Мавзу: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Download 75.02 Kb.
|
Усимликларнинг минерал озикланиши 2
1859 йилга келиб немис олимлари И.А.Кноп ва Ю.Сакслар ўсимликларни турли нисбатдаги минерал элементларидан тайёрланган эритмаларда парвариш қилиб, уларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун К, Са, Мg, Fe, S, P ва N элементлари зарурлигини аниқладилар. Яқин йилларда Cu, Zn, Mn, Mo, Co микроэлементлари ҳам жуда оз миқдорда кераклиги исботланди.
Ўсимликлар танасидаги элемент-ларнинг 95 фоизини углерод, водород, кислород ва азот ташкил этади. Улар ўсимлик танасидаги органик моддалар (оқсиллар, ёғлар, углеводлар)нинг асосини ташкил этганлиги учун органогенлар дейилади. Ўсимликлар танасидаги қолган барча элементлар 5 фоизини ташкил этади ва ўсимликлар кулининг таркибига киради.
Ўсимликлар барча элементларни ўзлаштира олишига қарамай, ҳозиргача шу элементларнинг фақат 19 таси ўсимликлар учун ўта зарурлиги ва уларни алмаштириб бўлмаслиги аниқланган. Уларга углерод, водород, кислород, азот, фосфор, олтин-гугурт, калий, кальций, магний, темир, марганец, мис, рух, молибден, бор, хлор, натрий, кремний ва кобальт киради. Шундан 16 таси минерал элементлар бўлиб, углерод, водород ва кислородни ўсимликлар СО2, О2 ва Н2О ҳолида ўзлаштиради.
Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling