Мавзу; Симсиз тармоқларни ташкил этиш


Download 75.99 Kb.
bet1/4
Sana06.04.2023
Hajmi75.99 Kb.
#1333395
  1   2   3   4
Bog'liq
Симсиз тармо ларни ташкил этиш





IQS-22-27-гурухи талабаси


Тоджиходжаев Азимнинг



Фанидан мустакил иши




Мавзу; Симсиз тармоқларни ташкил этиш

Ахборотларни узатишнинг симсиз технологиялари тарихи ХХ аср охирида биринчи радиосигнални узатиш билан ва ХХ асрнинг 20-йилларида амплитудавий модуляцияли биринчи радио қабуллагичларни пайдо бўлиши билан бошланди. 1930-йилларга частотавий модуляцияли радио қабуллагич ва телевидение пайдо бўлди. 1970-йилларда биринчи симсиз телефон тизимлари яратилди. Дастлаб улар анолог тармоқлар бўлди, 1980-йилларда рақамли стандартларга ўтишни бошланишини билдирувчи GSM стандарти пайдо бўлди. Бу стандартлар спектрни яхши тақсимланишини, сигнал сифатининг яхшилиги ва юқори хавфсизликни таъминлайди. ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб симсиз тармоқлар позицияларини мустахкамлаш амалга оширилмоқда. Улар катта тезликда ривожланиб, янги қурилмалар ва хизматларни яратилишига туртки бўлмоқда. СDMA (Code Division Multiple Access – каналларни кодли ажратиш технологияси), GSM (Global System for Mobile Communications – мобил коммуникациялар учун глобал тизим), TDMA (Time Division Multiple Access – вақт бўйича ажратишли кўп сонли рухсат), 802.11, WAP (Wireless Application Protocol – симсиз технологиялар протоколи), 36 (учинчи авлод), GPRS (General Packet Radio Service – маълумотларни пакетли узатиш хизмати), Bluetooth (“Кўк тиш”, Х асрда яшаган викинглар йўл бошчиси Харальд Кўк Тиш номи бўйича), EDGE (Enhanced Data Rates for GSM Evolution (GSM учун оширилган тезликни ахборотларни узатиш), i – moge каби янги симсиз технологияларнинг кўплиги бу сохада революцияни билдиради.


Симсиз махаллий тармоқлар (WLAN), Bluetooth (ўрта ва қисқа масофалар тармоқлари) тараққиёти ва истиқболи кутилмоқда, симсиз тармоқлар аэропортларда, университетларда, мехмонхоналарда, ресторанларда, корхоналарда ишлатилмоқда. Симсиз тармоқлар стандартларини ишлаб чиқиш сохасида хисоб нуқтаси бутун дунё IEEE ташкилотининг (экспертлантириш ва электроника бўйича мухандислар институти) тузилиши хисобланади. Симсиз технологияларнинг тараққиётига Бутун дунё тўри ва тармоқда симсиз қурилмалар билан ишлаш ғояси сезиларли туртки бўлди. 90-йилларнинг охирларида фойдаланувчиларга дастлаб катта қизиқиш уйғотмаган WAP хизмати таклиф этилди. Булар янгиликлар, об-хаво, кўплаб жадваллар ва бошқалар бўлган асосий ахборот хизматлари бўлди. Шунингдек, дастлаб асосан юқори нархи сабабли ҳам Bluetooth ҳам WLAN дан фойдаланишга талаб бўшадию бироқ нархларнинг пасайиши билан ахолининг қизиқиши ортди. ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигига келиб симсиз Internet – сервис фойдаланувчилари сони ўнлаб миллионларга етди. Симсиз Internet – алоқани пайдо бўлиши билан хавфсизликни табминлаш масаласи биринчи ўринга чиқди.
Симсиз тармоқлардан фойдаланишдаги асосий хавф махсус хизматлар, тижорат корхоналари ва жисмоний шахслар хабарларини қўлга киритиш, кредит карточкалари номерларини қўлга киритиш, боғланиш вақтини тўланишини ўғирланиши, коммуникацион марказлар ишларига аралашув хисобланади. Бу муаммолар алоқа стандартларининг такомиллашиши билан хал этилмоқда.
Уй фойдланувчиларининг симсиз технологияларини қўлланилиши имконияти ҳам симсиз технологияларининг тараққиёти учун сезиларли бўлади. Уй тармоғида қанча кўп қурилма бўлса, уларнинг симлари уйни шунчалик кучлироқ ўрайди. Бу энди симсиз технологияларга ўтиш учун сабаб бўлади. Замоавий уйнинг қулайлик жаражасининг ортиши, унинг барча тизилмалари ва обьектларини (компьютерни, телевизорни, қўриқлаш тизимини, иқлим тизимини, маиший техникани ва бошқалар) биттага бирлаштирилиши интеллектуал рақамли уй яратиш ғоясининг асосидир. Бу ҳам симсиз қурилмалар ёрдамида амалга оширилади.

Download 75.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling