Мавзу: Шаҳарнинг кўча йўл турлари ва элементлари. Шаҳарнинг кўча йўл элементларини лойиҳалаш


-расм. Йўл чизиқлари. Йўл тўсиқларининг вазифаси ва таснифи


Download 0.96 Mb.
bet4/4
Sana05.05.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1431530
1   2   3   4
Bog'liq
2-амалий машғулот

4-расм. Йўл чизиқлари.


Йўл тўсиқларининг вазифаси ва таснифи. Йўл тўсиқлари автомобиллар кўтарилган жойлардаги қияликлардан, кўприклардан, эстакадалардан, ажратиш полосасидаги ўтиш жойларидан кутилмаганда тушиб кетмаслиги, катта тўсиқларга урилмаслиги, йўловчиларнинг ҳаракатини тартибга солиш учун ўрнатилади.
Сунъий йўл тўсиқлари – замонавий шаҳар муҳитининг жуда муҳим элементи ҳисобланади. Уларни йўлларда тезликни пасайтириш мақсадида ўрнатилади. Тўсиқларни кўпинча болалар ва ўспиринлар таълим муассасалари яқинида, спорт ва бошқа майдончалар яқинида, оммавий маданий дам олиш жойларидан унчалик узоқ бўлмаган йўл қисмига, стадионлар, темир йўл станциялари, бозорлар, дўконларга яқин йўлларда ўрнатилади. Яъни, аҳолининг зич жойлашган ҳудудларида бу тўсиқлар самарали хизмат қилади.
Гарчи, кўпгина ҳайдовчилар ушбу тўсиқларни хушламасаларда, улар замонавий аҳоли пунктларига жуда зарур. Улар туман ёки маҳаллий аҳамиятга эга бўлган транспорт-пиёдалар йўлларига жойлаштирилади. Ҳар қандай турар-жой бинолари яқинида ҳамда ҳаракатланиш режими 40 км.с гача белгиланган хавфли ҳудудларда “қўриқчилар”ни жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, ҳар қандай тартибга солинмаган чорраҳаларда, кўриниш чекланган “кўр” ҳудудларда, автотураргоҳлар яқинида, меҳмонхоналар ҳудудида ва шунга ўхшаш муассасалар атрофидаги йўлларда ҳам хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу тўсиқлар ўрнатилади (5-расм).

5-расм. Сунъий йўл тўсиқлари.
Йўл тиргаклари хавфсизликни таъминлаш учун, яъни, оқимларни ажратиш учун, йўлни тротуардан ажратиш учун, шунингдек, йўлдан фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб этиш учун ўрнатилади. Барча маҳсулотларда акс эттирувчи чизиқлар мавжуд, шунинг учун, ҳайдовчи хавфли ҳудудларни олдиндан кўриши ва тўқнашувларнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўришига имкони бўлади (6-расм).

6-расм. Йўл тиргаклари.


Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling