Мавзу: Шаҳарнинг кўча йўл турлари ва элементлари. Шаҳарнинг кўча йўл элементларини лойиҳалаш


Кўча ва йўлларнинг вазифалари ва асосий элементлари


Download 0.96 Mb.
bet2/4
Sana05.05.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1431530
1   2   3   4
Bog'liq
2-амалий машғулот

Кўча ва йўлларнинг вазифалари ва асосий элементлари.


Кўча – бу аҳоли тураржойининг бир қисми бўлиб, шаҳардаги барча ҳаракатни ўтказишга, оқава сувларни оқизишни ташкил этиш, ер ости тармоқларни ўтказиш, кўкаламзорлаштириш ва ер усти қурилмаларини ўрнатишга мўлжалланади.
Бундан ташқари, кўчалар – бу шаҳардаги бино ва иншоотлар ансамблига эстетик, экологик руҳ бағишловчи очиқ фазовий муҳитдир. Кўчаларнинг чегаралари эни бўйича бош режада белгиланувчи «Қизил чизиқ»лар билан белгиланади.
Қизил чизиқлар қарама-қарши жойлашган микрораёнларни, саноат раёнларини, боғларни, хиёбонларни, спорт мажмуаларини, тураржойлар ва бошқа иншоотларни кўча худудидан ажратиб туради (1-расм).
Қизил чизиқ чегарасидан кўча тарафга ўтувчи бино ва иншоотлар ёки уларнинг бирор қисмини қуриш қатъиян таъқиқланади.

1-расм. Кўча элементлари:
1-қатнов қисми; 2-ажратувчи полоса; 3-ажратувчи яшил полоса; 4-ариқ; 5-пиёдалар йўлкаси; 6- ташқи ёритиш чироқлари.

Кўчанинг чегарасида қуйидагилар: транспорт воситаларини ўтказиш учун қатнов қисми, пиёдалар ҳаракати учун тротуарлар, велосипед йўлаклари, рельсли транспортларнинг йўллари, кўкаламзор қисми, ер усти қурилмалари, яъни, ташқи ёритиш чироқларининг таянчлари, электр транспортлари учун таянчлар, кўча ҳаракатини бошқаришни кўрсатувчи белгилар ва турли хилдаги қурилмалар жойлашади (2-расм).


Кўчадаги яшил полосалар қуйидаги вазифаларни бажариш учун ташкил этилади:
- тротуар билан бинолар орасида жойлашадиган махсус ҳимояловчи яшил полосаларни ташкил этиш орқали аҳолини, биноларни шовқиндан, чангдан, газлардан сақлаш учун;
- тротуар билан қатнов қисми орасида жойлашадиган махсус ҳимояловчи дарахтзор ва буталар экиш орқали пиёдаларни қатнов қисмидан ҳимоялаш учун;
- қатнов қисмини қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатларга бўлиш учун ажратувчи полосалар ва ҳ.к.лар учун.



2-расм. Автомобильь йўлининг асосий элементлари.

Кўча ва йўллар ёмғир ва қор сувларини шаҳар ташқарисига олиб чиқиш учун ҳам хизмат қилади. Бу нарса очиқ ариқлар, ер ости сув тармоқлари орқали амалга оширилади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling