Мавзу Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш мохияти
Download 316 Kb.
|
401-06
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий ва махсус
Техник тайёргарлик спорт техникаси ва унинг мукаммаллашишини ўрганишни ўз ичига олади.
Спорт техникаси юқори самарадорлиги билан ажралиб турувчи ҳаракатли вазифаларни ечиш усулларидир. Самарасиз ҳаракатлар спортчига максимал натижаларга эришишга йўл қўймайди. Ҳаракатли натижалар спортда турли хилдаги хусусиятга эга бўлгани каби, техникага талаб ҳам шунчалик турли-туман. Кўпинча спортчининг ҳаракатлари тежамкор бўлиши, яъни берилган тезлик билан ҳаракатланишда минимум қувват кетказилишини таъминлаши лозим. Бошқа ҳолларда ҳаракатлар аниқлиги ва жозибадорлиги техникага бўлган асосий бош талаб ҳисобланади. Кўпинча биринчи ўринда мақсад сари техникани мусобақали ҳолат билан узвий боғлиқ ҳолда самарадорлигини камайтирмасдан тўғри йўлга қўйиш зарурлиги туради ва рақиб ҳолатини, ҳаракатини максимал даражада мураккаблаштиради. Умумий ва махсус техник тайёргарликнинг турли спорт турларидаги ўрни бирдай эмас ва асосан мусобақали машқларнинг сони, турли-туманлиги, яқинлик даражаларига боғлиқ. Масалан, акробат ёки гандболчининг техник тайёргарлигига енгил атлетикачидан кўра кўпроқ вақт ажратилади. Айниқса, спортчининг ўзлаштиришига осонроқ бўлиши учун катта ҳажмдаги турли ҳаракатлардан фақат қанчадир қисмини танлашга тўғри келадигин, мураккаб вазифаларни ечадиган шундай спорт туридаги мураббийларга қийин. Бундай ҳолларда, ўзлаштирилган усуллар сони, ҳар бирини бажаришда таъсир кўрсатади, бу эса спорт натижасига турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Техник тайёргарлик жараёнининг тузилиши ҳаракатли ҳолатларни ўрганиш жараёнидан унчалик катта фарқ қилмайди. Бироқ, максимал натижага эришиш учун интилиш тайёргарликнинг бу турига специфик талаблар қўяди. Бунда муҳим жиҳат-ҳаракатларга ўргатишга тўлиқ тайёр бўлишликни таъминлашдан иборат. Агар спортчининг жисмоний тайёргарлиги етарли бўлмаса, унда техникасида муаммолар кўпаяди. Масалан, ёш волейболчининг тезкор-кучи тайёргарлиги жуда кам, ҳужумкор зарба бериш техникасини ўрганишда қийналади, бунинг натижасида спортчига қайтадан ўрганиш керак бўлади. Техник тайёргарлик хусусиятларидан яна бири-хатоларни зудлик билан топиш ва уларни бартараф этишдир. Учраб турадиган хатоларни тўғрилаш фақатгина вақтни оладиган мураккаб жараён эмас. Спортчи мураккаб мусобақа жараёнида чарчаб, эмоционал толиққанда доимо ҳаракатларида ўша-ўша хатоларга йўл қўйиш хавфи туғилади, натижада спорт кўрсаткичлари пасаяди. Шунинг учун ҳаракатли ўқувни ва билимни шакллантириш албатта тўғри ҳаракатланишнинг назорати билан бирга олиб борилиши керак. Спорт машғулотлари учун специфик босқич-спорт пойдеворини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш босқичи ҳисобланади яъни ҳаракатли ўқувни шакллантириш пайтидан бошлаб то бутун спорт фаолияти давригача давом этади. Мусобақа машқлари ва уларнинг машғулот шакллари техник тайёргарлик воситалари бўлиб ҳизмат қилади. Download 316 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling