Мавзу; Симсиз тармоқларни ташкил этиш
Тармоқнинг асосий элементлари
Download 75.99 Kb.
|
Симсиз тармо ларни ташкил этиш
Тармоқнинг асосий элементлариСимсиз тармоқни қуриш учун Wi-Fi адаптерлар ва рухсат нуқталари ишлатилади. Адаптер (1.1 – расм) PCI, PCMCI, Compact Flash камайтириш слоти орқали уланадиган қурилма хисобланади. Шунингдек, USB 2.0 порти орқали уланадиган адаптерлар ҳам мавжуд. Wi-Fi адаптери симли тармоқдаги тармоқ картаси фукцияси каби функцияни бажаради. У фойдаланувчи компьютерини симсиз тармоққа улаш учун хизмат қилади. Centrino татфермаси туфайли барча замонавий ноутбуклар кўп замонавий стандартларга мослаштирилган ўрнатилган Wi-Fi- адаптерларга эга. Wi-Fi - адаптерлари билан ЧПК лар (чўнтак персонал компютерлари) ҳам таъминларнан, бу ҳам уларни симсиз тармоқларга улаш имкониятини беради. Симсиз тармоққа рухсат учун адаптер бошқа адаптерлар билан бевосита алоқа ўрнатиши мумкин. Бундай тармоқ симсиз бир рангли тармоқ ёки Аd HoC (“ холга”) дейилади. Шунингдек, адаптер махсус қурилма рухсат нуқтаси орқали алоқа ўрнатиш мумкин. Бу режим инфрастуктура дейилади. Уланиш усулини танлаш учун адаптер ёки Аd HoC, ёки инфраструктура режимидан фойдаланишга созланган бўлиши керак. Рухсат нуқтаси ўрнатилган микрокомпьютерли ва узатиш – қабуллаш қурилмасини автоном модул хисобланади. Рухсат нуқтаси орқали симсиз адаптерлар орасида ўзаро таьсирлашиши ва ахборот алмашиш, шунингдек тармоқнинг симли сегменти билан алоқа амалга оширилади. Шундай қилиб, рухсат нуқтаси коммутатор ролини ўйнайди. Рухсат нуқтаси тармоқ интерфейсига эга бўлиб, (Uplinlc port), унинг ёрдамида рухсат нуқтаси оддий симли тармоққа уланиши мумкин. Айни шу интерфейс нуқтани созлашни амалга ошириши мумкин. Симсиз жиҳозларнинг тавсифларини А иловадан топиш мумкин. Рухсат нуқтаси унга мижозларни уланиши учун ҳам, тақсимланган тармоқларни қуриш мақсадида бошқа рухсат нуқталари билан таьсирланиш учун фойдаланиш мумкин (Wireless Distributed System - WDS). Бу “нуқта-нуқта” ва “нуқта-кўп нуқта”, симсиз мижоз ва такрорлагич симсиз кўприк режимларидир. Тармоққа рухсат эфир орқали кенг эшиттириладиган (узатиладиган) сигналларни узатиш орқали таъминланади. Қабул қилувчи станция бир неча узатувчи станциялар иш диапазонларида сигналларни олиши мумкин. Қабуллагич станция олинган сигналларни фильтрлаш ва унга керагини ажратиб олиш учун хизмат кўрсатиш зонаси идентификаторини (Service Set I Dentitier - SSID) ишлатилади. Хизмат кўрсатиш зонаси деб (Servise Set-SS) симсиз тармоққа уланишни таъминловчи мантиқий гурухлаштирилган қурилмаларга айтилади. Хизмат кўрсатиш базавий зонаси (Basic Service Set-BSS) бу бир- бирларини симсиз алоқа билан боғлайдиган станциялари гурухидир. BSS технологияси рухсат нуқтаси деб аталадиган (access point) ўзига хос станцияни бўлишини кўзда тутади. Симсиз қурилмалар ишини тўла тушуниш учун кейинги бўлимга мурожаат этамиз. Симсиз тармоқларда маълумотларни узатиш асослари Ахборотларни узатиш учун сигналлар Агар сигнални вақтнинг функцияси сифатида қаралса, унда у ёки аналог, ёки рақамли бўлиши мумкин. Жадаллиги вақт бўйича босқичма – босқич ўзгарадиган сигнал аналог сигнал дейилади. Бошқача қилиб айтганда, сигналда паузалар ёки узилишлар бўлмайди. Жадаллиги қайсидир даврда ўзгармас сатхда бўладиган, кейин эса яна ўзгармас қийматга ўзгарадиган сигнал (бу аниқланиш идеаллаштирилган) рақамли сигнал дейилади. 1.3-расмда хар иккала сигналларга мисоллар келтирилган. Аналог сигнал нутқни билдирса, рақамли сигнал эса, иккиталик бирликларни ва нолларни билдиради. Қайсидир тузилма даврий равишда вақт бўйича такрорланадиган даврий сигнал энг содда сигнал тури хисобланади. 1.4-расмда даврий аналог сигналга (синусоид) ва даврий рақамли синалган (тўғри бурчакли сигнал ёки мланур) мисоллар келтирилган. Математик аниқланиш: S(t) сигнал фақат S ( t+T)= S (t) , бўлганида даврий сигнал бўлади. Бунда Т доимий сигналнинг даври хисобланади (Т – бу тенгламани қаноатлантирувчи энг кичик катталик). Фундаментал анолог сигнал синусоида хисобланади. Умумий холда бундай сигнални синусоидда хисобланади. Умумий холда бундай сигнални уч параметр орқали аниқлаш мумкин: А максимал амплитудали, f частотали, Ф фазали. Максимал амплитуда деб вақт бўйича сигналнинг максимал қийматига ёки жадаллигига айтилади, максимал амплитуда одатдагидек вольтларда ўлчанади. Частота деб сигналнинг такрорланиши суръатларига айтилади. (секундда даврларга ёки герцларда). Сигнални қайтарилиши амалга ошириладиган вақт Т сигнал даври эквиваленти параметр хисобланади; демак, Т = 1/ f Сигналнинг алохида даври чегараларида вақт бўйича нисбий силжишнинг ўлчами фаза хисобланади (бу атама қийинроқ изохланади). а) анолог сигнал б) рақамли сигнал Умумий ҳолда синусоидал сигнални қуйидаги кўринишда тасвирлаш мумкин: Икки синосоидал сигнал орасида шундай муносабат мавжудки, улардан бири вақт бўйича ўзгаради, бошқаси эса фазода ўзгаради. Сигналнинг тўлқин узунлигини битта даврни эгаллайдиган масофа ёки бошқача қилиб айтганда, икки кетма – кетликлар тенг фазалари икки нуқталари орасидаги масофа сифатида аниқлаймиз. Сигнал V тезликда тарқаляпти деб оламиз. Бизнинг мисол учун V = C ҳол ўзига хос аҳамиятга эга, бу ерда С – тахминан 3 * 108 м/с га тенг ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги. Download 75.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling