобланади. Йўлларнинг қатнов қисмида (қаттиқ қопламали) бордюрларда, йўл элементларида йўл шароитини кўрсатувчи чизиқларни йўл белги чизиқлари деб ҳисобланади ва улар йўл белгилари ҳамда светофорлар билан биргаликда ва алоҳида қўллаш мумкин бўлади (4-расм).


Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling