Мавзу: Сisco parket tracer дастурида тармоқ қурулмаларига уланиш ҳамда виртуал локал тармоқни қуриш Ишдан мақсад


Фойдаланувчи режими (Пользовательский режим)


Download 93.31 Kb.
bet2/4
Sana06.11.2023
Hajmi93.31 Kb.
#1752493
1   2   3   4
Bog'liq
2 CISCO PARKET TRACER ДАСТУРИДА ТАРМОҚ ҚУРУЛМАЛАРИГА УЛАНИШ ҲАМДА

Фойдаланувчи режими (Пользовательский режим) - бу режимнинг имкониятлари чегараланган бўлиб бир қанча базовий операцияларни бажаради. Бу команда қатор интерфейси (CLI) даги биринчи режим ҳисобланиб тизимга киришда ва ишни бошлашда қўлланилади. Бу режимни одатда кўриш режими деб ҳам юритилади ҳамда унда қисман мониторинг олиб бориш мумкин. switch> белгиси фойдаланувчи режимида турганни билдиради.
Привилегия режими (Привилегированный режим) - бу режимда 100 фоиз мониторинг қилиш мумкин. Конфигурацияни қисман ўзгартириш, бошқариш , мониторинг учун командаларни киритиш мумкин. enable командасини териб ўтилади. Switch# белгиси привилегия режими режимида турганни билдиради.
Глобал конфигурация режими (Режим глобальной конфигурации) – асосий конфигурация режими ҳисобланади. Бунда бутун қурулманинг ишига таъсир қилувчи барча командаларни киритиш мумкин. configure terminal командасини териб бу режимга ўтилади. Switch (config)# белгиси глобал конфигурация режимида турганни билдиради.
Бирор режимдан орқага қайтмоқчи бўлсак exit қилиб қайтамиз.
2.2.6 Привилегия режимига кириш учун пароль беришни амалга оширамиз. Бунинг учун глобал конфигурация режимига кирилади. Шу режимда турган ҳолда привилегия режимига кириш учун пароль берамиз.
Switch(config)#enable password telecom

Яъни бизда пароль telecom бўлди. Энди фойдаланувчи режимига exit қилиб ўтиб текшириб кўрамиз.
Switch>
Switch>enable
Password:
Switch#
Switch#
Switch#


2.2.7 Юқорида ўрнатилган пароль хавфсизлиги талаб даражасида эмас. Чунки привилегия режимига show run қилиб нима пароль қўйилганни кўриш мумкин.

Буни олдини олиш учун глобал конфигурация режимига ўтиб
Switch(config)#service password-encryption ни киритамиз.
Кейин привилегия режими га ўтиб show run командаси орқали пароль шифрланганлигини кўриш мумкин.




Download 93.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling