Мавзу: Систематика ва номенклатура. Органик дунёнинг умумий классификацияси


Download 1.02 Mb.
bet7/8
Sana06.12.2021
Hajmi1.02 Mb.
#178795
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маъруза 2 матни paleontologiya

РНУТА ўСИМЛИКЛАР ДУНЁСИ.

(юнонча phyton- ўсимлик).

Ўсимликдар дунёсига, энг муҳими автотроф усулида озиқланувчи, хўжайраси қаттиқ, целлюлозали пўстлоқ билан ўралган юқори томоннинг ўсиши чегараланмаган ва харакатланмайдиган бир ҳамда кўп хўжайрали хилма – хил организмлар мансуб. Автотроф организмларга фотосинтез хос. Бу хусусият ўсимликлар дунёси билан ҳайвонлар дунёси орасида аниқ чегара ўтказишга имкон беради.

Ўсимликлар қўзиқоринлар билан деярли бир вақтда тахминан 2 млрд. йил олдин пайдо бўлган деб тахмин қилинади.

Ўсимликлар дунёсида бир –биридан тана тузилиши бўйича фарқланувчи Thallophyta-тубан ва Telomophyta - юксак ўсимликлар кенжа дунёсига ажратилади.

Қуйи ўсимликлар сувда яшовчи норасмий гуруҳ «сувўтлари»га бириктирилади ва уларнинг яшаши бентос ёки планктон тарзида ва ҳавзаларда 200м чуқурликкача бўлади.

Юксак ўсимликлар қуруқликда ўсади.Улар ер курассининг ҳамма кенгликларида ва турли – туман экологик шароитларда учрайди.

Ўсимликлардан қазилма ҳолда одатда сувўтлардан органик пўстлоқлари, минерал скелетлари, юксак ўсимликлардан эса барглар тамғаси, юксак ўсимликлардан эса барглар тамғаси, кутиқўла қавати, шохлари, танаси, илдизи, споралар чанг доналари, уруғлар, меваси ва ҳ.к.лар сақланиб қолиши мумкин.



Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling