Мавзу синтетик суюқлик ёқИЛҒисини ишлаб чиқаришнинг фишер-тропш технологияси


Download 0.78 Mb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1548017
  1   2   3
Bog'liq
МАВЗУ-3 (1)

МАВЗУ-3. СИНТЕТИК СУЮҚЛИК ЁҚИЛҒИСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ФИШЕР-ТРОПШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Режа

1. Фишер Тропш назарияси тавсифи

2. Фишер Тропш усули бўйича синтетик ѐқилғи олиш

3. Синтез газини олиш босқичлари


Дунѐдаги давлатларда мотор ѐқилғисига бўлган талабнинг доимий ошиши, унинг сифатига бўлган талаб ва нефть захираларининг камайиб бориши хом ашѐларни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқарувчилар томонидан такомиллаштиришнинг истиқболли йўлларини топишни талаб қилмоқди. Ҳозирги даврда энг замонавий ва истиқболли технологиялардан бири бу - GTL (Gas to liquids-газдан cуюқлик) технологияси ҳисобланади, метанни суюқ углеводородларга айлантириш жараѐнида манба сифатида метан гази ва қаттиқ ѐқилғи (кўмир), табииий газдан ва йўлдош нефт газларидан эркин ҳолатда фойдаланиш мумкин. GTL (Gas to liquids-газдан cуюқлик) – жараѐнида синтетик ѐқилғилар ишлаб чиқарилади: булар синтетик нефть ва дизел ѐқилғиси, суюлтирилган газ ҳамда нафта ишлаб чиқарилади. Синтетик нефть оддий нефть ѐки конденсат билан биргаликда қайта ишлаш учун ташилади. Дизел ѐқилғисидан ишлаб чиқариш соҳасида тўғридан-тўғри фойдаланилади.
Синтетик ѐқилғини ишлаб чиқариш аста секин ривожланган, табиий ҳолда пайдо бўладиган ѐқилғига нисбатан қиммат туради. Шунга қарамасдан баъзи компанияларда шу соҳада тадқиқотлар олиб борилган. GTL бозорда қуюидаги компанияларни улуши катта ҳисобланади Sasol (ЮАР), Royal Dutch/Shell, Exxon Vobil, Syntroleumentech, Conoko Philips, BP, Chevron Texaco, Euroil Ltuud. Углеводород ва кислород бирикмаларининг аралашмасидан каталитик реакцияда водородни углерод икки оксиди билан олиш имконияти Германия давлатида кашф қилинган. Гирманиялик кимѐгорлар Франц Фишер ва Ганс Тропшлар томонидан энг юксак ишланма кўмирдан синтетик ѐқилғини олишнинг кимѐвий жараѐни тадқиқот қилинган. Шунинг учун бу жараѐн–Фишер-Тропш жараѐни деб номланган. Бу жараѐнда кўмир сув буғи ва кислород муҳитида синтез-газ ҳосил бўлиши учун газлантиришга таъсир қилинади (реакцияда водород ва карбонат ангидрит оксидининг аралашмаси аниқ нисбатларда бўлади), тозалашга берилади ва кейин эса синтетик суюқ углеводородга (ССУ) ва шу билан биргаликда синтетик суюқ ѐқилғига (ССЁ) айлантирилган.
Кўмирни синтез–газга айлантиришда темир катализаторлари ѐрдамида олишнинг тадқиқот натижаси биринчи марта 1923 йилда нашр қилинган, кейинчалик олиб борилган тадқиқотларда катализаторлар, босим, ҳарорат ва реактор конструкцияси қатнаштирилган. Фишер-Тропш жараѐнига бўлган талаб 1930-1940 йиллар даврида доимий равишда кўпгина давлатларда олиб борилган. Шу жумладан Англия, Франция, АҚШ, Япония ва Хитой давлатларида кенг миқѐсда лаборатория ва тажриба синов ишлари олиб борилган. Германия давлатида 1932-1945 йилларда синтетик нефть ва дизел ѐқилғисини ишлаб чиқариш бўйича жараѐндан кенг фойдаланилган. Табиий газни синтетик суюқликка айлантириш жараѐни уч босқичдан иборат (1-расм): 1- газни-синтез қилиш, 2- газни суюқликка айлантириш конверсияси, 3- олинган суюқ углеводородларни сўнгги марта қайта ишлаш.
GTL технологияси бўйича ишлайдиган ҳамма технологик ишлаб чиқариш жараѐнларида энг кўп капитал маблағ ва энергия сарфланадиган босқич бу табииий газни синтез-газга қайта ишлаш ҳисобланади ва бу жараѐн умумий сарфланадиган маблағнинг 60-70% тўғри келади. Шунинг учун асосий тадқиқотларнинг йўналиши Фишер-Тропш технологиясида юқори самарали катализаторларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштиришга қаратилган.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling