Мавзу: Шаҳарнинг кўча йўл турлари ва элементлари. Шаҳарнинг кўча йўл элементларини лойиҳалаш
Download 0.96 Mb.
|
2-амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар ва иборалар
- Транспорт тугунлари .
2-амалий машғулот Мавзу: Шаҳарнинг кўча йўл турлари ва элементлари. Шаҳарнинг кўча йўл элементларини лойиҳалаш. Дарснинг мақсади: Талабаларга транспорт тугунлари, кўча ва йўл элементлари, йўл белгилари ва уларнинг вазифалари, шаҳар кўча-йўл элементларини лойиҳалаш тўғрисида маълумот бериш ва уларни таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш. Режа: Тушунчалар таҳлили. Транспорт тугунлари, кўча ва йўлларнинг вазифалари, шаҳар йўл элементлари, шаҳарнинг кўча йўл элементларини лойиҳалаш тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш. Мантиқий занжирлар кетма-кетлиги усули. Мувофиқликни аниқлаш методи. Мавзу бўйича хулосалар. Таянч сўзлар ва иборалар: транспорт майдонлари, гаражлар, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, автовокзал, мотел, кемпинг, аэропорт ва аэровокзаллар, кўча, қатнов қисми, тротуар, обочина, қизил чизиқ, яшил полосалар. Транспорт тугунлари. Транспорт тугунларига қуйидаги объект ёки қурилмаларнинг мажмуаси киради: 1. Транспорт майдонлари, гаражлар, автомобилларнинг очиқ сақлаш жойлари, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, таъмирлаш заводлари ва ёқилғи қуйиш шаҳобчалари билан биргаликда магистраль кўчалар ҳамда тезкор йўллар. 2. Ҳаракат таркибига хизмат кўрсатувчи ва ҳаракатни ташкил этиш бўйича барча ускуналарга эга бўлган йўловчи транспорт (метрополитен, трамвай, троллейбус, автобус ва ҳ.к.)лар тармоғи. 3. Автовокзал, мотел, кемпинг ва ҳ.к.ларга эга бўлган шаҳар олдига, дам олиш зоналарига ва халқаро алоқаларга хизмат кўрсатувчи ташқи йўллар тармоғи. 4. Саноат станцияларига, юклаш ва юк тушириш қурилмаларига, вокзаллар ва бошқа иншоотларга эга бўлган темир йўл тармоғи. 5. Барча бир ёки бир неча портлардан, вокзаллардан, алоҳидаги тўхташ жойларидан, сув транспорти юрувчи каналлар ва қурилмалардан иборат денгиз ёки дарё порт тармоқлари. 6. Аэропорт ва аэровокзаллар. Транспорт тармоғида барча турдаги транспортларнинг ўзаро алоқадорлигига маълум бир талаблар қуювчи яхлит характердаги қонуният хукм суради, бундан ташқари, уларнинг саноат, тураржой туманлари, маъмурий-жамоат ва маданий-маиший ташкилотлар билан узвий боғланганлигидир. Ўз навбатида, ҳар бир транспорт тармоғини яратиш унинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари хусусиятидан, йўловчи ва юк ташиш йўналиши ва салмоғидан келиб чиқади. Бош режада транспорт тармоғининг муҳим таркибий қисми сифатида, транзит оқимлари ҳаракатини аҳолининг ҳавфсизлигига ва шаҳар хўжалиги фаолиятига халақит бермайдиган ҳолатда таъминлаш ташкил этади. Транспорт тугунининг бош режасини ишлаб чиқишда, шаҳарнинг ўсиши бўйича тармоқнинг ҳам ўсиши имкони борича кўзда тутилиши лозим. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling